Mahbub.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Mahbub.uz | Расмий канал.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Андижон вилояти бош имом хатиби ўринбосари Хайруллоҳ домла Сулаймоновнинг фаолиятини ёритувчи расмий диний-маърифий канал.
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UC0MORXUxRWhyNqK89YBQZZA

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🕋@mahbub_uz


Андижон шаҳар «Пистамозор» жомеъ масжиди намоз вақтлари
Сана: 07.11.2024

@mahbub_uz


ТОНГИ ЗИКР

Тонг отганида кўпроқ истиғфор айтишни канда қилманг! Кунимизни гуноҳларимиз мағфират қилинган ҳолда бошламоққа ва кун ботгунга қадар гуноҳлардан тийилмоққа Аллоҳ таоло ўзи насиб этсин!

АСТАҒФИРУЛЛОҲА ВА АТУБУ ИЛАЙҲ!

@mahbub_uz

YouTube | Instagram | Facebook


Андижон шаҳар «Пистамозор» жомеъ масжиди намоз вақтлари
Сана: 04.11.2024

@mahbub_uz


ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

@mahbub_uz


Андижон шаҳар «Пистамозор» жомеъ масжиди намоз вақтлари
Сана: 01.11.2024

@mahbub_uz


Андижон шаҳар «Пистамозор» жомеъ масжиди намоз вақтлари
Сана: 28.10.2024

@mahbub_uz


Андижон шаҳар «Пистамозор» жомеъ масжиди намоз вақтлари
Сана: 24.10.2024

@mahbub_uz


ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

@mahbub_uz

YouTube | Instagram | Facebook


Имом Қуртубий тафсир китобида Имом ал-Лайсдан ривоят қилади: Аллоҳнинг раҳмати Қуръон тиловатини тинглаб турган кишичалик бирор кимсага тез етмайди. Чунки, Аллоҳ таоло шундай деган: "Қачон Қуръон ўқилса унга қулоқ солиб туринг, шояд раҳм қилинсангиз".

Қуръон тиловатига қулоқ солиб турган кишига шунчалик бўлса, уни ўқиганга, уни тўлиқ ёдлаганга, уни маъносини англаганга, уни таълим берганга ва ниҳоят унга амал қилганга қанчалик экан-а?!

Уларнинг ҳар бирига ўзига яраша даражалар бор.

@mahbub_uz

YouTube | Instagram | Facebook


Ҳотим ал-Асом деди:
• Хожангнинг хизматига белни маҳкам боғла, шунда сенга дунё ўзи истамаган ҳолда, охират эса рағбат қилган ҳолда келади.
• Ким тақвосиз ҳолда Аллоҳнинг муҳаббатини даъво қилса, у каззобдир.
• Ким молини сарф қилмасдан туриб жаннат муҳаббатини даъво қилса, у ҳам каззобдир.
• Аллоҳга таваккул қилишда ишимни тўртта хислатга қурдим:
1. Ризқимни мендан бошқа ҳеч ким еёлмаслигини билгач, нафсим хотиржам бўлди.
2. Менинг амалимни ўзимдан бошқа ҳеч ким қилмаслигини билиб, амалимга машғул бўлдим.
3. Ўлимим тўсатдан келишини билиб, у томон шошилмоқдаман.
4. Қаерда бўлсам ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг назаридан қочиб қутулолмаслигимни билиб, У зотдан ҳаё қиламан.

@mahbub_uz

YouTube | Instagram | Facebook


— Фалончи мени фақат муҳтож бўлсагина эслайди-да! - деманг!

Балки:

— Менга одамларнинг эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! - денг!

Зотан:

Одамларнинг Аллоҳга энг маҳбуби одамларга фойдаси тегадиганидир!

@mahbub_uz

YouTube | Instagram | Facebook


Фақат Аллоҳ дея урганда юрак,
Дуога қўл очиб, айтайлик тилак.
Барчанинг қалблари иймонга тўлсин,
Жума Айёмингиз Муборак Бўлсин!

@mahbub_uz

https://t.me/joinchat/AAAAAFDQrV0L_4KxHfZrWQ


Бугун ўқиганларимнинг энг гўзали:
• Ер сажда қилувчиларнинг пешонасини унутмайди.
• Тун ибодат қилувчиларнинг оҳини унутмайди.
• Юз тавба қилувчиларнинг кўз ёшларини унутмайди.
• Осий бўлсак-да, Аллоҳ мўминлигимизни билади.

@mahbub_uz

YouTube | Instagram | Facebook


Андижон шаҳар «Пистамозор» жомеъ масжиди намоз вақтлари
Сана: 17.10.2024

@mahbub_uz


НАМОЗ УЙҚУДАН ЯХШИРОҚДИР

Нима учун намоз уйқудан яхшироқ?
1. Чунки, уйқу нафснинг чақириғига жавоб бериш, намоз эса, Аллоҳ таолонинг чақириғига жавоб беришдир.
2. Чунки, уйқу ўлимдир, намоз эса ҳаёт.
3. Чунки, уйқу баданга роҳат, намоз эса руҳга роҳат.
4. Чунки, мўмин ҳам кофир ҳам уйқуда шерикдирлар, намозни эса, фақат мўмин ўқийди.

Тонг саҳарда намозга турадиганлар Аллоҳнинг тавфиқига сазовор бўлган кишилардир. Уларнинг юзлари мунаввар, пешоналари ярқираган, вақтлари баракалидир. Агар сиз ҳам улар қаторида бўлсангиз Аллоҳга ҳамд айтинг. Бордию ҳали уларнинг сафига кирмаган бўлсангиз, Аллоҳдан сўранг, сизни ҳам улар қаторида қилсин.

@mahbub_uz


Андижон шаҳар «Пистамозор» жомеъ масжиди намоз вақтлари
Сана: 14.10.2024

@mahbub_uz


ШИРИН СЎЗНИНГ ШАРОФАТИ

• Ҳазрати Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан:
"Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
– Ҳушфеъллик борган жойини безайди, у йўқ жойни хунук қилади".

• Бошқа ривоятда:
"Аллоҳ Рафиқдир. (Рифқни хушмуомалаликни севади).
Шиддат ва ҳиддатга бермаганини ширин сўз ва муомала учун беради", дейилган.

• Ҳазрат Жарирдан:
"Аллоҳнинг Расули марҳамат қилдиларки:
– Кимки рифқ (хушмуомилалик)дан йироқ бўлса, барча яхшиликлардан бебаҳра қолади".

@mahbub_uz


ЭНГ ЯҲШИ ТАВСИЯ

Ҳотам ҳазратларига бир киши:
- Менга намозни ўргат, - деди.
- Ҳотам айтди:
«Аввал таҳорат ол, танангни сув билан, ичингни тавба билан покла. Ундан кейин масжидга бор. Каъбани икки қошингнинг орасида, Азроилни орқангда, Жаннатни ўнг томонингда, Дўзаҳни чап томонингда, Сирот кўпригини оёғингнинг остида, деб фараз қил. Хаммадан хам кўра, кўнглингни Ҳаққа бер ва Ҳақни ҳозир деб бил. Унинг азамати ила такбир айт, қўрқуви ила ўтир, ҳайбати ила Қуръон ўқи, тазарру ила рукуъ қил, тавозеъ ила сажда эт ва зорилиғ бирла таҳиййат ўқи ва Аллоҳга салом бер! иншаАллох қабул бўлғай» - деди.

@mahbub_uz

YouTube | Instagram | Facebook


ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

👉🏻 @mahbub_uz

YouTube | Instagram | Facebook

20 last posts shown.