Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Умму Муҳаммад! Бугун бир ажойиб иш содир бўлди.
Мадрасага бир янги ўқувчи келди.
Устозаси мен билан саломлашиб, исмимни айтган эди, “Шуми, фалончи устоза?”— деди. Устозаси “Ҳа” деди. Менга: “Бир оз кутиб туринг. Сизга бир нарса бераман, аммо мен берганимни ҳеч кимга айтмайсиз”,— деди. Мен: “Ҳўп”,— дедим.
Югуриб бориб, сумкасини очиб, ичидан 300 тл олиб келиб, менга: “Буни мен велосипедга йиғаяпган эдим. Менга керак эмас велосипед, Ғазога керакроқ. Шу пулни уларга беринг”,— деб қўлимга пул тутқазди.
“Аллоҳ қабул қилсин, болам”,— деб пулларини олдим.
Устозаси мадраса болалари жўнатган пулга олинган сувнинг тарқатилаётгани тасвирланган видеони кўриб, қаттиқ таъсирланиб, ўзи учун йиғаяпган пулларни Ғазога беришга қарор қилганини айтиб, хурсанд бўлди.
Мени эса болакайнинг “Ҳеч кимга айтмайсиз” деган сўзлари жуда ларзага солди. Шу кичикна мурғак қалби билан Аллоҳга ихлос нима эканлигини англаган бу болага бўлган ҳурматим ортди.
Сиз билан бу ҳодисани улашганимнинг сабаби:
Жўнатилган пулларга олинган нарсалар ким тарафидан эканлиги ёзилган қоғозларни кўриб, рости, бир оз қалбимга шу шартмикин деган хаёл келган эди. Бекор ошкор қилишяпти, деб ўйлаган эдим. Аммо бу видеолар ёшларимизда саҳоват, ғамхўрлик туйғуларини уйғотаётган экан, шундай видеоларни кўпроқ олиш керак, деб ҳам ўйладим.
Аллоҳ рози бўлсин шу йўлда хизмат қилаётган ҳар бир мусулмондан. Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин. Ғазодаги биродарларимизнинг зиммамиздаги ҳақларини бир оз адо этаётган бўлсак, бошимиз осмонларга етар эди.
Аллоҳим, бизни кечирсин. Қиёмат куни нима деб жавоб берамиз? Кўз ўнгимизда бутун бошли бир уммат қириляпти, Ақсо робитлари ҳалок бўляпти. Биз эса жим томоша қиляпмиз. Ҳаммамиз учун фарз бўлган ишни адо этишда сусткашлик қиляпмиз. Шу кичикнагина мурғак англаб етган нарсани идрок қила олмаяпмиз.
Аллоҳим, бизни кечир.
Биродарларимизни ҳимоя қила олмаганимизни кечир. Ёш гўдакларнинг қонлари тўкилаётган бир дамда, биз ўзимизнинг арзимаган ташвишларимизни рўкач қилиб нолиётганларимизни кечир.
Ислом умматини бу ғафлат уйқусидан уйғот. Қалбимизга Ўзингга бўлган, охиратга бўлган, Сен билан учрашишга бўлган муҳаббатни сол.
Амийн.
Бу мактубни ўқиганимда, 8 ёшли қизалоғимнинг Ғазо учун танга йиғиб: “Жўнатсам бўладими?”— деб сўрагани ёдимга келди. Таъсирланиб кетгандим, худди мактуб эгаси таъсирланганидек. Фарзандларимизга ҳолис садақа қилишни ўргатайлик.
✈️ Telegram 📷 Instagram