Лаа илааҳа иллаллоҳу


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Тафсири Ҳилол", "Кифоя", "Сунний ақийдалар" ва бошқа кўплаб асарларига муҳаррирлик қилган филология фанлари номзоди, адабиётшунос олим, шоир ва ҳануз толиби илм Шаҳобиддин Одилнинг шахсий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Alloh taolo aytadi: "Yoki sizdan oldin o‘tganlarning holatlari sizlarga ham kelmay turib, jannatga kiramiz deb o‘yladingizmi?
Ularga balo va musibatlar kelib, shunchalik larzaga tushgan edilarki,
hattoki Rasul va u bilan iymon keltirganlar: «Allohning nusrati(
yordami) qachon bo‘ladi?» – deganlar. Ogoh bo‘linglar! Albatta, Allohning nusrati(yordami) yaqindir".
("Baqara" surasi, 214-oyat)

Izoh: Alloh taolo iymonli bandalarini ham balo va musibatlar bilan sinab turishiga shu oyat yaqqol dalildir.

Sinashdan maqsad esa, chin iymon egalarining jannatdagi darajalarini ham baland qilishdir.

Zero, jannatga erishish oson emas. Buning uchun iymon yo‘lidagi mashaqqatlarga chidash, ularni yengib o‘tish zarur.

Illo, jannatda ham oliy darajalarga erishish uchun bu o‘tkinchi dunyodagi barcha qiyinchiliklar, musibatlar chog‘ida chiroyli sabr qilib, har qanday holatda ham Robbul olamiynga shukr eta bilish muhimdir.

@laa_ilaaha_illallohu


📚📖📚#ASMAAUL_HUSNA
الشَاكِرُ
الشَّكُورُ

ASH-SHAAKIR
ASH-SHAKUUR

📚📖📚MUSIBATLARDAGI SABR VA SHUKR

(davomi)

Nima uchun balo-ofatlarga yo‘liqqanda yoki musibatga uchraganda ham shukr etish kerak?

Bunday holda isyon qilgan, dod-voy solgan odamga nima bo‘ladi-yu, sabr qilib, shukr qilib, ibodatida bardavom bo‘lgan mo‘minlarga nima va’da qilingan?

Bu savollarga to‘g‘ri javob topish uchun o‘sha balo-ofatlar, musibatlar Robbimizning sinovlari ekanini bilishimiz lozim. Zero, hech bir mo‘minga Alloh taoloning iznisiz biror musibat yetmaydi:

مَا أَصَابَ مِن مُّصِيبَةٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ
Allohning iznisiz hech qanday musibat yetmas.
("Tag‘obun" surasi, 11-oyat)

Alloh taolo nima uchun mo‘minlarga dard, musibat beradi?–Iymonlarimizni sinash va toblash uchun:

إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ وَإِن كُنَّا لَمُبْتَلِينَ

Albatta, bunda oyat(ibrat)lar bordir. Albatta, Biz sinovchi bo‘lgan edik.
("Mo‘minun" surasi, 30-oyat)

Hattoki, o‘lim va tiriklikni ham Alloh taolo bandalarini sinash uchun yaratganini alohida ta’kidlaydi:

الَّذِي خَلَقَ الْمَوْتَ وَالْحَيَاةَ لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا

U o‘lim va hayotni sizlarning qaysilaringiz amalda yaxshiroq ekaningizni sinash uchun yaratdi.
("Mulk" surasi, 2-oyat)

Hattoki, sevimli Nabiyi, Rasuli bo‘lmish Muhammad alayhissalomga va u kishi bilan birga bo‘lgan sahobalarga ham darrov nusrat bermadi. Hatto ularni ham og‘ir sinovlarga duchor qildi. Hatto, Rasululloh sollallohu alayhi vasallam va u kishining sahobalari ham avvalgi o‘tgan iymonli ummatlar kabi "Allohning nusrati, yordami qachon kelar ekan?" deb intizor bo‘lgunlaricha, ularga yordam bermay sinadi. Ana shu og‘ir sinovlardan keyin esa Allohning yordami–nusrati keldi va musulmonlar ulkan g‘alabalarni qo‘lga kiritdilar.

