Komporuz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Мурожаатингиз сир сақланишини кафолатлаймиз!
мурожаат юбориш: @komporuz_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#тахрирсиз_узатилди

Андижон шахар 34-ДМТТ собик тарбиячиси Зухра Юлдашева тарбияланувчиларни шу ахволда уриб болларни бездирган ва ишдан конуний асослантирувчи хужжатлар билан тарбиячилик вазифасидан ишдан бу‌шатилган. Хозирда янги мудираАКА келибди О.Ахмедов Андижон шахар МТБда АКТ ходими булиб ишлайдигонди 34-ДМТТга вактинча 30 фойиз мудираАКА килиб куйишибди. Нима учун эркак киши куйилди тушунмадик, аёллар бор жойга кизик узига шуни эп курибди рахмат. Тагида трекер мошини борлигигами О.Ахмедов богчаАКАга хусусийлардан битим килиб бериш учун олаётган левий пуллари етмай колганга ухшайди. Хоззирда 34-ДМТТ га кеволиб О.Ахмедов билан МТБ даги Отабек исимли ходим  узларича акиллимиз деб ходимларни безовта килишиб ноконуний тиккаланиб келган З.Юлдашевага жой килиб бериш максадида ишлаб турган ходимларни жойидан мажбуран куркитишиб конунда ёзилган деб у конун кани курсатин деса курсатишолмай  Мактабгача таълим бошкармаси ходимларига йуналтириб борилар мана шулар айтган деб ишлаб турган жойидан бушатасиз деб мажбур килишиб келмокда..

@komporuz




#ТЕЗКОР

Ўзбекистондан қишнинг Чилла совуғи бугун 6-февралдан расман чиқиб кетди...

Бугундан бошлаб буёғи энди Баҳор хавоси кириб келади. Совуқ кунлар ортда қолди..

Энди тез кунларда ВодиЛйда ҳам Метанлар очилиб бемалолчилик бўлиб кетади деб умид қилиб қоламиз.

Совуқдан соғ-саломатликда чиқиб олган барчани табриклаймиз!

Яқинларга юбориб хабардор қилиб қўйинг.

@komporuz


Дунёни ларзага соладиган сирлар очилмоқда

Илон Маск USAIDʼни COVID-19 вирусини яратишни молиялаштиришда айблади:

«USAID сиз тўлаган долларлар эвазига биологик қурол ишлаб чиқаришни, хусусан, миллионлаб одамлар ўлимига сабаб бўлган COVID-19 вирусини яратишни молиялаштирганини биласизми?» деб америкаликларга мурожаат қилди Маск Твиттердаги саҳифасида.

Кейин Маск фойдаланувчилардан бирининг USAID Марказий разведка бошқармасига тегишли сохта ташкилот экани ҳақида ёзган твитини улашди. Бу фойдаланувчи USAID Хитойнинг Уҳан шаҳрида жойлашган Eco Health Alliance лабораториясига коронавирус устида тадқиқот олиб бориши учун 53 миллион доллар ажратганини ёзган.
Шунингдек, миллиардер «USAID дунёдаги энг йирик террорчилик ташкилоти» деб ёзилган твитларни ҳам ретвит қилган. «USAID жиноий ташкилот, унинг ўлиш вақти келди», деб ёзди Маск навбатдаги постида.

Оқ уйнинг айблови янада жиддий. Унда айтилишича, USAID Афғонистондаги ирригация тармоқларини молиялаштирган. Худди ўша тармоқлар эса опий наркотик моддаси етиштириш учун ишлатилган. Шунингдек, Оқ уй USAIDʼни «Ал Қоида» жангариларининг овқатланиши учун пул тўлашда айблаган.

Маълумот учун, USAID – Қўшма Штатлар халқаро ривожланиш дастури бўлиб, унга Жон Кеннеди асос солган. Бу ташкилот бутун дунёдаги эҳтиёжманд давлатларга миллиардлаб доллар хайрия қилади.

@komporuz


#Диққат

⚡️Огоҳлантириш: «агар қўшнингизни иссиқ сув ва исситиш тармоқларидан қарзи бўлса, сизни уйингизда хам иссиқ сув тармоғи ўчириб қўйилади»

Тошкентдаги кўп қаватли уйларда ушбу уйда яшовчи ва иссиқ сув тармоқларидан қарзи мавжуд қўшнилар бўлса, бутун уй иссиқ сув тармоқларидан узилиши ҳақида огоҳлантирилмоқда

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, коммунал тўловларни ўз вақтида амалга оширинг.

@komporuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#диққат #тарқатинг

‼️Россияда ишлаётган мигрантларга пул жўнатмалари учун бож жорий қилиниши мумкин

Бож ставкаси 3 фоиз этиб белгиланиши мумкин.

@komporuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Тезкор #Таркатинг

⚠️ Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари мамлакатимиз миқёсида “Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг дастлабки босқичи олиб борилди.

@komporuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жахонгир Отажонов боқаётган қўйларига атаб янги қўшиқ айтибди 😄

Бу одам точна соғ эмас!

