❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


🌐Teлеграммдаги
Маънавий канал.
✳️Бизнинг канал сизларнинг ихтиёризда
#Фотолар
#Xикоялар
#Tабриклар оддий ва пуллик
#РЕКЛАМА келишув асос
Сизларга албатта манзур булади.
Биз Сизлар учун хизмат қиламиз.
Канал админлари..
Мурожиат учун:
@olisdagihayotim

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter




Наҳот кимнидур ўғирлаб кетилаётганини кўриб ҳам шунча беғам бўла олса одамзот. -Мафтуна аччиқ кулди.
—Сен нималар деяпсан Мафтун? -Акобир норози деди.
—Ўша ичи қора танишингга айт. Билол мени ўлдирмади. Энди менга тегмайди ҳам.
Сабаби ҳаммаси уйиштирилганини билиб бўлди!
Қизил тугмани босиб ўчирди. Ҳаво етишмагандек бўғила бошлади.
Ҳаёлига ўрнаган ўйлари хато бўлишини жуда хоҳларди.
Ахир Акобир уни болаликдаги дўсти эди.

Давоми бор


@kungilkoshonasi


—Сен титраб, ўзингдан маъсума ясашни бас қил! Сени алоқанг бор Зоҳини ўлимида. -Билол ҳар сўзида бир қадамдан ташлаб қизни деворга тақаб қўйди. —Қандай қилиб, ҳеч нарсани билмас даражага боришинг мумкин? Сен рўл ўйнаяпсан.
Жинниликни ёқиб. -иккисини юзлари орасида, 20 см масофагина қолди.
Билолни кўзидан ўт чақнагудек нафрат билан қараб турарди.
—Ме-мен ростдан ҳеч нарсани бил-билмайман. -деди Мафтуна қўрқув аралаш титраб.
Шу пайт уларни асабий кузатиб турган. Ҳабибни телефонига смс келди.
—Биласан! Сен алдаяпсан! -деди Билол вишшиллаб.
—У ростдан билмайди Билол. -деди Ҳабиб овози қандайдир бўғилиб.
—Билади ака билади! -Билол асабий ўшқирди.
—Билмайди дедим мен сенга! -Ҳабиб ҳам жаҳлданми? Аламданми? Билолдек қаттиқ гапирди.
—Ака у рўл ўйнаяпти. Синглимни ўлимида у айбдор. АЙБДОР УУУ... -Мафтуна Билол, акасига чалғигани сабаб, қочмоқчи эди. Аммо эплолмади.
—Қочма! Ҳаммасини айтмагунинггача ҳеч қаерга кетмайсан!
—Билол қизни қўйиб юбор. Кетсин сен билан гаплашиб олишимиз керек... -деди Ҳабиб Имкон қадар ўзини босишга уриниб.
—Уни алоқаси бор. Ундан гап олмагунча қўйиб юбормайман. -деди Билол ўз жаҳлини жиловлай олмай. Мафтунани қўлидан қаттиқ сиқаркан.


—Мен сенга йўқ дедим Билол. ЙЎҚ ДEДИМ. ЕТАААР ҚАЙСАРЛИГИНГНИ ҚЎЙИБ МEНИ ЭШИТ!!!. -охири Ҳабиб, овози бутун бинони тутар даражада бақириб юборди.
—Акааа? -деди Билол акасидан ҳечам бундай жаҳлни кутмагани учун.
—Зоҳидани зўрлашган эшитяпсанми? Аввал уни бадном қилиб кейин ўлдиришган. -қўлидаги телефонини отиб юборди. —Шунда ҳам Уни айблайсанми? -кўрсаткич бармоғи билан, Мафтунани кўрсатди.
—Агар миянг. У бир қизни номусига тега олади деб ҳисобласа айблайвер Уни.
Ғазабини босолмай, стулини тепиб ташлади.
Унга келган ҳабар жуда оғирлик қилганди.
Ёмғирдан кейин, гул очилади...
Самода камалак пайдо бўлади...
Ҳамма азобнинг ортидан, роҳат келади...
Қандай файласуфона, қулоққа ёқувчи, қалбга таскин беришга қодирдек туйилган сатрлар.
Аммо ҳар доим ҳам шундайми?
Йўқ...
Ҳар азоб кетидан ҳам роҳат келавермайди.
Баъзи хотиралар қалбингни тубида, нордон зардобдек қолиб кетади.
Сен билмайсан, қачон у зардаб, ширин ҳаётингга ўз нордонлигини қўшишини.
Қувониб турган пайтинг қувончингни кесади.
Азобланган пайтинг, камини тўлдиргандек, қалбингни ўртайди.
Ҳўш! Бу ака-укалар ҳозир туяётган азобларини роҳатини кўрадиларми қачондир?
Йўқ! Асло! Ҳеч қачон.
Алп йигит бўла туриб. Бир донагина синглисини. На жонини, на орини асрай олмаганлари учун, қалбларида улкан, оғриқ билан қоладилар.