@laa_ilaaha_illallohu


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аллоҳ таоло айтади: "Ёки сиздан олдин ўтганларнинг ҳолатлари сизларга ҳам келмай туриб, жаннатга кирамиз деб ўйладингизми?
Уларга бало ва мусибатлар келиб, шунчалик ларзага тушган эдиларки,

ҳаттоки Расул ва у билан иймон келтирганлар: «Аллоҳнинг нусрати(ёрдами) қачон бўлади?» – деганлар. Огоҳ бўлинглар! Албатта, Аллоҳнинг нусрати(ёрдами) яқиндир".
("Бақара" сураси, 214-оят)

Изоҳ: Аллоҳ таоло иймонли бандаларини ҳам бало ва мусибатлар билан синаб туришига шу оят яққол далилдир.


Синашдан мақсад эса, чин иймон эгаларининг жаннатдаги даражаларини ҳам баланд қилишдир.

Зеро, жаннатга эришиш осон эмас. Бунинг учун иймон йўлидаги машаққатларга чидаш, уларни енгиб ўтиш зарур.

Илло, жаннатда ҳам олий даражаларга эришиш учун бу ўткинчи дунёдаги барча қийинчиликлар, мусибатлар чоғида чиройли сабр қилиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам Роббул оламийнга шукр эта билиш муҳимдир.


@laa_ilaaha_illallohu


📚📖📚#АСМААУЛ_ҲУСНА
الشَاكِرُ
الشَّكُورُ

АШ-ШААКИР
АШ-ШАКУУР

📚📖📚МУСИБАТЛАРДАГИ САБР ВА ШУКР
(давоми)

Нима учун бало-офатларга йўлиққанда ёки мусибатга учраганда ҳам шукр этиш керак?

Бундай ҳолда исён қилган, дод-вой солган одамга нима бўлади-ю, сабр қилиб, шукр қилиб, ибодатида бардавом бўлган мўминларга нима ваъда қилинган?

Бу саволларга тўғри жавоб топиш учун ўша бало-офатлар, мусибатлар Роббимизнинг синовлари эканини билишимиз лозим. Зеро, ҳеч бир мўминга Аллоҳ таолонинг изнисиз бирор мусибат етмайди:

مَا أَصَابَ مِن مُّصِيبَةٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ
Аллоҳнинг изнисиз ҳеч қандай мусибат етмас.

("Тағобун" сураси, 11-оят)

Аллоҳ таоло нима учун мўминларга дард, мусибат беради?–Иймонларимизни синаш ва тоблаш учун:

إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ وَإِن كُنَّا لَمُبْتَلِينَ

Албатта, бунда оят(ибрат)лар бордир. Албатта, Биз синовчи бўлган эдик.

("Мўъминун" сураси, 30-оят)

Ҳаттоки, ўлим ва тирикликни ҳам Аллоҳ таоло бандаларини синаш учун яратганини алоҳида таъкидлайди:

الَّذِي خَلَقَ الْمَوْتَ وَالْحَيَاةَ لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا

У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун яратди.

("Мулк" сураси, 2-оят)

Ҳаттоки, севимли Набийи, Расули бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломга ва у киши билан бирга бўлган саҳобаларга ҳам дарров нусрат бермади. Ҳатто уларни ҳам оғир синовларга дучор қилди. Ҳатто, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобалари ҳам аввалги ўтган иймонли умматлар каби "Аллоҳнинг нусрати, ёрдами қачон келар экан?" деб интизор бўлгунларича, уларга ёрдам бермай синади. Ана шу оғир синовлардан кейин эса Аллоҳнинг ёрдами–нусрати келди ва мусулмонлар улкан ғалабаларни қўлга киритдилар.

@laa_ilaaha_illallohu


"Ас-Салом" деганда қалблар ёришар,
Салом-ла саломат жумлаи башар.


Келгунча Қиёмат, ул субҳи Маҳшар,
Мўминлар иймон-ла саломда яшар…

Гар содиқ қололсак иймонимизга,
Сен Салом йўлларсан Жаннатда бизга...


@laa_ilaaha_illallohu


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
4 томони ҳам қибла бўлган ягона жой...

📚📖📚МЎМИН-
МУСУЛМОНЛАРНИНГ ТОНГДАГИ ИЛК КАЛОМЛАРИ–ЗИКР,  ШУКУР, ДУО ВА САЛОМДИР!


أَعُوذُ باللهِ مِنَ الشَّيطَانِ الرَّجِيمِ
Аъуузу биллааҳи минаш-
шайтонир-рожийм!


بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бисмиллааҳир-
Роҳмаанир-Роҳийм!


الحَمْدُ للهِ الذِي أحْيَانا بَعْدَ مَا أمَاتَنَا وإلَيْهِ النَشُور

«АЛҲАМДУ ЛИЛЛААҲИЛЛАЗИЙ АҲЙААНАА БАЪДА МАА АМААТАНАА ВА ИЛАЙҲИН НУШУУР.»

(Уйқудан турган заҳоти бир марта ўқилади.)


ٱلۡحَـمۡدُ للهِ رَبِّ ٱلۡعَـٰلَمِينَ
Алҳамдулиллааҳи Роббил оламийн!


أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ
Ашҳаду ан-лаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадун ъабдуҳу ва росулуҳу!


Тонгда иймон билан уйғотганинг учун шукур, Аллоҳим!
Бу ожиз қулингга яна бир кун ҳадя қилганинг учун Сенга беҳад ҳамд-у санолар бўлсин, ё Зал-Жалоли вал Икром!

Аллоҳим, ё Роббал оламийн, ҳар бир мўмин бандангнинг бугунги кунини кечаги кунидан кўра ҳам хайрли ва баракали қилгин!

بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

 «БИСМИЛЛААҲИЛЛАЗИЙ ЛАА ЙАЗУРРУ МАЪАСМИҲИ ШАЙ'УН ФИЛ АРЗИ ВА ЛАА ФИС САМАА'И ВА ҲУВАС САМИЪУЛ АЛИЙМ.»

(Юз-қўлни ювиб бўлгандан кейин  уч марта ўқилади.)

رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ
Роббанаа ъатинаа фид-дунё ҳасанатан ва фил-охирати ҳасанатан ва қинаа азобан-наар
..


ٱلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُاللهِ وَبَرَكَاتُهُ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!


Мана шу⬆️мўмин-мусулмоннинг тонг оттиришидир. Яъни, тонгимиз, кунимиз айнан шундай каломлар билан, дуо ва саломлар билан бошланиши керак!

Уйғондик, аниқроғи ўлимдан кейин қайта тирилдик–
алҳамдулиллоҳ!

Бизга яшаш учун яна бир кун ҳадя этилди–
алҳамдулиллоҳ!

Иймонимиз қалбимизда ҳам, тилимизда ҳам турибди–
алҳамдулиллоҳ!


Ўлдирганидан кейин қайта тирилтиргани учун Роббимизга шукрона айтамиз.


Яна бир янги кунни ҳадя этгани учун шукрона айтамиз.


Иймонимизни саломат сақлагани учун яна шукрона айтамиз!


Яъни, мўмин-мусулмон ҳар тонгни айнан ана шундай шукроналик билан кутиб олади.


Янги кундаги ҳаётини тонгданоқ
ЗИКР ВА  ДУОЛАР билан, яъни ибодат билан бошлайди.


Зеро, биз учун маълум бир кунлар, ойлар ва йиллар эмас, иймон билан уйғонганимиз ҳар бир тонг, АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ билан бошланган ҳар бир кун байрамдир, муборакдир!

@laa_ilaaha_illallohu


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#АЗОН_ДУОСИ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким азонни эшитганида:

اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلاَةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ، وَالْفَضِيِلَةَ، وَابْعثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

«АЛЛОҲУММА! РОББА ҲАЗИҲИД -ДАЪВАТИТ-ТААММА, ВАС-СОЛААТИЛ ҚОИМА, АТИ МУҲАММАДИНИЛ-ВАСИЙЛАТА ВАЛ-ФАЗИЛА. ВАБЪАСҲУ МАҚОМАМ-МАҲМУДАНИЛЛАЗИ ВАЪАДТА»,

деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлади», дедилар».

Маъноси:
"Ё Аллоҳ! Эй, ушбу комил даъватнинг ва вақти ҳозир бўлган намознинг Роббиси!
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга васила ва фазилатни бергин.
Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомда тирилтир."

«Васила» – жаннатдаги олиймақом манзила.
«Мақоми Маҳмуд»
(Мақталган Мақом) – Аллоҳ таолонинг «Шоядки, Роббинг сени Мақоми Маҳмудда қайта тирилтирса» ояти ила Аллоҳ таоло томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваъда қилинган буюк шафоат мақоми.