@komporuz


Наманган ва Самарқанд вилоятларида ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.А. (муқаддам судланган) “Қўқимбой” массивидаги 5 нафар фуқарога ажратилган жами 40 сотих ер майдонини ушбу фуқароларнинг хабардорлигисиз гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали “Чорвачилик” йўналиши учун ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига фуқаро М.Б.дан 61 млн сўм ва 3 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Яна бир ҳолат, Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ш. фуқаро Ҳ.Т.нинг ишончига кириб, "Тинчлик" МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 25 сотих ер майдонини гўёки ўзиники эканлигини ва 125 млн сўмга сотишини айтиб, келишилган пуллардан 100 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@komporuz




#тахрирсиз_узатилди

Андижон шахар 51 дмтт дан хабар йулламокдамиз. Мурожатимиз шуки, 51 дмтт директоридан арз килмокдамиз. Юкоридаги расм норасида гудакларни эрталабки нонуштаси, чой нон.Хатто пиелада эмас, котта косада чой ичишадилар.Кани давлатимиз томонидан ажратилган идиш товоклар? Озик овкатлар сифатсиз ва гуштсиз. Тозалик умуман коникарсиз. Болалар богча ёшига хам тулмаган, колаверса директор Барно Умарова хамма ходимларни бездириб юборди. Хар куни мажлис, узига ёкмаган ходимни устидан далолатнома туздириб мажбур имзо куйдиради. Имзо куймасак мени эрим под полковник ишдан хайдаласан деб пописа килади. Ташкилотни хужайини менман деб,ташкилотда сумалак киламиз деб ходимлардан пул йигяпти. Тугри сумалак миллий кадирятларимиз, миллий таомимиз, лекин ташкилотда сумалак килиш мумкун эмас. komporuzdan ердам сурамокдамиз. Бизни 51 богчага ишчи грух келиб хар бир ходим билан яккама якка сухбат утказиб Барнохон Умаравага конун олдида чора куриб амалий ёрдам беришингизни суреймиз.
@komporuz


#тахрирсиз_узатилди

Хамма давлат ташкилотларини томоркасига шу фостерни жойлаштириш хакида буйрук келди

@komporuz


#ТЕЗКОР #Расман

"Манчестер Сити" Абдуқодир Хусановни Чемпионлар Лигасининг плей-офф учрашувлари учун рўйхатдан ўтказди.

🇺🇿 Ҳамюртимиз эндиликда Чемпионлар Лигасининг навбатдаги учрашувларида, жумладан "Реал"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.

@komporuz


Ўзбекистондан чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида қайтиб келмаган фуқароларга пенсия тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади

Фуқаро қайтиб келганида олинмай қолган ойлардаги маблағнинг 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

Пенсия жамғармаси

@komporuz


ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан 3-4 феврал кунлари ўтказилган тадбирлар давомида жами 112 кг 257 гр гиёҳвандлик воситалари (героин, опий, гашиш, синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари) ҳамда 8601 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг аҳоли орасида тарқатилиши тўхтатиб қолинди. Жами 287 минг 460 доллар ва 569 миллион сўм миқдоридаги пуллар далилий ашё сифатида расмийлаштирилди.

Қўзғатилган 222 та жиноят ишлари доирасида 228 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди. 64 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. 47 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.

Шунингдек, кенг кўламли тадбирлари доирасида 175 та «тиғ», 58 та «бита», 24 та «кастет» ва 77 та қурол олинди.

@komporuz


#TAYINLOV

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli qaroriga ko‘ra Hasanov Sharifbek Shamsiddinovich O‘zbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi huzuridagi Chiqindilarni boshqarish va sirkulyar iqtisodiyotni rivojlantirish agentligi direktori lavozimiga tayinlandi.

Tayinlovga qadar O‘zbekiston Respublikasi Hisob palatasi, Vazirlar Mahkamasi hamda turli davlat boshqaruv organlarida faoliyat yuritgan.

@komporuz


#Ана_ҳолос
⚠️Тошкентда бемор эркакка шилқимлик қилган шифокор "эркак" қамалди.

31 январь куни соат 20:30 атрофида Тошкент туманида жойлашган клиникалардан бирида лаборант Х.Ж. фуқаро Ш.Б.нинг олатини ушлаб, шилқимлик қилган.

Суд ҳукмига кўра, шифокор МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланди.

@komporuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ойликни ошириш керак...

Ишхона группасига юбориб қўямиз

@komporuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🚨Тунда Бектемир туманида автомашинасида наркотик модда истеъмол қилиб ўтирган шахслар қўлга олинди

@komporuz


Чустда суд раиси ёрдамчисини калтаклади. Энди у маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин

Калтакланган ёрдамчи тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Унинг юз соҳасига жароҳат етказилганлиги аниқланган. Туман прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошлади. Суд раиси ушбу қилмиши учун жаримага тортилиши мумкин.

@komporuz

20 last posts shown.