#ривоят.
Ҳозиргина бир ривоят ўқиб қолдим. Бу борада ҳам ёзадиганларим бор экан, уни ўқиб кўриш учун сизларга ҳам илиндим.
Бир подшоҳ камбағал бир одамни қаматиб қўйибди.
Қамалган кишининг қабила бошлиғи бутун қабиласини бошлаб келиб, подшоҳдан у одамни озод қилишни талаб қилибди.
Подшоҳ:
– Бу одам ким бўлади ўзи сизларга, ҳаммангиз уни қутқаришга келиб олибсизлар..?
Улар ҳаммалари бир овоздан:
– Эй подшоҳ, у амиримиз бўлади, дейишибди.
Подшоҳ:
– Нима учун менга ўзини таништирмади? дебди.
– Ўзини хорлагиси келмаган. Бизнинг келишимизни билиб, қабиласи билан ўзининг азизлигини сизга кўрсатиб қўймоқчи бўлган, дейишган экан, подшоҳ уни озод қилибди.
У одам аслида у қабиланинг чўпони бўлган экан.
Сўнг келганлар айтишибди:
“Бизнинг биргина чўпонимиз хор-зор экан, демак амирсиз ҳам қолибмиз!”
Ҳулоса: "Султон суягини хорламас!"
Ўйлайсиз-ки ўша чўпон қадрига яраша одам бўлганми деб...
Йўқ, инсонни ким бўлмасин, қадрловчи қалблар бор экан, ана ўшалар буюкдир!
Баъзан қадрланаётиб ўйлайсиз "улар мен яхши бўлганим учун севишади!"
Йўқ, аслида улар ўзлари яхши бўлишгани учун севишади!
Ким сизга бўхтон ёғдираркан, туҳматлар билан фитналар тузаркан, билинг-ки унинг ўзи бахтсиз!
Унинг ўзи-ўзининг хийлакорлигига куни қолган шўрпешона!
Азийм даргоҳдан қувилган шайтон каби-ноумид У!
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw