Маркс ЖУМАНИЁЗОВ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Хоразм вилоятининг биринчи ҳокими Маркс Жуманиёзовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.
Канал унинг набираси томонидан юритилади.
Маркс Жуманиёзовга тааллуқли материлларингиз бўлса қуйидаги манзилга хабар қолдиришингиз сўралади:
@marksjumaniyozovadmin

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


"Икки аёл"

Ҳар кишининг икки бўлса аёли
Кеча-кундуз иши можаро бўлар
Ҳар бирининг бордир юз минг ҳаёли
Оши заҳар, нони ҳам увол бўлар.

Бирин севиб, бирин айласа ночор,
Элга расво бўлур, ўз айбин очар.
Ақли ҳайрон бўлиб, бориннан гечар,
Тенг тутмаса ёрин бекамол бўлар.

Гоҳи булбул каби сайрар тиллари,
Томошага ҳозир этар эллари
Гоҳи тизин урар, гоҳи ерлари,
Эрини кўрганда тилсиз лол бўлар.

Зарда қилиб келмас бўлса ёнина
Сўз айтмаса ҳар бирининг шаънина,
Бундай эр кўшилмас одам сонина
Икки хотин, бир эр уч аёл бўлар!

Махтимқули кимса билмас ботини,
Уйлансангиз қараб олинг зотини
Эгам кўрсатмасин ёмон хотинни
Одам ўзин билмас хомҳаёл бўлар!


Махтумқули

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Йиқилди деб ўйламанг,
Ўйламанг синдим, чўкдим...                 
Келгуси баҳоргача,
Фақат баргимни тўкдим...

Жалолиддин Румий

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


"Ҳонқада Мадамин Маткаримовнинг 50 ёшга тўлишига бағишлаб ўтказилган зиёфатда Шароф Рашидов ҳам қатнашиб, юбилярни шахсан табриклади.

Урганчдаги ижроқўмнинг боғида масковлик меҳмон ҳузурида Шароф ака Хоразм ҳақида, унинг узоқ тарихи, бугунги меҳнаткаш кишилари тўғрисида гапириб, менга шундай юртга бош бўлишдек масьулиятли вазифа ишониб топширилганлигини айтди. Мендан олдин ишлаган кишилар ҳақида ҳам озми-кўп сўзлар айтиб, айримларига яхши баҳо берди, айримларини эса халқ мақоли билан бир оғиздагина таърифлади: «Тирик бўлиб қаторда йўқ, ўлик бўлиб мозорда». «Сиз шу ерда ўсдингиз, улғайдингиз, энг қуйидан тортиб барча раҳбарлик босқичларини ўз ҳалол меҳнатингиз, ишчанлигингиз, ташаббускорлигингиз билан босиб ўтдингиз. Энди ишончни оқлаб, илғорликни қўлда сақлаб қолмоғингиз керак. Бошқача бўлиши мумкин эмас»,— деди у киши.

Ҳақиқатан, вилоятга бош бўлган маҳаллий раҳбарлардан иккинчиси мен эдим. Кўпчилиги четдан келган, русийзабонлар ҳам бўлган. Шу сабаб аввалгиларнинг хатоларидан сабоқ олмоғим, уларни такрорламаслигим керак эди. Ҳамманинг нигоҳи менга қараган.

Рашидовнинг бу сўзларидан кейин хато қилишга ҳеч бир ҳаққим йўқлигини англаб етдим. Бу энди янада оғир масъулият эди, бунинг олдида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, давлат режалари ўйинчоқ бўлиб қоларди.

Шароф Рашидов маслаҳатлари кейинги бутун иш фаолиятимда мактаб бўлди, десам хато эмас. Иш фаолиятимда, шахсий ҳаётимда улуғлар ёзиб қолдирмиш панду-насиҳатларга, ҳаёт тажрибаларига суяндим. Вақт келиб уларнинг сўзлари наҳадар ҳақлигига неча карра имон келтирдим. «Бир кунги адолат билан қилинган иш, минг кунлик тоат-ибодатдан афзалдир», деган экан Амир Темур. Бобур мирзо эса яна бошқачароҳ тарзда ҳаёт ҳақиқатини мисраларга тизади: «Ҳар кимки вафо қилса, вафо топғусидир, Ҳар кимки жафо қилса, жафо топғусидир».

Буларни ёзишим боиси шундаки, элга бош бўлиш билан истай-истамай хато қилишим, билиб-билмай адолатсиз ҳукм чиқазишим мумкин эди. Истамасамда давр мажбур қиларди, тепадагилар шуни исташарди. Подшоҳ Ануширвон бўлсада ҳар жиҳатдан мукаммал, адолатли бўла олмайди. Инсон идеал бўла олмагани каби элбошилик чекига тушган киши ҳам хатолардан кафолатланганмас. Фақат нисбатан адолатли, нисбатан шафқатли, нисбатан меҳрибон бўлиш мумкин...

Раҳбарлик фаолиятимда қўл остимдагиларда иш билан боғлиқ хато-камчилик, баъзан адолатсизлик бўлсада кечирдим. Аммо, бирор кимса ота-онасини норози қилган бўлса, одам ўлдирган, ўлдиртирган, зино, фисқи-фасод ишларга муккасидан кетган бўлса, айбини кечмадим. Булар оғир гуноҳлигини, ундай кимсаларга нафрат билан қараш шартлигини бир кунда ўрганмаганман. Мен етим ўсганман, очликни кўрганман, ҳалол меҳнат орқасида тарбия топганман. Шу учун буларни мутлақо ҳазм қилолмаганман. Ёшлигимдан миямга қуйилган бундай ахлоқ қоидалари қалбимга маҳкам ўрнашиб қолганди".

📖1968 — 1986 йилларда Хоразм вилояти обкоми бўлган Мадиёр Худайбергановнинг "Синовларда кечган умр" китобидан парча.

📸 Фоторасмда Мадиёр Худайберганов.

📱 Яқин дўстларингизга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Отажон Худойшукуров - Хуш келдинг


📚Партавий мухаммаси.

—————————
Салом эй шаъми маҳфил матлаи анвор хуш келдинг
Салом эй ишқ элига муниси ғамхор хуш келдинг
Салом эй нозанинлар хайлига сардор хуш келдинг
Маконим қилғали гушан чаман рухсор хуш келдинг
Бошимга қўй қадам эй сарви гул рафтор хуш келдинг

Бўлиб тобеъ нигоҳи марҳаматдин илтижоларга
Қадрдонлик тариқи бирла биз қилган рижоларга
Муҳаббат аҳлини еткурмак истаб муддаоларга
Висолинг муждасидин туҳфа айлаб ошноларга
Тутиб меҳри вафо ойинини изҳор хуш келдинг

Сочинг фикри билан диллар паришон ўлғонин англаб
Лабинг ёдида бағридин таҳ-батаҳ қон ўлғонин англаб
Саҳарлар жон қуши шавқингда нолон ўлғонин англаб
Йўлингда ойу йил кўзлар нигорон ўлғанин англаб
Соғинган дийдаларга кўрсатиб дийдор хуш келдинг

Фалак токи неча ўз манзарида ишва соз ўлсин
Неча ойу қуёш ўз буржида оламнавоз ўлсин
Тароватда надими даргоҳинг ҳар сарвиноз ўлсин
Ошиб ҳар лаҳза ҳуснинг равнақи умринг дароз ўлсин
Муродим жомидин ич бодайи саршор хуш келдинг

Кўнгул қўйдим санга аввал кўришда дил фирибим деб
Кўнгул дардини изҳор айладим ҳозиқ табибим деб
Умид этдим висолингдан шифо бўлғай насибим деб
Нечук ҳижроним ичра ҳолинг эй Партав ғарибим деб
Сўраб ҳолимни саҳар вақтида бедор хуш келдинг.
—————————

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Хожихон Болтаев - Бўлмаса (Кажханг сувора)

📚Девоний мухаммаси.

—————————
Қонға ботсин жисмим ишқ ўтиға сўзон бўлмаса
Кўр бўлсин кўз жамолингга нигоҳ бон бўлмаса
Тандин айрилсин бошим йўлингда қурбон бўлмаса
Бархам ўлсин жоним ул ғам бирлан тўпон ўлмаса
Ҳар бир ул тўпон ғами ҳам онда бу жон бўлмаса.

