Муҳаббат нима?
* Mуҳаббат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилган кечада у зотнинг ўринларида ухлаган Али розияллоҳу анҳудир. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қавмлари ўлдириш учун тўпланганини билар ва Набий алайҳиссаломнинг ўринларида қатл қилинишига аниқ ишонарди.
* Муҳаббат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга руҳини, обрўсини, молини фидо қилган Абу Бакр розияллоҳу анҳудир. Уни Қурайш кофирлари уриб ҳушидан кетказишганида, ўзига келиб биринчи айтган гапи “Расулуллоҳга нима бўлди?” бўлган эди.
* Муҳаббат бани динорлик саҳобиядир. Саҳобалар бу аёлга эри, отаси ва биродари Уҳудда шаҳид бўлгани муносабати билан таъзия билдиришди. У эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қидирарди. Набий алайҳиссаломни кўргач, деди: “Сиз тирик экансиз, бошқа мусибатлар ҳеч нарса эмас, ё Расулуллоҳ”.
* Муҳаббат Савбон розияллоҳу анҳудир. Бир куни у ранги синиққан ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўринди. У зот сўрадилар: “Нега рангинг ўзгарган?” Жавоб берди: “Менда ҳеч қандай касаллик ёки оғриқ йўқ. Аммо сизни кўрмай, йўқотиб қўйсам, соғиниб қоляпман”.
* Муҳаббат Ҳубайб розияллоҳу анҳудир. У зотни асир олиб, ўлдириш учун дор остига келтиришди. Душманлардан бири: “Ҳозир ўрнингда Муҳаммад бўлишини хоҳлармидинг?” деб сўради. Ҳубайб жавоб берди: “Аллоҳга қасамки, мен аҳлим ва авлодим ҳузурида тинчгина ўтириб,
Муҳаммадга бир тикан киришини хоҳламайман”.
* Муҳаббат Абу Талҳа розияллоҳу анҳудир. У зот Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтди: “Ё Расулуллоҳ, яқин борманг, яқин борманг. Сиз мусибатга учраганингиздан менинг томоғимга ўқ қадалгани яхшироқ”.
* Муҳаббат Умар розияллоҳу анҳудир. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида саҳобаларга: “Муҳаммад ўлди, деманглар. У зот Мусога ўхшаб Раббилари билан сўзлашгани кетдилар. Албатта, қайтадилар”, деган эди.
* Муҳаббат Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудир. У киши айтади: “Ҳурмат юзасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тик боққаним йўқ”.
* Муҳаббат Билол розияллоҳу анҳудир. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин азон айтолмай қолди. Бир марта ҳазрат Умар азон чақиришини сўраганларида унинг азонига бутун Мадина йиғлаган эди.
* Муҳаббат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. У зот саҳобаларига: “Менга инсонлар ичидан энг суюклиси Оиша, кейин унинг отасидир”, деб эътироф қилгандилар.
* Муоз розияллоҳу анҳуга айтгандилар: “Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман”.
* Ҳазрат Алига: “Сен мендан, мен сенданман”, деган эдилар.
* У зот бизни эслаб айтган эдилар: “Мендан сўнг бир тоифа инсонлар келади. Улар мени жуда яхши кўришади. Ҳатто аҳли ва молини фидо қилиб мени кўришни хоҳлашади”.
* Бизга муҳаббатни ўргатган, қалбни қалбга улфат қилган, яхшиликнинг ҳамма эшикларини очган Зотга салом ва салавот айтайлик: “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадив-ва ъала али Муҳаммад, кaмa соллайт ъала Иброҳима ва ъала али Иброҳим, иннака Ҳамидум-Мажид. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадив-ва ъала али Муҳаммад, кaмa бaрoкта ъала Иброҳима ва ъала али Иброҳим, иннака Ҳамидум-Мажид”.
«Қалблардан сўранг» китобидан.