"Муҳаммад Розиқбой" жомеь масжиди.


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Шаҳрихон тумани "Муҳаммад Розиқбой" жомеь масжидининг расмий телеграм канали.
@M_Roziqboy

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter




Мусулмон учун ўзининг дунёси ёки бошқанинг дунёсини ямаш учун динидаги рухсат берилган нарсаларни олиб, унинг ортидан қувиши жоиз эмас.

Бағавий «Жаъдиёт»да, Ибн Абудулбарр «Жомиъу баёнил илм»да обид, ҳужжат Сулаймон Таймийнинг шундай деганини ривоят қилади: «Агар ҳар бир олим айтган рухсатларни олсанг, сенда ёмонликларнинг барчаси жам бўлади».

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ «Илал» китобида Муҳаммад ибн Яҳё Қаттоннинг шундай деганини ривоят қилади: «Киши ҳадисларда келган барча рухсатларга эргашаверса, фосиқ бўлиб қолади».

Аллома, шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг «Фақиҳ имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни» ҳамда «Илм ва дин масалаларидаги ихтилоф одоби» китобидан.

Улашинг: @M_Roziqboy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади...

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади: рўза: «Роббим, мен буни кундузлари таом ва шаҳватлардан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Қуръон: «Мен уни кечалари уйқудан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Бас, иккови ҳaм шафоат қилади», деганлар».

#Roza #Quron #qiyomat #shafoat
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_maruzasi

💬 БУГУНДАН БОШЛАЙЛИК!

🎙Зайниддин
домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: Muslim.uz
#xabar #anjuman #bahrayn #islom #muloqot
🌙 МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ


Бугун, 21 февраль куни Баҳрайн қироллиги Манама шаҳрида Мусулмон донишмандлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этдилар.


💬 Тадбирни Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари ва кенгаш раиси Шайх Аҳмад Тоййиб жаноблари очиб, ушбу ташкилотга аъзо уламолар томонидан бугунги кунда уммат бирлигини таъминлаш, муштарак мақсадларни амалга оширишда салмоқли ишлар қилингани тўғрисида сўз юритди. Сўнгра Кенгаш бош котиби, доктор Муҳаммад Абдуссаломнинг анжуманга доир ахбороти тингланди.

📝 Йиғилишда мусулмон уммати иттифоқлигини таъминлаш борасидаги мулоқот ва ҳамкорлик қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, мусулмонлар ўртасида адоват ва тортишувни ислоҳ қилиш учун диндор, илмли, зиёли қатлам билан оммавий ахборот воситалари ўртасида ҳамкорлик қилиш муҳим эканига урғу берилди.

Кенгаш аъзолари томонидан Қуръони каримдаги “Албатта, сизнинг бу умматингиз ягона умматдир. Мен эса, Роббингизман. Бас, Менгагина тақво қилинг” (Мўминун, 52) ва «Албатта, мўминлар биродардирлар...» (Ҳужурот, 10) ояти карималари мазмун-моҳиятини бутун умматга етказишга алоҳида эътибор қаратилди. Мўътабар уламолар, мазҳаб имомлари бошлаган йўлни давом эттириш, аёлларнинг оила ва жамиятдаги ролини ошириш орқали аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш, уларнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрнини кучайтириш, ёшларга замонавий билимлар бериш, ёш авлод ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби масалалар ҳам кун тартибида бўлди.

💬 Шунингдек, ҳадиси шарифларда келтирилганидек, бирдамликда барака борлиги, уммат бирлашган пайтларда ҳар соҳада тараққиёт бўлгани, ислом олимлари дунёга устозлик қилгани, қачонки, уммат ихтилоф, тафриқа ва кераксиз низоларга берилганида мусибатлар ёғилгани муқояса қилинди. Зеро, Ислом дини бутун инсониятни эзгулик ва тинчликка, ҳаётда асл инсоний фазилатларни қарор топтиришга даъват этади.


🟢Уммат бирлигини мустаҳкамлашга қаратилган, дунёнинг нуфузли уламолари ўзларининг долзарб илмий-маърифий чиқишлари билан фаол иштирок этган халқаро анжуман шу тариқа поёнига етди.

Қайд этиш керак, мазкур ташкилотга Марказий Осиё минтақасидан аъзо қилинган муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Кенгаш ташаббуси билан ташкил этилган халқаро тадбирлар ва хориж матбуотларида уммат бирлигига чақирувчи чиқишлари билан фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Ҳикмат_вақти

Тирикмисан ёки ўликми?
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббини зикр қиладиган киши билан зикр қилмайдиган кишининг фарқи худди тирик билан ўлик кабидир», деганлар».
Имом Бухорий ривоят қилган.

«Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур»
(Раъд сураси, 28-оят).

@M_Roziqboy


Асака туманидаги “Мирза Холиқ ота” жоме масжидида жума намози шукуҳи

Шу йил 21 феврал куни Вилоят бош имом хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов Асака туманидаги “Мирза Холиқ ота” жоме масжидига Жума намозини ўқиб беришлик учун ташриф буюрдилар.

Жума намози марузасида қозидомла намозхонларга "Интернет ва ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш” мавзусида гўзал маруза қилиб бердилар.

Маруза якунлангач, Юртимиз тинчлигини, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб, гўзал дуои-хайрлар қилиб бердилар.

Жума намозидан кейин эса, Қозидомла масжиднинг қурилиш ишлари билан ҳам яқиндан танишиб, масжиднинг қурилишида хизмат қилаётган уста-қурувчилар, хомийлар ва масжид қавми ҳаққига дуои-хайрлар қилиб бердилар.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Тўрт нарсани тўрт нарса билан ювиб туринглар:
– Юзингизни кўз ёши билан.
– Тилингизни зикр билан.
– Қалбингизни тақво билан.
– Гуноҳларингизни тавба билан.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐@M_Roziqboy


​​КИТОБЛАРИ БОР ОДАМ ЗАКОТ ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#закот

❓1562-CАВОЛ: Менинг кутубхонам бор. Ундаги китобларнинг қиймати нисоб миқдоридан ошади. Закот беришса, олсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар мазкур китоблар ўқиш, ёд олиш, дарс қилиш каби фойдаланиш мақсадида сотиб олинган бўлса ҳамда бундан бошқа закотни тўсадиган бойлиги бўлмаса, закот олиши мумкин. Лекин бир турдаги китоб бир нусхадан ортиқ бўлса ва мана шу ортиқча нусхаларнинг қиймати нисобга етса, закот олиши мумкин эмас. Шунингдек, ўқиш учун ҳам олинмаган, масалан, сувинер сифатида олган бўлса ва қиймати нисобга етса, бу ҳолда ҳам закот олиши мумкин эмас. Аммо фиқҳ, ҳадис ва тафсир илми билан шуғулландиган аҳли илмларда китобнинг кўп нусхада бўлиши (сотиш ниятида олмаган бўлса) закот олишга монелик қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz | https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal | @andijonhanafiylari


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙 KIM ISTIG‘FORNI DOIMIY AYTIB YURSA...

#istigfor #rasululloh #Alloh #rizq #yengillik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Кунларнинг саййиди Жума муборак

Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

@M_Roziqboy
@M_Roziqboy
@M_Roziqboy

12 last posts shown.