Йиғламоқдин кўзларимда қатраи нам қолмади
Тоқатим сабру фироқинг қилди бархам қолмади
Эй ситамгар ҳажр аро мен чекмаган ғам қолмади
Қилмағон афсуси аҳволимға одам қолмади
Деб на мушкул дард экан бу ҳеч осон бўлмаса

Ўзга бир хури пари пайкар ҳузурин не қилай
Айламанг тарификим даврон сурурин не қилай
Анжуми афлок ўзга хуршиди нурин не қилай
Ҳосилим васл ўлмаса умрим мирурин не қилай
Шами ҳижронингда мандек сўнгра вайрон бўлмаса

Хотирам ошуфтаман шод бўлмаса шод бўлмасин
Қисматим шулдур ғамидин кўнглим озод ўлмасин
Эй мусулмонлар бировга шунча бедод бўлмасин
Улки аввал ёри васли бирла обод ўлмасин
Тиракан шаму аро ул моҳи тобон бўлмаса

Эй саломат аҳли ўзни мен билан ёд этмангиз
Роҳат эт сундеб валиятга гирифтор этмангиз
Захмима малҳам қўйиб нештарға дучор этмангиз
Дўстлар энди мени тарғиби гулзор этмангиз
Ул қадди туби юзи гул чашми фаттон бўлмаса

Нехуш айём эрди айлаб сайри гулшан иккимиз
Гоҳ гулистон саҳнида айлаб нишинман иккимиз
Дилга ўргатмай дами ман йўқса ким сан иккимиз
Айрилиғ тақдир экан бердик шунга тан иккимиз
Рози эрмас сансиз ичкан май қаро қон бўлмаса

Шаму Фурқат даштида шабгирри Девони қилур
Ёри хатти ҳолини тасвири Девони қилур
Бенаволик шиквасидан таҳрири Девони қилур
Зулфи тумори бу нав тасвири Девони қилур
Зафарон хожат сиёйи ранги самон бўлмаса.

—————————

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Оғабек Собиров - Парво айласа

📚Навоий ғазали.

—————————
Парво айласа

Кўнглум ўртансун агар ғайрингға парво айласа
Ҳар кўнгул ҳам ким сенинг шавқингни пайдо айласа

Ҳар киши васлин таманно айласам новмид ўлай
Ҳар киши ҳам ким сенинг васлинг таманно айласа

Ўзгалар ҳуснин тамошо айласам чиқсун кўзим
Ўзга бир кўз ҳамки ҳуснунгни тамошо айласа

Ғайри зикрин ошкора қилса лол ўлсун тилим
Ўзга бир тил ҳамки зикринг ошкоро айласа

Рашкдин жонимға ҳар наргис кўзи бир шўъладир
Боғ аро ногоҳ хиром ул сарви раъно айласа

Офият жонимға етти эй хуш ул муғким мени
Бир қадаҳ бирла харобот ичра расво айласа.

Даҳр шўхиға Навоий сайд бўлма нечаким
Кун узори узра тун зулфин мутарро айласа.

—————————

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Отажон Худойшукуров - Бўлмас

📚Машраб ғазали.

—————————
ОШИҚ БЎЛИБСАН, БЎЛМАҒИЛ ҒОФИЛ

Малаксан ё башар, ё ҳуру ғилмонсан, билиб бўлмас,
Бу лутфу бу назокат бирла сендин айрилиб бўлмас.

Юзунг мисли қизил гулдур, кўнгул чун булбули шайдо,
Бу гулнинг ишқидин булбул чамандин айрилиб бўлмас.

Юзунгни офтобини кўруб ҳайрон бўлуб қолдим,
Фалакка қул узотиб, шамси анварни олиб бўлмас.

Тиконсиз, гул, садафсиз бир машаққатсиз ҳунар бўлмас,
Риёзат тегмагунча ёр васлига етиб бўлмас.

