Forward from: MANNA
ФАҚАТ ҒАЛАБАЛАР
“Солиҳнинг йўли тонгга ўхшайди, кун чиққунча тонг ёришаверади” (Ҳикматлар 4:18).
Биз Масиҳда юксак ҳаётга эгамиз; биз доим ғалаба қозонамиз!
Бизда доимо қувончли ҳаётимиз бор – бу ҳаёт инқирозлар устидан ҳокимиятга, вазиятлар устидан ҳукмронликка эга ҳаётдир.
Бу Масиҳдаги бизнинг табиий ҳаётимиздир.
Бунинг маъноси, биз Масиҳийлар қийинчиликларга учрамаслигимизни англатадими?
Гап бунда эмас! Бунинг маъноси шуки, биз учраётган муаммоларнинг шакли ёки жиддийлигига қарамасдан, фақат биргина натижага эришамиз – биз ғалаба қозонамиз!
Сиз синов, тўсиқ ва қийинчиликларга дуч келишингизга тўғри келади, лекин Муқаддас Калом шундай дейди: “Ахир, бизни яхши кўрадиган Масиҳ орқали ҳамма қийинчиликлар устидан бутунлай ғалаба қозонамиз” (Римликлар 8:37).
2 Коринфликлар 2.14 да шундай дейилади: “Худога шукур! Худо бизга Масиҳнинг тантанали юришида иштирок этишни насиб қилди.”
Кўриниш ёки жойидан қатъий назар, Масиҳдаги ғалабамиз баъзан эмас, ДОИМ содир бўлади.
Ҳаётнинг қийинчиликлари ва инқирозлари сизнинг олға силжишингиз учун мўлжалланган.
Шунинг учун ҳеч қачон қўрқманг, сиз аллақачон уларни Масиҳда енгиб бўлгансиз (1 Юҳанно 4.4).
Масиҳда сиз тинчлик, саломатлик ва фаровонлик ҳаётида яшамоқдасиз; бу ҳаёт шараф ва ҳокимият ҳаётидир.
Колосаликлар 1.27 да шундай дейилади: “...Масиҳ, яъни улуғворликка етишиш умиди сизларнинг орангиздадир.”
Масиҳ – ғалабали ва шарафли ҳаётингизнинг кафолатидир.
Унга ишонишни ва Каломга итоат қилишни ўрганинг.
Каломда ёзилганларини ҳаётингизда ҳаракатга келтиринг.