#РУҲИЯТ
📝 ҲАСРАТ
Басра бозорида юрганди бир кун
Иброҳим ибн Адҳам, халойиқ дилхун,
Саволга тутмишлар: "Айтинг, не учун,
Ҳолимиз шунчалар бўлмишдир забун?
Дуо қилсак, Аллоҳ қилмас ҳеч қабул,
Ҳолбуки, биз тун-кун дуо-ла машғул.
Ахир, Каломида ваъда бергандир:
"Удъуний, астажиб лакум", дегандир.
Иброҳим ибн Адҳам ҳасратга тўлиб,
Уларнинг дардига ҳайронлар бўлиб,
Демиш: "Эй, халойиқ, дуо қабулдир,
Қачонки, тириклар ҳоли мақбулдир.
Сизларнинг қалбингиз ўлиб бўлгандир,
Унда иймон нури сўлиб бўлгандир.
Ҳаққни танидингиз ҳаққини билмай,
Китобин ўқиб ҳам, ҳеч амал қилмай.
Аллоҳ ва Расулин севарсиз гўё,
Қанчалар ёлғондир сиздаги даъво:
Суннатни тарк этиб кўп тергашдингиз,
Шайтонга душмансиз, лек эргашдингиз.
Жаннатни орзулаб юргайсиз, аммо,
Унга лойиқ бўлмоқ сизчун муаммо.
Дўзахдан қўрқарсиз, чекарсиз оҳ-воҳ,
Аммоки тинмасдан қилгайсиз гуноҳ.
Ўлимни ҳақ дерсиз, йиғларсиз зор-зор,
Ҳозирлик кўрмассиз, бўлмассиз тайёр.
Ўзганинг айбини кавлаб кун-у тун,
Ўз айбингиз эса унутдир бутун.
Роббнинг неъмати-ла қорнингиз тўқдир,
Афсус, Роббингизга шукрингиз йўқдир.
Ўликларни кўмиб олмайсиз ибрат,
Қалбингизни босган тамомий ғафлат.
Қандай ҳам ижобат бўлсин дуолар,
Ўлик қалбдан чиққан ўлик нидолар?
Тавба денг Роббимга, ҳали бор имкон,
Янгилаб олингиз қалбдаги иймон".
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@laa_ilaaha_illallohu
📝 ҲАСРАТ
Басра бозорида юрганди бир кун
Иброҳим ибн Адҳам, халойиқ дилхун,
Саволга тутмишлар: "Айтинг, не учун,
Ҳолимиз шунчалар бўлмишдир забун?
Дуо қилсак, Аллоҳ қилмас ҳеч қабул,
Ҳолбуки, биз тун-кун дуо-ла машғул.
Ахир, Каломида ваъда бергандир:
"Удъуний, астажиб лакум", дегандир.
Иброҳим ибн Адҳам ҳасратга тўлиб,
Уларнинг дардига ҳайронлар бўлиб,
Демиш: "Эй, халойиқ, дуо қабулдир,
Қачонки, тириклар ҳоли мақбулдир.
Сизларнинг қалбингиз ўлиб бўлгандир,
Унда иймон нури сўлиб бўлгандир.
Ҳаққни танидингиз ҳаққини билмай,
Китобин ўқиб ҳам, ҳеч амал қилмай.
Аллоҳ ва Расулин севарсиз гўё,
Қанчалар ёлғондир сиздаги даъво:
Суннатни тарк этиб кўп тергашдингиз,
Шайтонга душмансиз, лек эргашдингиз.
Жаннатни орзулаб юргайсиз, аммо,
Унга лойиқ бўлмоқ сизчун муаммо.
Дўзахдан қўрқарсиз, чекарсиз оҳ-воҳ,
Аммоки тинмасдан қилгайсиз гуноҳ.
Ўлимни ҳақ дерсиз, йиғларсиз зор-зор,
Ҳозирлик кўрмассиз, бўлмассиз тайёр.
Ўзганинг айбини кавлаб кун-у тун,
Ўз айбингиз эса унутдир бутун.
Роббнинг неъмати-ла қорнингиз тўқдир,
Афсус, Роббингизга шукрингиз йўқдир.
Ўликларни кўмиб олмайсиз ибрат,
Қалбингизни босган тамомий ғафлат.
Қандай ҳам ижобат бўлсин дуолар,
Ўлик қалбдан чиққан ўлик нидолар?
Тавба денг Роббимга, ҳали бор имкон,
Янгилаб олингиз қалбдаги иймон".
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@laa_ilaaha_illallohu