Кел, эй Машраб, агар ошиқ бўлибсан, бўлмағил ғофил,
Бу ғафлат уйқусидин, эй ёронлар, уйғониб бўлмас.

—————————

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Меҳнат фахрийси Кенжабой Ортиқовнинг Маркс Жуманиёзов ҳақидаги хотиралари.

Видеонинг тўлиқ қисми.

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


ТАЪЗИЯ.

Хоразм вилоятини ривожлантиришга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган, меҳнат фахрийси Гурлан туманининг биринчи ҳокими бўлган Амин Вафоев оламдан ўтди.

Шу муносабат билан, Амин Вафоев оиласига чуқур ҳамдардлигимизни изхор этамиз.


📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Видеоархив

Маркс Жуманиёзов меҳнат фахрийси Каримбой Саъдуллаев ҳақида хотиралари.

Ҳонқа тумани

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Ферузни хон қилиб сайлаганларидан кейин Огаҳийнинг унга ёзган мактуби:

Бу ишнинг камолига толиб эсанг,
Онинг боиси на экандур десанг.
Дегай, бир-бир они бу ошуфтаҳол,
Топар салтанат неча ишдан камол.
Ки, ҳиммат биридур, шижоат бири,
Адолат биридур, сиёсат бири.
Жалодат бири, бири ғайратдурур,
Саховат бири, бири иффатдурур.
Бири хилм келди, бириси ҳаё,
Бири ваъдага айламаклик вафо.
Футувват бири, соф ният бири,
Мурувват бири-ю, ҳамият бири.
Бири шаръ ҳукмига бермак ривож,
Бири кафр дардига қилмоқ илож.
Биридир вуқуф ўғрилар ҳолидин,
Олар илкини кесмак эл молидин.
Ки, шаҳсларга бу иш хатарликдурур:
Бири иззат аҳлини хор айламак,
Улус ичра беэътибор айламак.
Бири қилмоқ авбошга тарбият,
Бериб мансаб этмоқ анча тақвият.
Бири қурби хуссоди ғаммоз эрур,
Ки, курби аларнинг зарарлар берур.
Бу сўзларниким, мен баён айладим,
Неча байт бирла аён айладим.
Буларга қайси шаҳки қилса амал,
Онинг мулкига етмас асло халал.


✅ Ушбу каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Маркс Жуманиёзовнинг устози, Меҳнат қахрамони, Ал-Хоразмий хўжалиги директори, Ким Николай Васильевич ҳақида қизиқарли видео.

Мазкур видеода Сиз Н.В.Ким "Лазер" гуручини бутун дунёда оммалашишига салмоқли ҳисса қўшганини кўришингиз мумкин.

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


📸 Фотоархив

Маркс Жуманиёзов устози, Меҳнат қахрамони, Ал-Хоразмий хўжалиги директори, Ким Николай Васильевич билан.

Ҳонқа тумани.

Маркс Жуманиёзов ўзининг "Эсимда қолган онлар" номли китобида Н.В.Кимни қуйидагича эслайди:

"Ал-Хоразмий номли шоличилик совхозига Николай Васильевич Ким раҳбарлик қиларди.

Бир вақтлари у бизни ишга қабул қилган, Сизлар катта одам бўласизлар, деб бизга, яъни 1959 йилда институтни битказиб келган механикларга оқ фотиҳа берган эди.

Николай Васильевич 1937 йилдан рахбар бўлиб ишлаган, вилоятда катта обрў қозонган киши эди. Вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси бошлиғи бўлиб турганида 1961 йилда нафакага чикқан.
1963 йилда Ал-Хоразмий номли совхоз ташкил бўлганида уни шу совхозга директор қилиб юборганлар. Совхоз тўқайзорлар ва Амударё ташлаб кетган ерда ташкил этилган, на бир гектар ўзлаштирилган ер, на бир метр ариқ бор, на бир номига бўлса ҳам уй бор. Фақат тўқай.

Николай Васильевич раҳбарлигида 13 йил давомида қанча ерлар ўзлаштирилди, посёлкалар ташкил қилинди, мактаб, болалар боғчалари ишга туширилди. Вилоятда шоли етиштириш кескин кўпайди.

