💞🌹😢ГИРЁН КЎЗУМ Тўй, базмда бормукун деб, боқадур ҳар ён кўзум,
Гар кўрунсанг ногаҳон сен тўхтамас бир он кўзум.
Лек рақиблар фитнасидин бўлғуси бирён кўзум,
То уюлди ҳанжари ҳажринг била гирён кўзум.
Ул танур ўлдики, зоҳир айлади тўфон кўзум.
Ҳусну кўркунгни бағоят жумлае ушшоқ кўрур,
Чун эшитғоч таърифингни неча кимлардин сўрур.
Ҳурлиқо, зеболиғингга ўртаниб жонлар берур,
Вола ул суратқа, жоно, то бўлубтурмен, эрур.
Суврати бежон кўзидек ул тараф ҳайрон кўзум.
Ёр нигоҳ этқонда ғоят кўзлари чўлпон эди,
Ғайрилар гар тикса кўзун чун ҳасаддин ғам еди.
Гар чин ошиқ термулур бўлғай меҳрнинг зоиди,
Деди: “Этгил оразинг бирла кўзунг васфин”. Деди:
Оразим даври қамар, сарфи тани даврон кўзум.
Айрилиб қолса кўнгуллар тор бўлур рўйи замин,
Туну кун излаб қолурким энг қадрдон марҳамин.
Дил-бадил боғланса ногоҳ бир-бирин ейдур ғамин,
Ашкидин юз сори чун зоҳир қилур дурри самин.
Гўё кўз мардуми ғаввос эрур, уммон кўзум.
Дам-бадам ортуб борурким..давоми
👇
https://telegra.ph/GIRYON-K%D0%8EZUM-02-09-2