Бизнинг миллий кадриятларимиз бўлган бурундук ота ва бурундуқ оналар ёш оила курувчиларга оилавий муаммоларни ечишда ва оилавий ажримларнинг олдини олишда яқиндан ёрдам бермокда. Ёшлар оилалар ажрим ёқасига келиб колган даврда хам, яраштириш жараёнларида келин-куёвнинг ота-онаси қайнота-қайнонаси билан бир қаторда бурундуқ оналар ҳам таклиф қилиниб, яраштиришлар ижобий ҳал килинмокда.
Бурундуқ ота-она тайинланишининг яна бир ижобий тарафи бу инсонлар келин тараф қудаларнинг бир вакилига айланиб қоладилар-да, куёв тараф яқинларини келин тараф қудаларга ҳурматини оширади.
Келин тараф қудаларда бирор тўй-тантаналар бўлса ўзлари бош бўлиб куёв тараф қудаларни “оғзибирчиликда” олиб боради. Икки тараф қудалар ўртасида гуруҳбозлик бўлмаслигини кафолайди. Чунки бу кишилар ҳар икки тарафнинг ҳам “ўз кишилари” ҳисобланади. Ҳар икки томон ҳам уларнинг гапини икки қилишга ботинолмайди. Бурундуқ ота-оналар нафақат келин билан қайнларнинггина эмас, балки икки томон қудаларнинг бир-бирлари билан кечиримли ва ҳайрихоҳ бўлиб яшашлари учун масъул ҳисобланишади.
Бу удумнинг яна бир тарафини олиб қарайдиган бўлсак, бу удум катта ёшдаги оила вакилларини учун ҳам анчагина ҳаёт мактабини ўтаб келмоқда. Чунки қариндошда тўй бошланса, бурундуқ ота-она деб сайланиш энг ҳурматли оила сифатида тан олиниш катта бир шараф саналади.