Пировардида у киши Меҳнат кахрамони унвонига сазовор бўлди, Ўзбекистон Олий Советининг депутати этиб сайланди. Бу икки машҳур киши хўжаликнинг бири 10 минг тоннадан кўпроқ пахта, иккинчиси 20 минг тоннадан зиёдрок шоли етиштирарди".


Ҳозирда Н.В.Ким номига "гуруч фестивал"лари ўтказилиб келинмоқда.

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Габриел Гарсиа Маркес. Хайрлашув мактуби

Агар Тангрим мени латтали қўғирчоқ тарзида кўриб бир лаҳзагина мен ҳақимда унутганда ва менга озгина ҳаёт тириклик онларини туҳфа этганда эди, айни пайтда тилга олаётганларим ҳақида кўпроқ хаёл сурган бўлардим. Нарсаларнинг қанча туришига қараб эмас, маъно-мазмунига қараб баҳолардим. Камроқ ухлаган, кўпроқ орзу қилиб, юмуқ кўзларимда дунёни кашф этардим. Юмуқ кўзлар билан кечаётган ҳар бир дақиқа – оламнинг бой берилаётган олтмиш сониясидир. Кимлардир оёқларини юришдан тийганда мен тўхтовсиз қадам урган, бошқалар ухлаганда уйғонган, ўзгалар гапирганда жим туриб қулоқ солган бўлардим. Ва шоколадли музқаймоқдан ҳузурланиб тамадди қилардим.!

Агар Парвардигор менга бир озгина ҳаёт туҳфа этганида эди, одми кийинган, жисмимнигина эмас, кўнглимни ҳам тўқ қилиб, илк қуёш нурлари билан бирга ўрнимдан турардим.

Ё Парвардигорим, агар менинг яна жиндаккина вақтим бўлганида эди, нафратимни музга кишанлаб, қуёшнинг жамоли юз кўрсатишини интиқиб кутардим. Ван Гог каби юлдузлар соясида расм чизган, Бенедетти шеърларини ўқиб орзу қилган, Серра куйлари менинг ойли Серенадамга айланарди. Атиргулларнинг гулбаргларидаги алвон ўпичлар ва тиканаклардан тортаётган оғриқларини териб олиш учун кўз ёшларим билан уларни чўмилтириб қўярдим.

Биру борим менинг, мен яна озгина, бир озгина яшашим мумкин бўлганда эди... Мен севган инсонларимга уларни севишимни айтишни канда қилмаган бўлардим. Ҳар бир эркак ва ҳар бир аёлни уларни севишимга ишонтирар, муҳаббатнинг ичида муҳаббат билан нафас олардим. Одам қариган сари севишдан тўхтайди, деган фикрлар нақадар нотўғри эканлигини исбот қилардим: аксинча улар севишдан тўхтаганлари боис қарийдилар! Гўдакка қанот совға қилиб, уни ўзим парвоз қилишга ўргатардим. Қарияларга эса ўлим қарилик оқибатида эмас, бепарволик сабаб қадам ранжида қилишини айтардим. Ахир жуда кўп нарсаларни мен сизлардан ўргандим,
ОДАМЛАР. Англадимки, ҳақиқий бахт бизни пастда кутаётганлигини пайқасак ҳам ҳар биримиз тоғнинг қоқ чўққисида яшашга интиламиз.

Шуни тушундимки, қачонки, янги туғилган чақалоқ отасининг бармоқларини ўзининг ушоққина қўлчалари билан ушлаб олар экан, бу бутун бир умрга етади. Яна шуни тушундимки, ҳар бир инсон кимнингдир оёққа туриши учун бошқа бир чўққидан пастга қарашга ҳақли. Ахир мен сизлардан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Тўғрисини айтадиган бўлсам, булардан наф жиндаккина, негаки уларни сандиққа лиқ тўлатиб, мен кетиб боряпман...



📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤0️⃣🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Омон Матжон “Турғунлик йиллари” достонидан парча.

1989 йил.

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Ортиқ Отажонов - На билсин

📚 Гўрўғли достонидан.

—————————
Қарға булбул бўла билмас, гулнинг қадрини на билсин.

