📚📖📚ҲАР КУНГИ ДУОИМ
(қисқартирилган)
📚📖📚ДУО, ИЛТИЖО, ТАЗАРРУЪ
Алҳамдулиллааҳи Роббал ъааламийн, вал-ъақибату лил-муттақийн, вас-солаату вас-салааму ъалаа Росулина ва саййидина Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн! Вал-ҳамду лиллааҳи Роббал ъааламийн!
АЛЛОҲИМ, Ё РОББАЛ ОЛАМИЙН! Ё ЗАЛ-ЖАЛОЛИ ВАЛ ИКРОМ, Ё ҲАЙЙУ, Ё ҚОЙЙУМ! Ё РОҲМАНУ, Ё РОҲИЙМ! Ё МОЛИКАЛ МУЛК! Ё ХОБИЙР, Ё АЛИЙМ! Ё ЛАТИЙФ!...
БУТУН ОЛАМДА ЯККА-Ю ЯГОНА ҲАҚИҚИЙ ИЛОҲ ЎЗИНГСАН!
СЕНДАН БОШҚА РОББИМИЗ ЙЎҚ!
СЕНДАН БОШҚА МЕҲРИБОНИМИЗ ЙЎҚ!
СЕНДАН БОШҚА ИШОНГАНИМИЗ ЙЎҚ!
Якка-ю Ягона илоҳлигинг ҳаққи-ҳурмати, барча гўзал исм-у сифатларингда тенгинг ва ўхшашинг йўқлиги ҳаққи-ҳурмати, барча эзгуликлар танҳо Сенгагина хослиги ҳаққи-ҳурмати, борлиқни ва ундаги барча нарсаларни йўқдан бор қилиб яратганинг ҳаққи-ҳурмати, бизларни ҳам тупроқдан яратиб, чиройли вужуд, руҳ, ақл, қалб бериб, инсон қилиб, иймон бериб мукаррам этиб қўйганинг ҳаққи-ҳурмати, Ўзингдангина илтижо қилиб сўраймиз:
БИЗЛАРНИ НЕ МАҚСАДДА ЯРАТГАН БЎЛСАНГ, ШУНГА МУЯССАР ҚИЛ!
ШАЙТОНГА ВА НАФСИМИЗГА АЛДАНИБ АДАШСАК, ЯНГЛИШСАК, ЎЗИНГ ТЎҒРИ ЙЎЛГА СОЛИБ ҚЎЙ!
Ғофир, Ғафур, Ғаффорлигинг ҳаққи-ҳурмати, Афувв ва Таввоблигинг ҳаққи-ҳурмати, ёлбориб сўраймиз:
ожизмиз, заифмиз, бечорамиз... Сен Раҳим қилмасанг, ҳолимиз хароб... Илоё, ўтган гуноҳларимизни кечир!
Яширин-у ошкор, катта-ю кичик, билиб-билмай, янглишиб ёки қасдан қилган барча айбларимиз, хатоларимиз, гуноҳларимиз учун пушаймонмиз, ё Роббим!
Ё Аллоҳим, пушаймонлигимиз ҳаққи-ҳурмати, ожиз ва бечора қулларингни кечир, барча ўтган хато-камчиликларимизни, яширин-у ошкор гуноҳларимизни амал дафтаримиздан ҳам ўчириб юбор!
Киромайн котибайн бўлган фаришталарингнинг ҳам ёдларидан чиқариб юбор!
Бизга раҳим қилиб, у гуноҳларимизни ўзимизнинг ҳам эсларимиздан чиқариб, хотираларимиздан ўчириб юбор!
Биз учун янги саҳифа оч!
УМРИМИЗНИНГ, РИЗҚИМИЗНИНГ ҚОЛГАНИГА ЎТГАНИГА НИСБАТАН КЎПРОҚ ХАЙР-У БАРАКА АТО ҚИЛ!
ҲУЗУРИНГГА ФАҚАТ ПОК ИЙМОН БИЛАН, ЎЗИНГ БИЗЛАРДАН РОЗИ БЎЛГАН ҲОЛДАГИНА БОРИШИМИЗНИ НАСИБ ЭТ!
АЛЛОҲИМ, МАҲШАРГОҲДАГИ ДАҲШАТЛАРДАН, УР-ЙИҚИТЛАРДАН, ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ВАҲИМАСИДАН, ҚЎРҚИНЧИДАН ЎЗИНГ ПАНОҲИНГДА САҚЛА! АРШИНГНИНГ СОЯСИДАН ЖОЙ БЕР!
ЖАННАТЛАРИНГДА ҲАМ БАРЧА ЯҚИНЛАРИМИЗ БИЛАН БИРГА БЎЛИШИМИЗНИ НАСИБ ЭТ!
АЛЛОҲИМ, ЖАННАТЛАРИНГДА БЕПАРДА ЖАМОЛИНГНИ КЎРМОҚ БАХТИНИ БАРЧА МЎМИН-МУСУЛМОНЛАРГА ВА ШУ ҚАТОРИ БИЗЛАРГА ҲАМ НАСИБ ЭТ!
АЛЛОҲИМ, Ё РОББАЛ ОЛАМИЙН, ГАРЧИ ЛОЙИҚ БЎЛМАСАК ҲАМ, ПОК ИЙМОНЛАРИМИЗ ҲАҚҚИ-ҲУРМАТИ, БИЗ ОЖИЗ ВА БЕЧОРА БАНДАЛАРИНГНИ ҲАМ ФИРДАВС ЖАННАТИДА "САЛОМ" ДЕГАН СЎЗИНГНИ ЭШИТИШГА МУШАРРАФ ҚИЛ!...