МЎМИНЛАР УЧУН АЖОЙИБ ХУШХАБАР БУ:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришиб, Жаннатларга киришимиз учун БИРГИНА ШУ ДУОНИ ҲАР БИР АЗОНДАН КЕЙИН ДОИМИЙ РАВИШДА ЎҚИБ ЮРСАК КИФОЯ ЭКАН!

Изоҳ: Барчанинг номидан биргина имомнинг ушбу дуони ўқиши кифоя эмас.
Азонни эшитган ҳар бир намозхон азон дуосини шахсан ўзи ўқиса, суннатга эргашгани учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил бўлади, ин шаа Аллоҳ!


Бизнинг вазифамиз эслатиб қўйиш, холос.

@laa_ilaaha_illallohu




يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ وَيُضِلُّ اللَّهُ الظَّالِمِينَ وَيَفْعَلُ اللَّهُ مَا يَشَاءُ

Alloh iymon keltirganlarni bu dunyo hayotida ham, oxiratda ham sobit so‘z ila sobitqadam qilur. Alloh zolimlarni zalolatga ketkazur. Alloh xohlaganini qilur.
("Ibrohim" surasi, 27-oyat)

@laa_ilaaha_illallohu


📚📖📚QABRDAGI SAVOL-JAVOB

–Robbing kim?
– Dining nima?
–Payg‘ambaring kim?

Qabrda faqat shu uchtagina savol so‘raladi.
Ba’zi toifalar aytayotgani kabi o‘nlab savol-javoblar esa birorta ham ishonchli manba’da zikr qilinmagan.

Yana ba’zi toifalar odat qilgani kabi
bu savollarning javobini yodlab olish esa mutlaqo befoydadir.

Chunki:

Birinchi savolga to‘g‘ri javob berish uchun bu dunyoda Robbul olamiynni barcha ism-u sifatlari ila tanish va U Zotga iymon keltirish shart.
Ikkinchi savolga to‘g‘ri javob berish uchun bu dunyoda mo‘min-musulmon bo‘lib, shariatga amal qilib yashab o‘tish kerak.

Uchinchi savolga to‘g‘ri javob berish uchun esa Muhammad sollallohu alayhi vasallam Robbul olamiynning Rasuli ekanlariga iymon keltirish, dinda u zotga ergashish, sunnatlariga rioya qilish va ko‘plab salovotlar aytish lozim.


BU DUNYODA ROBBINI TANIMAGAN, IYMON KЕLTIRMAGAN, RASULULLOH SOLLALLOHU ALAYHI VASALLAMGA ERGASHMAGAN VA ISLOM DINIGA AMAL QILIB O‘TMAGAN BIRORTA HAM ODAM QABRDAGI MANA SHU UCHTAGINA SAVOL-JAVOBDAN O‘TA OLMAYDI.

ILLO, ALLOH TAOLONI BARCHA ISM-U SIFATLARI ILA TANIB, U ZOTGA IYMON KЕLTIRIB, DINDA RASULULLOH SOLLALLOHU ALAYHI VASALLAMGA ERGASHIB, SHARIATGA QAT’IY AMAL QILIB O‘TGAN BO‘LSANGIZ, USHBU SAVOLLARNING JAVOBINI TILINGIZ DADIL VA ANIQ AYTIB, BARCHA A’ZOLARINGIZ GUVOH HAM BO‘LISHADI.

يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ وَيُضِلُّ اللَّهُ الظَّالِمِينَ وَيَفْعَلُ اللَّهُ مَا يَشَاءُ

Alloh iymon keltirganlarni bu dunyo hayotida ham, oxiratda ham sobit so‘z ila sobitqadam qilur. Alloh zolimlarni zalolatga ketkazur. Alloh xohlaganini qilur.
("Ibrohim" surasi, 27-oyat)

@laa_ilaaha_illallohu


يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ وَيُضِلُّ اللَّهُ الظَّالِمِينَ وَيَفْعَلُ اللَّهُ مَا يَشَاءُ

Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур. Аллоҳ золимларни залолатга кетказур. Аллоҳ хоҳлаганини қилур.

("Иброҳим" сураси, 27-оят)

@laa_ilaaha_illallohu


📚📖📚ҚАБРДАГИ САВОЛ-ЖАВОБ

–Роббинг ким?
– Дининг нима?
–Пайғамбаринг ким?