Саҳрода кезган бўз қушлар, кўлнинг қадрини на билсин.

Экин экиб шер чекмаган, супро ёйиб нон тўкмаган,

Арининг захрин тотмаган, болнинг қадрин на билсин.

Муршид-у комил бўлмаган, ўз савдосини билмаган,

Ташналаб чўлда қолмаган, сувнинг қадрин на билсин.

Урушда ёвни қирмаган, гоҳ йиғлаб гоҳ кулмаган,

Ўз қадрин ўзи билмаган ўзганинг қадрин на билсин.

Дўстликда нишон бўлмаса, сўзида ишонч бўлмаса,

Қалбида виждон бўлмаса, дўстнинг қадрин на билсин.

Гўғрўғли толига келган иқроринда йўқдир ёлғон

Уруш таълимини олмаган, марднинг қадрин на билсин.

Мусофирликда юрмаган ватан қадрин на билсин.

—————————

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


СТИВ ЖОБСНИНГ ЎЛИМИДАН ОЛДИН АЙТГАН ОХИРГИ СЎЗЛАРИ

Apple компаниясини асосчиси Стив Жобс замонамизнинг энг машҳур одамларидан саналади. Apple компанияси кўплаб позициялар бўйича жаҳоннинг энг етакчи ўринларига кўтарилганига қарамасдан.
Яқинда унинг шифохона палатасида ўлимидан аввал қолдирган оҳирги мактуби чоп этилди. Унинг бу сўзлари энг нозик қалб торларини ҳам жунбушга келтиради.
"Мен бизнес дунёсидаги чўққиларни забт эта олдим. Кўпчилик менинг ҳаётимни муваффақият тимсоли деб айтади. Бироқ мен тан оламан, ишимдан ташқари ҳаётимда унча ҳам қувончларим кўп эмас. Ва умуман, бойлик бу мен турмушимда кўникиб қолган бир воқеликдир.

Айни пайтда мен шифохона тўшагида ётибман ва бутун ҳаётимни кўз ўнгимдан ўтказмоқдаман. Мен фаҳрланган бойлик ва эътироф бостириб келаётган ўлим олдида ўзининг аввалги қийматини йўқотганини эндигина англамоқдаман.
Энди, менда етарлича пул бўлганда, ҳаётнинг бойлик билан боғлиқ бўлмаган бошқа масалалари ҳақида ўйлаш вақти келди...
Ҳаётда бойликдан ҳам бўлак бошқа муҳимроқ нарсалар ҳам бор...Эҳтимол бу кимдир учун муносабатлар, кимдир учун болаликдаги орзулардир...

Мен ҳаётимда йиққан бойликни ўзим билан нариги дунёга олиб кета олмайман. Мен ўзим билан олиб кета оладиган нарса бу фақатгина муҳаббат билан боғлиқ хотиралардир. Мана сизга ҳамроҳлик қилувчи, олға юришга куч берувчи асл бойлик нима.
Муҳаббат катта масофаларни босиб ўта олишга қодир. Сиз эришмоқчи бўлаётган чўққига эришинг. Қалбингиз чорлаётган жойга боринг. Буларнинг барчаси сизнинг қўлингизда.
Биз қўлдан бой берган нарсаларга яна эришамиз, излаб топишимиз мумкин. Бироқ бир нарса борки, биз уни йўқотсак, бошқа бу дунёда қайта топа олмаймиз.
Бу хаётдир.
Ҳозир Сиз неча ёшда эканлигингиз ва нимага эришганлигингиз аҳамиятсиз. Барчамизда бир кун парда тушириладиган кун келади...

Сизнинг хазинангиз - бу оилангиз, севган ёрингиз, яқинларингиз, дўстларингизга бўлган муҳаббатингиз. Шундай экан, бир - бирингизни асранг. Бошқалар ҳақида ғамҳўрлик қилинг, деб ўз мактубини якунлайди.


© Стив Жобс

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Маркс Жуманиёзов ўзининг "Эсимда қолган онлар" номли китобида биринчи президентимиз Ислом Каримовни қуйидагича хотирлайди:

"1982 йилда Молия вазири Ислом ака Каримов Хонқадан республика Олий Советига депутат қилиб сайланди. Молия вазирининг туманимиздан депутатликка сайланиши туманимиз учун, айниқса, мен учун кутилмаган давлат ва бахт бўлди.