БУ ДУНЁДАГИ БАРЧА ЁМОНЛИКЛАРДАН, МАШАҚҚАТЛАРДАН, ҚИЙИНЧИЛИКЛАРДАН, НОҲАҚЛИКЛАРДАН, ЗУЛМДАН, ЗУЛМАТДАН, ЗЎРАВОНЛИКЛАРДАН, ТУШУНМОВЧИЛИКЛАРДАН, ТУРЛИ ХИЛ БАЛО-ОФАТЛАРДАН, МУСИБАТЛАРДАН, ҒИЛЛУ-ҒАШЛИКЛАРДАН, ИНС-У ЖИН ВА ШАЙТОНЛАРНИНГ МАКРЛАРИДАН, ФИТНАЛАРИДАН, ЁМОНЛИКЛАРИДАН, НАФСИМИЗНИНГ ЁМОНЛИГИДАН ЎЗИНГ ПАНОҲИНГДА АСРА!...
АЛЛОҲИМ, УШБУ ДУОЛАРИМИЗНИ БАРЧА МЎМИН-МУСУЛМОНЛАР ҲАҚҚЛАРИДА ҲАМ ҚАБУЛ ҚИЛГИН!
ОМИЙН, Ё РОББАЛ ОЛАМИЙН!
@laa_ilaaha_illallohu

Қолган умримизда Ўзингнинг ҳимоянгда, Ўзингнинг паноҳингда, Ўзингнинг мададинг билан гуноҳлардан узоқ бўлиб, Сен рози бўладиган ҳолатларда яшашимизни насиб эт! Чин мўмин-мусулмон бўлиб яшашимизга Ўзинг ёрдам бер!
Охирги каломимиз ҳам "Ашҳаду ан-лаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадун ъабдуҳу ва Росулуҳу" бўлишини насиб қилгин!
ҲУЗУРИНГГА ФАҚАТ ПОК ИЙМОН БИЛАН, ЎЗИНГ БИЗЛАРДАН РОЗИ БЎЛГАН ҲОЛДАГИНА БОРИШИМИЗНИ НАСИБ ЭТ!
АЛЛОҲИМ, МАҲШАРГОҲДАГИ ДАҲШАТЛАРДАН, УР-ЙИҚИТЛАРДАН, ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ВАҲИМАСИДАН, ҚЎРҚИНЧИДАН ЎЗИНГ ПАНОҲИНГДА САҚЛА! АРШИНГНИНГ СОЯСИДАН ЖОЙ БЕР!
Аллоҳим! Сўроқ-саволларингга тоқатимиз етмайди, амалларимиз етмайди...
Сўроқ-савол қилиб бизларни қийнама, пинҳон гуноҳларимизни ошкор қилиб, халқинг олдида шарманда қилма!
Ўтиниб сўраймиз, ёлбориб сўраймиз: амал дафтарларимизни ўнг тарафимиздан бериб, дўзах юзини кўрсатмасдан, тўғридан-тўғри Жаннатларингга кирит!
ЖАННАТЛАРИНГДА ҲАМ БАРЧА ЯҚИНЛАРИМИЗ БИЛАН БИРГА БЎЛИШИМИЗНИ НАСИБ ЭТ!
АЛЛОҲИМ, ЖАННАТЛАРИНГДА БЕПАРДА ЖАМОЛИНГНИ КЎРМОҚ БАХТИНИ БАРЧА МЎМИН-МУСУЛМОНЛАРГА ВА ШУ ҚАТОРИ БИЗЛАРГА ҲАМ НАСИБ ЭТ!
АЛЛОҲИМ, Ё РОББАЛ ОЛАМИЙН, ГАРЧИ ЛОЙИҚ БЎЛМАСАК ҲАМ, ПОК ИЙМОНЛАРИМИЗ ҲАҚҚИ-ҲУРМАТИ, БИЗ ОЖИЗ ВА БЕЧОРА БАНДАЛАРИНГНИ ҲАМ ФИРДАВС ЖАННАТИДА "САЛОМ" ДЕГАН СЎЗИНГНИ ЭШИТИШГА МУШАРРАФ ҚИЛ!...
Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан Ҳавзи Кавсар сувларидан ичиб, суҳбатларидан баҳраманд бўлмоқлик бахтини ҳам насиб эт!...
Ё Аллоҳим, то тирик эканмиз, ўзимизни ҳам, барча яқинларимизни ҳам, зурриётларимизни ҳам иймонда, Исломда собитқадам қил!
БУ ДУНЁДАГИ БАРЧА ЁМОНЛИКЛАРДАН, МАШАҚҚАТЛАРДАН, ҚИЙИНЧИЛИКЛАРДАН, НОҲАҚЛИКЛАРДАН, ЗУЛМДАН, ЗУЛМАТДАН, ЗЎРАВОНЛИКЛАРДАН, ТУШУНМОВЧИЛИКЛАРДАН, ТУРЛИ ХИЛ БАЛО-ОФАТЛАРДАН, МУСИБАТЛАРДАН, ҒИЛЛУ-ҒАШЛИКЛАРДАН, ИНС-У ЖИН ВА ШАЙТОНЛАРНИНГ МАКРЛАРИДАН, ФИТНАЛАРИДАН, ЁМОНЛИКЛАРИДАН, НАФСИМИЗНИНГ ЁМОНЛИГИДАН ЎЗИНГ ПАНОҲИНГДА АСРА!...
Барча ишларимизда, ибодатларимизда Ўзинг мадад бер!...
Ҳар доим Сен истагандек солиҳ бандаларинг қаторида бўлишимизни насиб эт!...