Forward from: Ta’lim yangiliklari
ФАРЗАНДИНИНГ БАҲОСИ БИЛАН ҚИЗИҚМАГАН ОТА-ОНАЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНИШИ КЕРАК
Мактабдаги баҳоларнинг ўқувчиларга ҳам ота-оналарга ҳам умуман қизиғи йўқ. Буни очиқ тан олишимиз керак. Сўнги пайтларда педагог ходимларга талаблар кундан-кунга кучайиб боряпти. Лекин бу борада ота-оналарга ҳеч қандай талаб белгилаб берилгани йўқ.
Онлайн таълим вақтида ўқитувчиларга қанчалик қийин бўлаётганини фақат уларнинг ўзлари билади. Эрталаб мактабга бориб kundalik.com платформасига онлайн дарс жойлаб, ким топшириқни бажарар экан деб кутиб ўтиради. Ўқувчиларга уйга берилган вазифаларга баҳо қўймоқчи бўлса, атиги 4-5 та ўқувчи kundalik.com'га уй вазифаларини юклаган бўлади холос.
Бу борада ўқитувчиларга бир қанча босимлар бўлади. Натижада эса синф раҳбари ёки фан ўқитувчиси ҳар бир ўқувчининг профилидан кириб ўқувчиларининг ўрнига уй вазифаларни юклашга мажбур бўлади. Анъанавий таълим вақтида ҳар бир ота-онанинг логин ва паролини олиб уларнинг ўрнига ҳам синф раҳбарлар киришига тўғри келди. Тасаввур қиляпсизми, синфда 30 та ўқувчи бўлса, бунга қанча вақт кетишини? Буларнинг бари кўзбўямачилик учунлигини ҳаммамиз билсакда бу борада аниқ бир ечим беролмаймиз.
Биз фақат ўқитувчиларга ёпишиб олганмиз. Кимндан фикр сўрасангиз фақат ўқитувчини танқид қилади. Ўқувчи вазифа қилмаса ҳам, ота-оналар kundalik.com'га кирмаса ҳам анъанавий таълим вақтида ўқувчи мактабга келмаса ҳам айбни ўқитувчига ағдарамиз.
Ҳозир қайси ота-она фарзандининг баҳоси билан умуман қизиқмаётганини билиш учун барча имкониятимиз етарли. Kundalik.com орқали ким қачон платформага кирганлигини аниқлаш мумкин. Шунинг учун энди ҳадеб барча айбни ўқитувчиларга ағдармай, ота-оналарнинг ҳам бу борадаги мажбуриятларини кучайтирайлик.
Фарзандининг таълим олиши билан қизиқмайдиган ота-оналарни жавобгарликка тортиш тизимини йўлга қўяйлик. Нега мактабда ундай нега бундай дейишни бас қилайлик. Ўқитувчи каби ота-оналарга ҳам талабни кучайтирайлик. Фарзандининг баҳосини билиш учун 10 дақиқа вақтини ажратмаган ота-оналарга керак бўлса жарима тўлаш тизимини ҳам жорий қилиш керак.
Ҳозир кимдир юқоридаги фикрларни ўқиб энсаси қотиши мумкин. Лекин ўқитувчига талабни кучайтирганимиздан кейин ота-оналарга ҳам қандайдир мажбурият юкланмас экан қилаётган ишларимизни бариси қоғозда қолиб кетаверади.
Баландпарвоз гаплар билан ўзимизни алдашни бас қилайлик. Нима учун 11 йил яхши таълим берилмаяпти дейишдан аввал шу кунга қадар нечта ота-она фарзандини таълим олиши билан қизиқиб ўз ихтиёри билан мактабга келганлиги сарҳисобини қилайлик.
@talimda