«Давлат деганим» у киши оилавий пудратни жорий қила олмай юрганимизни кўриб, уни қайтадан кўриб чиқдилар. Ишлаб чиқаришга қанча маблағ, иш ҳақига қанча маблағ кетишини аниқладилар.

Пудратчиларнинг маошини келтирган даромадидан 32 фойиздан ошира олмай юрган эдик, уни 45-50 фойизга кўтариш йўл-йўриқларини, даромадни қандай тақсимлаш кераклигини аниқлаб бердилар. Энди пудратчи ишлаганига, етиштирган ҳосилига қараб ҳақ оладиган бўлди. Пудратчилар дала бошидан кетмайдиган бўлдилар. Бу ишга муносабат кескин ўзгаришига ва ҳосилдорлик ошишига олиб келди.

Ислом ака депутат сифатида туман марказини ободонлаштиришга катта ёрдам бердилар, маблағ ажратдилар. Хонқани канализациялаш ҳам у кишининг ёрдамида амалга ошди. Икки сменада ишлайдиган мактабларни бир сменага утказишда ҳам кўмаклашдилар.

Ҳонқа қишлоғининг бугунгидай гўзал шаҳарга айланишида Ислом Абдуғаниевичнинг ҳиссаси ката бўлди. Ислом Абдуғаниевич депутатлик даврида Хонқада қилган ишларини элюрт ҳали-ҳануз дуо билан эслайди.

Буларнинг ҳаммаси пировардида фаровонликка, турмуш даражаси ўсишига олиб келди. Бу давлат эмасми, ахир!

«Бахт» деганимнинг боиси Ислом ака билан танишганимга роппа-роса 26 йил бўлибди. Шу давр ичида нимага эришган бўлсам ҳаммаси Ислом Абдуғаниевич туфайли бўлди. Касал бўлдим, даволатдилар, хабар олиб турдилар, устимдан турли-туман тўфонлар оқиб ўтди - ҳимоя қилдилар. Бошқа вазифаларда, ўзга ташкилотларда ишлаганларида ҳам, ҳеч қачон мени унутмадилар, хабар олиб турдилар. Ислом ака 1985 йилда бошқа округдан депутат бўлиб сайланиб кетганларида, хонқаликлар «давлатимиз кетди», деб юрдилар.

Худога минг шукур, давлатимиз кетмаган экан, энди бу киши нафақат Хонқанинг давлати, бутун Ўзбекистонинг давлати. Худо яхши кўрган элига яхши раҳбар беради. Умрини узоқ қилади, ҳар хил офатлардаи ўзи асрайди".


Ҳонқа тумани

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Бугун 30 январь Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.А.Каримовнинг таваллуд топган кунлари.


📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Ўлим баробардир шох-у гадога.

Муҳаммад уммати молсиз бўлмасин,
Молсиз бўлса, туққан қардош ёт бўлар.
Қочар оғанг, ининг, бўлмас хотиринг,
Қувонар душманинг, дўстинг мот бўлар.

Ғариб, оёқяланг – хордир, хашакдир,
Бир маърака бўлса, ўрни пойгакдир.
Ғариблар от минса, оти – эшакдир,
Давлатлилар эшак минса, от бўлар.

Бир тилак тиласанг, ҳожатинг битмас,
Дўстинг ихлос билан марҳамат этмас,
Маъракада айтган сўзинг жой тутмас,
Тингламаслар, қуруқ сўзинг бод бўлар.

Кураш бир обрўйдир, уруш бир дастдир,
Кишини камситган – ўзи нокасдир,
Бир мўминни ғийбат этмоқ абасдир,
Ғийбатчининг қозонгани ўт бўлар.

Махтумқули, шукр айлагил Худога,
Ўлим баробардир шоҳу гадога.
Бесабр қул тез йўлиқар балога,
Сабрли қул бора-бора шод бўлар.

Махтумқули

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov

20 last posts shown.