Kun.uz | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?

Ўзбекистонда боланинг саводи чиқар-чиқмас хорижий тилли боғча ва мактабларга бериш озми–кўпми учрайди. Бу узоқ ва баҳсли муҳокамаларга сабаб бўладиган мавзулардан. Бунинг салбий ва ижобий жиҳатлари нималарда кўринади?

👉 https://kun.uz/kr/87727547

Kun.uz расмий канали


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
22-30 ноябрь кунлари texnomat'да 70% гача чегирмалар эълон қилинди

Ҳамюртларимиз юқоридаги саналарда texnomart'нинг "Сариқ ҳафта" акцияси доирасида барча техникаларни 70% гача бўлган чегирмали нархларда харид қилишлари мумкин.

Имкониятни қўлдан чиқарманг! Шошилинг, маҳсулотлар сони чекланган!

Telegram | Instagram | Do’konlarimiz

Реклама


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Акмал Саидов Шавкат Мирзиёевга: “Янги Ўзбекистон парламентининг меъмори ким дейишса, сизни айтардим”

“Яқиндагина чоп этилган китобингизда парламентга оид ғояларнинг қаймоғини кўрдим”, деди Қонунчилик палатасининг илк йиғилишида нутқ сўзлаган депутат Акмал Саидов давлат раҳбарига қарата.

👉 https://kun.uz/kr/57792518

Kun.uz расмий канали


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ғазо масаласига вето қўйган АҚШ, Байденнинг рухсатини маъқулламаган Эрдўған ва Storm Shadowʼлар билан Россияга илк зарба — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/94875311

Kun.uz расмий канали


2025 йилда бюджет тақчиллиги қандай қопланади?

Кейинги йилдаги консолидациялашган бюджет тақчиллиги 49,3 трлн сўм бўлиши кутиляпти. Бу ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизини ташкил этади.

👉 https://kun.uz/kr/00585379

Kun.uz расмий канали


Ўзбекистоннинг Кубадаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов мамлакатнинг Кубадаги биринчи элчиси сифатида аккредитациядан ўтказилди.

👉 https://kun.uz/kr/60250622

Kun.uz расмий канали


2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди

10 ой давомида 2,4 минг киши туҳмат қилгани учун айбланган бўлса, 27,9 минг киши бошқаларни ҳақорат қилгани учун судланган. Олий суд маълумотларига кўра, уларнинг барчасига жарима солинган. Бундан ташқари, яна 572 киши айни шу ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарликка тортилган.

👉 https://kun.uz/kr/93280850

Kun.uz расмий канали


Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди

Данғара туманида Lacetti ва Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Damas салонида кетаётган қиз вафот этган.

👉 https://kun.uz/kr/91307775

Kun.uz расмий канали


Қиммат сотилган дорилар туфайли истеъмолчиларга 7 млрд сўм қайтарилди

Рақобат қўмитаси мамлакатдаги 878 та дорихонада дори воситаларининг нархи оширилганини аниқлади.

👉 https://kun.uz/kr/05813782

Kun.uz расмий канали


АҚШ Сенати Исроилга қурол етказиб беришни блоклашни рад этди

Исроилга АҚШнинг айрим қуролларини етказиб беришни тақиқловчи резолюциялар муаллифи Берни Сандерс фикрича, Исроил Ғазо секторида инсон ҳуқуқларини бузмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/32448080

Kun.uz расмий канали


“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти

Бухоро шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг реконструкцияси охирига етказилмаётгани ортидан ўқувчилар қийналаётгани айтилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/09694201

Kun.uz расмий канали


Reuters: Путин ҳудудлар бўйича жиддий ён босишга йўл қўймайди

Россия президенти Киевга жиддий ҳудудий ён босишни истамаяпти ва Украина НАТОга қўшилиш ниятидан воз кечиши кераклигини таъкидламоқда, дея маълум қилди Reuters агентлигига беш манба.

👉 https://kun.uz/kr/99802064

Kun.uz расмий канали


Paynet АЖ БМТнинг Орол тубини кўкаламзорлаштириш дастурида иштирок этмоқда

Paynet АЖ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (UNDP) билан биргаликда Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштириш дастури доирасида 300 млн сўм маблағ ажратди, бу эса 23 000 та кўчат экиш имкониятини беради.

👉 https://kun.uz/kr/77318975

Реклама


РФ ҳужуми таҳдиди туфайли Киевдаги бир қанча элчихоналар ёпилди

Киевдаги АҚШ фуқароларига ҳаво тревогасига тайёргарлик кўриш тавсия этилди. Америка дипломатик миссиясидан сўнг Испания, Италия ва Греция элчихоналари ўз фаолиятини тўхтатди.

👉 https://kun.uz/kr/24957428

Kun.uz расмий канали


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қайта сайланмаслик эркинлиги: Байден Киевга қўйилган чекловларни бекор қилмоқда

АҚШ Украинага ATACMS баллистик ракеталари билан зарба йўллашга рухсат берди. Энди пиёдаларга қарши миналар ва Storm Shadow бўйича чекловларни бекор қилмоқчи. Кетма-кет чекловлар бекор бўлаётганини АҚШ сиёсатидаги қисқа, аммо кетаётган маъмурият учун жуда эркин бўлган «оқсоқ ўрдак» даври билан боғлаш мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/16032462

Kun.uz расмий канали


РФнинг қатор областлари ядровий доктрина янгиланиши фонида ҳужумга учради

Новгород области Котово аҳолиси Окуловка шаҳрига жойлаштирилди. Astra хабарига кўра, посёлкада Россия Мудофаа вазирлигининг арсеналларидан бирига ҳужум уюштирилган бўлиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/02560913

Kun.uz расмий канали


Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Мирзо Улуғбек туманларида 21 ноябр куни электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

👉 https://kun.uz/kr/11117247

Kun.uz расмий канали


Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фаолиятини тўхтатмаган — ТИВ

Ташқи ишлар вазирлигининг Kun.uz сўровига жавобан маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси одатий режимда ишини давом эттирмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/72668037

Kun.uz расмий канали


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳэппи энд бўлмайди: уруш тугаши бўйича сценарийлар

Зеленский маъмурияти собиқ вакили ва ҳозир АҚШ ҳимоясида бўлган Алексей Арестович уруш тугаши ҳақида фикр билдираркан Россия Херсон ҳамда Запорижяни қайтариб, эвазига «ДХР» ва «ЛХР»ни тўлиқ эгаллашни истаётгани ҳақида гапирди. Лекин бу версияга ишониш қийин. Хўш, уруш қандай сценарийда тугаши мумкин ўзи?

👉 https://kun.uz/kr/85796936

Kun.uz расмий канали


Украина биринчи марта Британиянинг Storm Shadow ракеталари билан Россия ҳудудига зарба берди — ОАВ

Россиянинг Курск областидаги Марйино қишлоғи аҳолиси Storm Shadow ракетаси парчаларини топгани таъкидланмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/91454391

Kun.uz расмий канали

20 last posts shown.