—Ака нималар деяпсиз? -Билолни овози шу қадар заиф, шу қадар паст ва титроқ билан чиқди.
—Тиббий текширув натижалари ўзгартирилган. Кимдур катта ўйин қилган кўринади. -Ҳабиб, томоғига тиқилган қаттиқ нарсани аранг ютди.
—Бу учун синглимизни увол қилишлари шартмиди ака? Ахир у ожиза эди. -Билолни кўзидан икки томчи ёш сизиб чиқди. —Буни қаердан билдингиз?
—Бир танишим айтди. У ҳамшира, тасодифан Зоҳидага тегишли ҳужжатлар қўлига тушиб қолган.
Икки ака-ука ичини ит тирнаб ўтирган пайтларида. Мафтуна аллақачон уларни тарк этганди. Улар ҳатто буни пайқамадилар ҳам.

💫 💫

—Алоо... -деди эшитганлари таъсирида йиғлаб кетаркан.
—Мафтун қаердасан? Сени ким ўғирлаб кетди. -Акобирни ҳавотирли овози келди.
—Кўчадаман. -деди Мафтуна кўз ёшларини артаркан. Ич-ичидан Зоҳидани танимаса ҳам ачинарди.
—Бурхоновларни ўғли сени мажбурлаб, олиб кетаётганмиди?
—Кўрганмидинг? -деди Мафтуна бир нималарни ўйларкан. —Энди ёдингга тушдимми?
—Ҳа кўргандим, мен...
—Балки ўша кеча мени ким олиб кетганини ҳам кўргандирсан? Ундаям шундай қанчадир вақт ўтиб хол сўраш ҳаёлингга келганмиди?
—Сен нималар деяпсан? Тасодифан ойнадан кўриб қолдим. Компьютерда нарса чиқараётгандим. Жуда зарур эди....
—Қарая... Ўша ҳужжатларинг кимнидур ҳаётидан устунмиди? Агар ҳозир Билол мени ўлдириб бўлганда нима қилардинг?


@kungilkoshonasi


Эртага шу ҳужжатлар қўлига келиб тушади.
Анча сирлар очилар балки.
Балки Зокир Мақсудовни гапларидан жон бордир.
—Кичик қизи анча ювошми? Ёки менга шундай туйилдими?
Балки ҳарактери сабаб, ундан фойдаланишгандир.
Мусфира... -Ҳабиб, уни кўз олдидан ўтказаркан юзи бироз буришди.
—У бироз қовунчи бўлгани билан. Ўзига ишончи анча юқори.
Иккисидан биридан фойдаланиш керак бўлса, соддароқ кўринган кичик қиз танланган бўлиш эҳтимоли юқори албатта.


💫 💫

—Мен билмайман! Бу маҳалладош ошнам. Соққали иш бор деганди, «рўзғоримга ҳарна» деб қўшилибманда. -деди Мафтуна ҳақдаги ҳабарни кўргандан буён, ичига қўрқув ўрнаб. Бу ишга қўшилганига афсусланаётган иккинчи ўғри. Ҳаммасини борича айтиб берди.
—Олиб кетинг. -деди Иброҳим ҳафсаласиз. —Бундан бир иш чиқмайди. Миясида фақат пул бўлган буни. Нимага аралашаётганини ҳам билмаган. -деди бироз асабий.
—Балки рўл ўйнаётгандир. -деди ёрдамчиси.
—Қани эди шундай бўлса, ичидан гапни суғуриб олмагунча қўймасдим. Буни аҳволини қара. Яна беш дақиқа! -деди беш бармоғини ёрдамчисига кўрсатиб. —Яна беш дақиқа олиб ўтирсак. Кейинги, сўроқ қилинувчига бошқа стол олиб киришингга тўғри келарди.
—Тушунарли. -ёрдамчиси гарчи Иброҳим жиддий туриб гапирган бўлса ҳам. Уни гапига кулолмай, туролмади.
Дакки.эшитмаслик учун, оғзини қўли билан ёпиб олдида. Эплолмади, барибир кулиб юборди.