Қабрда фақат шу учтагина савол сўралади.
Баъзи тоифалар айтаётгани каби ўнлаб савол-жавоблар эса бирорта ҳам ишончли манбаъда зикр қилинмаган.

Яна баъзи тоифалар одат қилгани каби
бу саволларнинг жавобини ёдлаб олиш эса мутлақо бефойдадир.

Чунки:

Биринчи саволга тўғри жавоб бериш учун бу дунёда Роббул оламийнни барча исм-у сифатлари ила таниш ва У Зотга иймон келтириш шарт.
Иккинчи саволга тўғри жавоб бериш учун бу дунёда мўмин-мусулмон бўлиб, шариатга амал қилиб яшаб ўтиш керак.


Учинчи саволга тўғри жавоб бериш учун эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббул оламийннинг Расули эканларига иймон келтириш, динда у зотга эргашиш, суннатларига риоя қилиш ва кўплаб саловотлар айтиш лозим.



БУ ДУНЁДА РОББИНИ ТАНИМАГАН, ИЙМОН КЕЛТИРМАГАН, РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА ЭРГАШМАГАН ВА ИСЛОМ ДИНИГА АМАЛ ҚИЛИБ ЎТМАГАН БИРОРТА ҲАМ ОДАМ ҚАБРДАГИ МАНА ШУ УЧТАГИНА САВОЛ-ЖАВОБДАН ЎТА ОЛМАЙДИ.

ИЛЛО, АЛЛОҲ ТАОЛОНИ БАРЧА ИСМ-У СИФАТЛАРИ ИЛА ТАНИБ, У ЗОТГА ИЙМОН КЕЛТИРИБ, ДИНДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА ЭРГАШИБ, ШАРИАТГА ҚАТЪИЙ АМАЛ ҚИЛИБ ЎТГАН БЎЛСАНГИЗ, УШБУ САВОЛЛАРНИНГ ЖАВОБИНИ ТИЛИНГИЗ ДАДИЛ ВА АНИҚ АЙТИБ, БАРЧА АЪЗОЛАРИНГИЗ ГУВОҲ ҲАМ БЎЛИШАДИ.

يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ وَيُضِلُّ اللَّهُ الظَّالِمِينَ وَيَفْعَلُ اللَّهُ مَا يَشَاءُ

Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур. Аллоҳ золимларни залолатга кетказур. Аллоҳ хоҳлаганини қилур.

("Иброҳим" сураси, 27-оят)

@laa_ilaaha_illallohu


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📚📖📚MO'MIN-
MUSULMONLARNING TONGDAGI ILK KALOMLARI–ZIKR, SHUKUR, DUO VA SALOMDIR!


أَعُوذُ باللهِ مِنَ الشَّيطَانِ الرَّجِيمِ
A’uuzu billaahi minash-
shaytonir-rojiym!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Bismillaahir-
Rohmaanir-Rohiym!


الحَمْدُ للهِ الذِي أحْيَانا بَعْدَ مَا أمَاتَنَا وإلَيْهِ النَشُور

«ALHAMDU LILLAAHILLAZIY AHYAANAA BA’DA MAA AMAATANAA VA ILAYHIN NUSHUUR.»

(Uyqudan turgan zahoti bir marta o‘qiladi.)

ٱلۡحَـمۡدُ للهِ رَبِّ ٱلۡعَـٰلَمِينَ
Alhamdulillaahi Robbil olamiyn!


أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ
Ashhadu an-laa ilaaha illallohu va ashhadu anna Muhammadun ’abduhu va rosuluhu!

Tongda iymon bilan uyg‘otganing uchun shukur, Allohim!
Bu ojiz qulingga yana bir kun hadya qilganing uchun Senga behad hamd-u sanolar bo‘lsin, yo Zal-Jaloli val Ikrom!

Allohim, yo Robbal olamiyn, har bir mo‘min bandangning bugungi kunini kechagi kunidan ko‘ra ham xayrli va barakali qilgin!

بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

 «BISMILLAAHILLAZIY LAA YAZURRU MA’ASMIHI SHAY'UN FIL ARZI VA LAA FIS SAMAA'I VA HUVAS SAMI’UL ALIYM.»

(Yuz-qo‘lni yuvib bo‘lgandan keyin  uch marta o‘qiladi.)

رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ
Robbanaa ’atinaa fid-dunyo hasanatan va fil-oxirati hasanatan va qinaa azoban-nor!


ٱلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُاللهِ وَبَرَكَاتُهُ
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu!

Mana shu⬆️mo‘min-musulmonning tong ottirishidir. Ya’ni, tongimiz, kunimiz aynan shunday kalomlar bilan, duo va salomlar bilan boshlanishi kerak!

Uyg‘ondik, aniqrog‘i o‘limdan keyin qayta tirildik–
alhamdulilloh!

Bizga yashash uchun yana bir kun hadya etildi–
alhamdulilloh!

Iymonimiz qalbimizda ham, tilimizda ham turibdi–
alhamdulilloh!

O‘ldirganidan keyin qayta tiriltirgani uchun Robbimizga shukrona aytamiz.

Yana bir yangi kunni hadya etgani uchun shukrona aytamiz.

Iymonimizni salomat saqlagani uchun yana shukrona aytamiz!

Ya’ni, mo‘min-musulmon har tongni aynan ana shunday shukronalik bilan kutib oladi.

Yangi kundagi hayotini tongdanoq
ZIKR VA  DUOLAR
bilan, ya’ni ibodat bilan boshlaydi.


Zero,
biz uchun ma’lum bir kunlar, oylar va yillar emas, iymon bilan uyg‘onganimiz
har bir tongimiz,

ALLOHNING ZIKRI

bilan boshlangan
har bir kunimiz muborakdir, gunohsiz o'tgan kunlarimiz chin bayramdir!


Bizning vazifamiz–eslatib qo'yish, xolos...

@laa_ilaaha_illallohu


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#AZON_DUOSI

Jobir roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
“Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:
«Kim azonni eshitganida:

اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلاَةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ، وَالْفَضِيِلَةَ، وَابْعثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

«ALLOHUMMA! ROBBA HAZIHID-DA’VATIT-TAAMMA, VASSOLAATIL QOIMA, ATI MUHAMMADANIL-VASIYLATA VAL-FAZILA. VAB’ASHU MAQOMAM MAHMUDANILLAZI VA’ADTA»,

desa, qiyomat kuni unga shafoatim vojib bo‘ladi», dedilar».
(Buxoriy rivoyati)

Ma'nosi:
Yo Alloh! Ey, ushbu komil da’vatning va vaqti hozir bo‘lgan namozning Robbisi!
Muhammad sollallohu alayhi vasallamga vasila va fazilatni bergin.
Uni O‘zing va’da qilgan maqtovli maqomda tiriltir.


Bizning vazifamiz faqat eslatish, xolos.

@laa_ilaaha_illallohu




الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَالصَّابِرِينَ عَلَى مَا أَصَابَهُمْ وَالْمُقِيمِي الصَّلَاةِ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ

Ular Alloh zikr qilinganda, qalblari titraydigan va o‘zlariga yetgan musibatga sabr qiluvchilar hamda namozni to‘kis ado etuvchilardir, ularga rizq qilib bergan narsamizdan infoq qiladilar.
("Hajj" surasi, 35-oyat)

@laa_ilaaha_illallohu


📚📖📚#ASMAAUL_HUSNA
الشَاكِرُ
الشَّكُورُ

ASH-SHAAKIR
ASH-SHAKUUR

Deyarli bir yarim oydan beri ko‘plab misollar orqali shukrli inson qanday bo‘lishi lozimligi haqida gapirdik. Tushunarli bo‘lishi uchun ba’zi gaplarni takrorlashga ham to‘g‘ri keldi.

Xulosa qilib aytadigan bo‘lsak, bu boradagi gaplarning mag‘zi shuki, berilgan ne’matlarga shukr qilish aynan iymondan ekan. Ya’ni, chin mo‘min-musulmon inson shukrli bo‘lmasligi mumkin ham emas. Va aksincha, noshukur insonnning iymoni chala yoki shubhalidir.

Shukr qilish nima ekani va shukrli inson qanday bo‘lishi haqida batafsil ma’lumot berdik.

Va nihoyat shukr bobining eng og‘ir nuqtasiga yetib keldik: musibat yo sinovga uchraganda qanday shukr qilish kerak?

Aslida, hozir aytmoqchi bo‘lgan gaplarimizni Robbul olamiynning as-Sobur ism-u sifati sharhida yozmoqchi edik.
Lekin o‘rni kelib qolgani uchun, qisqacha bayon etib o‘tmoqchimiz.

