Аввалроқ айтганимдек Жаҳонгир Отажонов шунчаки "Жокер", ўзбекчасига айтганда "Масхарабоз". Ундан қандайдир ғайриоддий қўшиқчи даҳони ясаш шарт эмас. Тўғри, қўшиқ-клипларида месеж ва рамзлар жуда кўп. Лекин, буларни муҳокама ва таҳлил қилиш муҳим деб ҳисобламайман. Агар бекорчи скатолог ва копрологлар бўлса марҳамат, бемалол клипларни тафтиш қилаверишсин...