💫 💫

—Буюртмани телефон орқали олганман! -деди Мафтунага пичоқ тираб, таҳдид қилган ўғри бироз ҳадик билан. —Бунчалик катта иш эканини билмагандим. -бир саволга 5 мартда шундай жавоб берди.
—Биласанми нима? Сен қотилга иш қилгансан. Қотилни буйруғини бажаргансан. Демак, сени ҳам бунда қўлинг бор. -деди Иброҳим уни қаршиси ҳотиржам ўтирганча.
—Мен билмагандим.! -бироз асабийлашиб, гапирди.
—Пул олмай, буюртмани бажарганмисан? -ўткир нигоҳини тикди Иброҳим. Кейин аста эгилиб, ўғрига яқин келиб деди. —Ташқарида икки оила. Мақсудовлар ва Бурхоновлар оиласи сен билан бўладиган сўроқни жавобини кутяптилар.
Танла, ёки ҳозир менга бир нималар аниқлашимда ёрдам берасан! Ёки, қаерда бўлма.
Хоҳ ичкари, хоҳ ташқарида.
Икки оила нишонига айланасан!

—Улар шунчалик кучли оилами? -оғир ютинди ўғри.
—Сен ўйлаганингдан анча кучли.
—Меэн. Нима қилсам бўлади? Нимани айтишим мумкин.
—Пулни қандай олгансан?
—Ўтказма орқали. Карта рақамга ўтказма қилинган. -деди ўғри.
Иброҳим сўроқ тугагач, ўғрини ҳисобига бўлган ўтказмаларни. Мобил рақамидаги барча қўнғироқ ва ҳабарларни текширишларини буюрди.

💫 💫

—Ҳўш бирон нима аниқланибдими? -тоқатсизланди Билол.
—Икки кундан буён, ҳамма рақамлар текширилди. -деди Иброҳим. —Ўғрига буюртма берган рақам, аллақачон куйдирилган. Аммо шунда ҳам кимни номига олинганини аниқладик.
—Кимни номида экан?
—Синглингизни дугонаси айтган, қишлоқдаги тунги клуб борку. Шу клубни орқасида жойлашган маҳалладаги.
Бир бева аёл номида бўлган. Ҳатто пул ўтказилган карта ҳам шу аёл номида экан.
—Қўлга тушмаслик учун олдиндан реъжа қилишган шундайми?
—Афсуски шундай.
—Мақсудовни қизичи?
—У ҳам пухта ўйланган реъжа қурбони деб ўйлайман.
—Мен эса уни қотил деб биламан ҳамон. Токи ҳақиқат қарор топмагунча шундай ўйлайвераман! -Билол жаҳл билан чиқиб кетди.
Уни ортидан Иброҳим асабий қараб қолди. Кейин ёрдамчисини чақириб, буюрди.
—Мени эшит. Мақсудовани назорат қилинглар. Бу йигит жаҳлда унга зиён етказиб қўймасин.


💫 💫

Ҳабиб хонасида синглиси ҳақидаги маълумотларни кутиб ўтираркан.
Кутилмаганда, хонасига Билол Мафтунани судраганча кириб келди.
—Бу нима қилиқ Билол? -деди укасини важоҳатини кўриб.
—Буни қонун деярли оппоққа чиқариб қўйишди. Мен ўзим ҳисоб сўрагани олиб келдим бу ерга. -деди Билол, бироз қўрқув билан турган Мафтунага қўлини бигиз қиларкан.
—Сен қонун ишига аралашма! Ҳаммасини кут демаганмидим сенга? Нега доим ғалвага ўралашиб юрасан? -деди Ҳабиб асабий. —Буни айби елкасига юкланмаган. Жавобгарликка тортилишинг мумкин унга қилган муомиланг учун. Сен бола қачон ақлингни ишлатасан? -Ҳабиб, бақириб берди.


@kungilkoshonasi


💥Зиддият. 5-қисм.
Муаллиф: Дилором_Қосимова.

💫 💫

—У яхшими? -Иброҳим, қизлар олдига яқинлашиб сўради.
—Менимча туз тотмаганми? Жудаям холсиз. Бошини ҳам тик тутолмаяпти. -деди Мусфира синглисига ачиниб қараркан. —Суяб олишимга ёрдам берасизми?
—Балки мен кўтариб оларман. Суяган билан иш битмайди. Барибир ўзингиз эплолмайсиз.
—Майли!
Иброҳим, Мафтунани кўтариб олди.