Ne’matlarga erishganda shukr qilish tushunarli bir hol.
Ammo, musibat paytida ham shukr qilish haqidagi gaplar ko‘pchilikka g‘alati tuyulishi tabiiy...

Ammo, nima bo‘lganida ham, bu ayni haqiqat: musibat va balo-ofatlar paytida ham mo‘min banda shukr qilishi lozim. Aynan shu paytdagi shukr–shukrlarning eng og‘iri va eng sharaflisi ham. Zero, ne’matlarga shukr qilishga har bir mo‘min ham qodir bo‘lishi mumkin. Illo, balo-ofatlarga, musibatlarga shukr qilish faqat chin iymonli bandalargagina nasib etadi.

Alloh taolo Ibrohim alayhissalomga qavmlariga Robbul olamiynning mo‘jizalarini, ne’matlarini va balo-ofatlarini eslatib turishga buyurar ekan, ushbu eslatmada har bir sabrli va shukrli banda uchun ibratlar borligini zikr qiladi:

إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِّكُلِّ صَبَّارٍ شَكُورٍ
Albatta, bunda har bir o‘ta sabrli va o‘ta shukrli kishi uchun oyat(
ibrat)lar bordir.
("Ibrohim" surasi, 5-oyat)

Ya’ni, faqat sabrli va shukrli kimsalargina Alloh taolo ularga bergan ne’matlardan ham, balo-ofat, musibatlardan ham ibrat ola biladi. Hamda har holida ash-Shaakir va ash-Shakuur Zot bo‘lmish Robbul olamiynga shukrini izhor qila oladi.

@laa_ilaaha_illallohu


الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَالصَّابِرِينَ عَلَى مَا أَصَابَهُمْ وَالْمُقِيمِي الصَّلَاةِ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ

Улар Аллоҳ зикр қилинганда, қалблари титрайдиган ва ўзларига етган мусибатга сабр қилувчилар ҳамда намозни тўкис адо этувчилардир, уларга ризқ қилиб берган нарсамиздан инфоқ қиладилар.

("Ҳажж" сураси, 35-оят)

@laa_ilaaha_illallohu


📚📖📚#АСМААУЛ_ҲУСНА
الشَاكِرُ
الشَّكُورُ

АШ-ШААКИР
АШ-ШАКУУР

Деярли бир ярим ойдан бери кўплаб мисоллар орқали шукрли инсон қандай бўлиши лозимлиги ҳақида гапирдик. Тушунарли бўлиши учун баъзи гапларни такрорлашга ҳам тўғри келди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бу борадаги гапларнинг мағзи шуки, берилган неъматларга шукр қилиш айнан иймондан экан. Яъни, чин мўмин-мусулмон инсон шукрли бўлмаслиги мумкин ҳам эмас. Ва аксинча, ношукур инсонннинг иймони чала ёки шубҳалидир.

Шукр қилиш нима экани ва шукрли инсон қандай бўлиши ҳақида батафсил маълумот бердик.

Ва ниҳоят шукр бобининг энг оғир нуқтасига етиб келдик: мусибат ё синовга учраганда қандай шукр қилиш керак?

Аслида, ҳозир айтмоқчи бӯлган гапларимизни Роббул оламийннинг ас-Собур исм-у сифати шарҳида ёзмоқчи эдик.
Лекин ўрни келиб қолгани учун, қисқача баён этиб ўтмоқчимиз.

Неъматларга эришганда шукр қилиш тушунарли бир ҳол.
Аммо, мусибат пайтида ҳам шукр қилиш ҳақидаги гаплар кўпчиликка ғалати туюлиши табиий...


Аммо, нима бўлганида ҳам, бу айни ҳақиқат: мусибат ва бало-офатлар пайтида ҳам мўмин банда шукр қилиши лозим. Айнан шу пайтдаги шукр–шукрларнинг энг оғири ва энг шарафлиси ҳам. Зеро, неъматларга шукр қилишга ҳар бир мўмин ҳам қодир бўлиши мумкин. Илло, бало-офатларга, мусибатларга шукр қилиш фақат чин иймонли бандаларгагина насиб этади.

Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга қавмларига Роббул оламийннинг мўъжизаларини, неъматларини ва бало-офатларини эслатиб туришга буюрар экан, ушбу эслатмада ҳар бир сабрли ва шукрли банда учун ибратлар борлигини зикр қилади:

إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِّكُلِّ صَبَّارٍ شَكُورٍ
Албатта, бунда ҳар бир ўта сабрли ва ўта шукрли киши учун оят(ибрат)лар бордир
.
("Иброҳим" сураси, 5-оят)

Яъни, фақат сабрли ва шукрли кимсаларгина Аллоҳ таоло уларга берган неъматлардан ҳам, бало-офат, мусибатлардан ҳам ибрат ола билади. Ҳамда ҳар ҳолида аш-Шаакир ва аш-Шакуур Зот бўлмиш Роббул оламийнга шукрини изҳор қила олади.

@laa_ilaaha_illallohu


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📚📖📚МЎМИН-
МУСУЛМОНЛАРНИНГ ТОНГДАГИ ИЛК КАЛОМЛАРИ–ЗИКР,  ШУКУР, ДУО ВА САЛОМДИР!


أَعُوذُ باللهِ مِنَ الشَّيطَانِ الرَّجِيمِ
Аъуузу биллааҳи минаш-
шайтонир-рожийм!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бисмиллааҳир-
Роҳмаанир-Роҳийм!


الحَمْدُ للهِ الذِي أحْيَانا بَعْدَ مَا أمَاتَنَا وإلَيْهِ النَشُور

«АЛҲАМДУ ЛИЛЛААҲИЛЛАЗИЙ АҲЙААНАА БАЪДА МАА АМААТАНАА ВА ИЛАЙҲИН НУШУУР.»

(Уйқудан турган заҳоти бир марта ўқилади.)


ٱلۡحَـمۡدُ للهِ رَبِّ ٱلۡعَـٰلَمِينَ
Алҳамдулиллааҳи Роббил оламийн!


أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ
Ашҳаду ан-лаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадун ъабдуҳу ва росулуҳу!

Тонгда иймон билан уйғотганинг учун шукур, Аллоҳим!
Бу ожиз қулингга яна бир кун ҳадя қилганинг учун Сенга беҳад ҳамд-у санолар бўлсин, ё Зал-Жалоли вал Икром!

Аллоҳим, ё Роббал оламийн, ҳар бир мўмин бандангнинг бугунги кунини кечаги кунидан кўра ҳам хайрли ва баракали қилгин!

بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

 «БИСМИЛЛААҲИЛЛАЗИЙ ЛАА ЙАЗУРРУ МАЪАСМИҲИ ШАЙ'УН ФИЛ АРЗИ ВА ЛАА ФИС САМАА'И ВА ҲУВАС САМИЪУЛ АЛИЙМ.»

(Юз-қўлни ювиб бўлгандан кейин  уч марта ўқилади.)

رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ
Роббанаа ъатинаа фид-дунё ҳасанатан ва фил-охирати ҳасанатан ва қинаа азобан-нор!

ٱلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُاللهِ وَبَرَكَاتُهُ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Мана шу⬆️мўмин-мусулмоннинг тонг оттиришидир. Яъни, тонгимиз, кунимиз айнан шундай каломлар билан, дуо ва саломлар билан бошланиши керак!

Уйғондик, аниқроғи ўлимдан кейин қайта тирилдик–
алҳамдулиллоҳ!

Бизга яшаш учун яна бир кун ҳадя этилди–
алҳамдулиллоҳ!

Иймонимиз қалбимизда ҳам, тилимизда ҳам турибди–
алҳамдулиллоҳ!

Ўлдирганидан кейин қайта тирилтиргани учун Роббимизга шукрона айтамиз.

Яна бир янги кунни ҳадя этгани учун шукрона айтамиз.

Иймонимизни саломат сақлагани учун яна шукрона айтамиз!

Яъни, мўмин-мусулмон ҳар тонгни айнан ана шундай шукроналик билан кутиб олади.


Янги кундаги ҳаётини тонгданоқ
ЗИКР ВА  ДУОЛА
Р билан, яъни ибодат билан бошлайди.
Зеро, биз учун маълум бир кунлар, ойлар ва йиллар эмас, иймон билан уйғонганимиз ҳар бир тонг, АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ билан бошланган ҳар бир кун байрамдир, муборакдир!


@laa_ilaaha_illallohu

20 last posts shown.