💫 💫

Икки ака-ука қизлар ва Иброҳим ортидан бироз қараб турдилар.
—Кетдик. -деди Ҳабиб укасини елкасига уриб қўяркан. —Эртага оғир кун бўлишини кўнглим сезяпти.
—Зоҳини соғиндим. -деди Билол овозида дард билан, икки дона сўз титроқ билан чиқди тилидан.
Ҳабиб, юлдуз тўла осмонга қаради. Шу йўл билан ўзини чалғитмоқчи бўлди.
Зеро укасига нимадир деб тасалли беришга қодир эмасди ўзи ҳам айни дамда.

💫 💫

У қўлида ўзидан анча нозик жуссали қизни кўтариб кетаркан. Жисмида ажиб бир титроқни ҳис қилди.
Аввал ҳеч туйилмаган, ҳис қилинмаган. Ўзгача ҳаяжон қоришиқ титроқ.
Ажабоо...
Бу аёқ-қўллар қанча таҳликали вазиятларда ҳам.
Иши сабаб, жони омонатгина бўлиб қолган пайтларда ҳам титрамаганди.
Бу не куч? Бу не туғён?
Алп йигитни оёқларидан мадори қочар даражада жумбушга келтира олган.
Титроқ қўллари, қизни холсиз жисмини маҳкамроқ тутди.

Машина орқа ўриндиғига авайкаб қизни ёткизди. Ҳудди баҳорда гуллаган, дарахт гулларидек. Майин шамол ҳам гул-баргларни тўкилишига сабаб бўлгани каби. Ножўя ҳаракат ҳам қизга зиён берадигандек.
—Бизни уйга ташлаб қўясизми? -Орқа ўриндиққа синглисини олдига жойлашган Мусфира сўради.
—Йўқ! Маҳкама шифохонасига борамиз. Қувват бўладиган нимадирлар қилишади. Эртага сўрақ учун, қувватга кириши керак.
Олд ўриндиқда ёрдамчиларидан бири.
Машина текис йўлда равон кетарлан. Иброҳим сездирмайгина, кўзлари юмилган қизга назар ташлаб қўярди.
Нима бу?
Ошиқликми бу?
Аммо қачон?
Қачон бу даражага етди?
Қизни илк кўрганида, уни ҳамма айблаган пайтларда...
Негадур Иброҳим уни жиноятчидек кўролмади.
Қизни кўзларида маъсумлик бормиди?
Қандайдир бир куч, йигитни такрор-такрор ўзига тортаверди.
Мафтуна судигача маҳкамада сақланган пайтларда ҳам тез-тез нигоҳлари қиз томон талпинаверарди.
Уни ишини ўрганиб, ўзини кузатиб юрганида қалбига ўрнаб олганмиди бу яширин туйғу?
Жисми-жисмига тегганда, жумбушга келдими?
Бир инсон бошқа бир инсонни севиб қолиш учун, қанча вақт керак.
Ойлар, кунлар, саотлар, дақиқалар....
Асли сониялар кифоя.
Аммо севгини англаш учун, англатиш учун. Баъзан йиллар... балки бутун умр камлик қилиши мумкин.

💫 💫

—Сиз кетаверинг. Эрта келарсиз. -деди Иброҳим, осма укол уланган қизда зўрға нигоҳини олиб, Мусфирага боқаркан.
—Синглимни олдида қоламан. -деди Мусфира қатъий.
—Ота-онангиз ҳавотир олмайдими?
—Уларга айтиб қўйдим.
—Аммо ҳозир келишса?
—Вазиятни тушинтирдим. Тонг саҳардан келишади.
—Яхши. Бирон ёрдам керак бўлса мен асосий бинода бўламан. -деди Иброҳим яна бир бор. Мафтунага қараб оларкан.
—Раҳмат сизга. -миннаддорчилик билдирди Мусфира.
—Раҳматга ҳожат йўқ. Вазифамиз!
—Аммо ҳамма ҳам сиздек маъсулиятли эмас. -Мусфира самимий жилмайиб, миннаддор боқди.

Бу тун, ҳар бир қаҳрамонимиз учун, узун тун бўлди.
Иброҳим, қизни боши теккан кўксига қўлини қўйганча, ширин энтикар экан. Уйига кетолмади. Кўнгли бўлмади.

💫 💫

—Фариштам, сени соғиндим. -Билол, синглиси билан тушган суратини томоша қиларкан. Синглисини юзини силаб қўйди.

«Шу вақтгача келмадими ойи? Айтиб қўяй, топсам ўлдираман қизингизни.»

Ўша кеча... машъум кеча, ойисига айтган гапларини эслаб, кўксида оғриқ турди.
Аллоҳ «ниятингга ярашиғини ол» дедими?
Жаҳлда айтган гаплари чинга айланди қолди.
Аммо ҳудди Билол айтгандек бўлмади. У ўлдирмади...
Ҳатто ким ўлдирганини ҳам билмайди.
Инсон шу қадар ожиз ночор бўлиши мумкинми?

💫 💫

Ҳар доим, ҳар ишга асосан босиқлик билан ёндашадиган Ҳабиб. Таниш шифокори ёрдамида. Синглисини баъзи анализлари ўзгартирилганини аниқлаганди.


@kungilkoshonasi






Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✨ Хайрли тун азизлар!
🌚 Тунингиз осуда ўтсин!

Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин шамоли билан,
Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан,
Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан!

🥀🥀🥀🌺🌺🌺🥀🥀🥀


@kungilkoshonasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌝 Хайрли тун!
✨Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин азизлар

👉ТЕЛЕГРАМ |@MEXRIBONIM_18 ❤️🪷🍃




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙 ХАЙРЛИ ТУН🌙

✨💫Қалбдан жой олиш ҳам ризқдек гап.
Менинг қалбимга ризқингиз қўшилган бўлса сиз жой оласиз, аксинча бўлса мен.

✨💫Қалбингиздан ҳамиша қалбингизга яқинлар, юрагингизга мадор бўладиганлар жой олсин..

✨💫Аллоҳ барчамизни тинчлик офиятда ёруғ тонгга етказсин.

🌙 ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР💫

#ГУЛИМ

❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️


@kungilkoshonasi


☪ 2025-йил
🗓  27- Январ
❄️  ДУШАНБА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙  ТОНГ - 06:17 🕰

🌅  ҚУЁШ - 07:39 🕰

🏞  ПЕШИН - 12:40 🕰

🌇  АСР - 15:52  🕰

🌆  ШОМ - 17:35 🕰

🌃  ХУФТОН - 18:52 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

 


@kungilkoshonasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✨🍃🌹ТУНГИ ТАРОНАЛАР
   ✨🍃🌹ЭШИТИБ ОРОМ ОЛИНГ
     ✨🍃🌹ОЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ
        ✨🍃🌹ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!.


@kungilkoshonasi


#Тавсия
Азизларим ҳаммамиз пок таҳорат олиб кейин АЛЛОҲ қодир этганича гўзал амалларда бўламиз. АЛЛОҲ АЗЗА ва ЖАЛЛАга ҳамдлар этиб, Расулуллоҳ? ﷺ саловотлар этиб, чиройли ду'олар қиламиз.☺️ Юртимизга тинчлик, инсонларга инсоф, офият, меҳр, сабр,шукр фарзандларимизга гўзал ҳулқ, саломатлик , дунёдан ўтган ота-оналаримизни гуноҳларини кечирилишини ҳамда ўзимизни каттаю-кичик гуноҳларимизни РОББимиз авф этишини сўраб ду'олар қилсак мавсадга мувофиқ бўлади...


@kungilkoshonasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙💫ХАЙРЛИ ТУН💫🌙

🌸🌙Яхши кўрган инсонларингизга сизни Аллоҳ учун яхши кўраман дейиш савоб экан,

🌺💫Мен сизларни Аллох учун яхши кўраман мехрибонларим

🌙🍃Тунингиз осуда ва тинч ўтсин, ширин тушлар кўринг!


@kungilkoshonasi


✨🌙✨ Азизларим мана яна окшом чукди...
Кунимиз кандай утди...?
Кимгадир кувонч улашиб бир кунгилни хурсанд килиб
кувонтирдикми...? Самимий
калбдан чикариб мехр бера олдикми...?
✨🌙✨ Азизларим якинларимизни эхтиёт килиб
кадрига етайлик...!
Хеч кимни кунглига озор бермайлик. Зеро кунгил Аллохнинг назаргохи...!
✨🌙✨Хайрли Тун азиз ва мукаррам инсонлар...!
Эртага яна насиб килса Тонгда гоибона учрашгунча
деб коламиз...!
Омон булинг... Тунингиз осуда ва сокинликда утсин...!

✨ХАЙРЛИ ТУН...!!!✨

Сизларни яхши куриб колувчи Админкангиз Нигорахон...


@kungilkoshonasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@kungilkoshonasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✨ Oldin bizda, keyin boshqalarda ✅
🔹 Kanalimizga a'zo bo'lishni unutmang👇🏼

@hayotonamduosi 😊

@kungilkoshonasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@kungilkoshonasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@kungilkoshonasi

20 last posts shown.