KIUT(YTIT)_подробно


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


📚 Университет битирувчиси томонидан юритиладиган ва барча расмий каналлардан келаётган хабарлар бўйича батафсил ёзиладиган канал.

✍🏻Админга таклиф ва мурожаат: @kiut_podrobnobot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


✅FINAL имтиҳонига талаба сабабсиз қатнашмаса, тўғридан-тўғри пуллик RETAKE имтиҳонига тушади.
Агар тайин сабабга кўра, қатнашмаган бўлса, декан рухсати асосида бепул RETAKE имтиҳонига киради (бир марта).

@kiutpodrobno 🔻

3.7k 0 17 26 12

❓Савол: Assalamu aleykum zaucniyga otish uchun ariza qachondan yozsa boladi?

✅Жавоб: Ички переводлар учун ариза ёзиш ҳар йили 10 июлдан 10 августгача бўлган муддатда ўтказилади.

@kiutpodrobno 🔂


🈁 Бир саволга тўғри жавоб учун нечи баллдан берилади?

✳️ Имтиҳонга кирасиз, саволлар сонига қарайсиз, жавоб берасиз. Имтиҳондан чиқиб, 70 баллни саволлар сонига бўласиз.
Ана шунда 1 савол нечи баллдан бўлиши келиб чиқади)

🧠 Саволлар сонига боғлиқ ҳаммаси, шунинг учун аниқ жавоб бера олмайман. Тестда асосан 35 та савол бўляпти. Ҳисоб-китобли фанлардан савол кам бўлади.

@kiutpodrobno 🫰🏻

5k 0 35 56 10

#5

❓Савол: Админ опа математика фанидан буладиган имтихонда калькулятордан фойдаланиш мумкунми?

✅ Жавоб: Ички-тартиб қоидаларига кўра:

17.7. Имтиҳон топшириш учун аудиторияга кираётган талабанинг ёнида ёзиш учун фойдаланадиган ҳаворанг пастали шарикли ручкадан ташқари бошқа буюмлар бўлмаслиги керак. Имтиҳон ўтказилаётган аудиторияга мобил телефон ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб кириш ва/ёки улардан фойдаланиш таъқиқланади. Фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда имтиҳон давомида оддий калькулятор ва кафедра мудири томонидан рухсат берилган бошқа ёрдамчи воситаларидан фойдаланиш рухсати берилиши мумкин.

@kiutpodrobno 🖊


📓📔📒📕
🇺🇿
📇Kitob chop etishingiz kerakmi?
📲 Faylni online jonating.
👉Qayerga: @weprint_bot (telegram)

Olishingiz mumkin:
TOSHKENT KIMYO XALQARO UNIVERSITETI ga yetkazib berish BEPUL🏢

✅Arzon
✅Sifatli( Rangli)
✅Tezkor
✅Minimal buyurtma 1(bir) dona

Telegram Kanal:@WEPRINT

📓📔📒📕
🇷🇺
📇 Вам нужно распечатать книгу?
📲Отправьте электронный файл.
👉Куда: @weprint_bot (телеграм)

Можете получить в руки в:
Доставка в Ташкентского международного университета Кимё. БЕСПЛАТНА 🏢

✅ Доступная цена
✅ Качество (Цветная печать)
✅ Быстро
✅Минимальный заказ 1(один) шт

Наш телеграм-канал: @WEPRINT

Buyurtma berish / Заказать
📞Call centre:
+998977234353
📩Telegram: @weprint_bot


#4

🙉 4-ҳолат. Имтиҳонда ҳеч кимни танимагандай, кар-соқов бўлиб ўтиринг!
Муаммо бўлса, назоратчилардан сўранг.
Кўп пайтлар талабалар "Емаган сомсасига пул тўлаб қолади". Назоратчилар тушунтириб бўлганларидан кейин, бир оғиз гап ёки сўз демасдан, ўз имтиҳон қоғозингизга қараб вазифангизни бажаринг.
Айниқса, тестлар компьютерда олинганда, битта шерингингизга қарашингиз билан чиқариб юборишади.
Компьютерда тест топширяпман, ёнимдаги талаба имо-ишора билан роса чақиришга ҳаракат қилди. Бошқа талабани ҳам чалғитаверди. Назоратчи келиб далолатнома тузиб чиқариб юборди.

👇🏻Ички-тартиб қоидаларидан:
17.9. Қуйидаги ҳолларда талаба имтиҳондан четлаштирилади ҳамда унга нисбатан тегишли интизомий ёки бошқа чораларни (талабалар сафидан чиқариш) қўллаш масаласи кўриб чиқилади:
а) имтиҳонга мобил телефон, техник воситалар, “шпаргалка” ва шу каби бошқа ёрдамчи воситаларни олиб кирса, фойдаланса ёки улардан фойдаланишга ҳаракат қилса;
б) имтиҳон вақтида бошқа талабалар, ён атрофдагилар билан гаплашса, қоғоз алмашса, имо-ишора қилса, ёрдам берса ёки ёрдам сўраса, ўринга-ўрин кирса;
в) имтиҳон пайти қолган талабалар ва назоратчиларга халақит берса, шовқин қилса;
Г) талаба жавоблар варағига белгиланган тартибдан ташқари турли ёзувлар, белгилар ёки “илтимосномалар” қайд этилган бўлса.

@kiutpodrobno 🙊


#3

🗣3-ҳолат. FACE ID.

Имтиҳонга киряпмиз, кираётганда (айримларида кириб бўлгандан кейин)
ID-карта, талаба қўлидаги ҳужжат расмига ва талабага қараб кирғизишади.
Бир талаба бошқа талабани ўрнига кираётгани билиниб қолди ва ўша заҳоти имтиҳондан четлаштирилди. Имтиҳонга кириши керак бўлган талаба ҳам, унинг ўрнига кираётган талабанинг ҳам маълумотлари аниқланди, уларга тегишли чора кўрилиши айтилди. Имтиҳонга кирғизилмади. Ҳатто талабалар сафидан четлаштирилиши мумкинлиги ҳам айтилди.

❗️Чунки ички-тартиб қоидаларида ёзилган:
17.6. Ҳужжатларнинг сохта ёки қалбакилиги, бир талабанинг ўрнига бошқа талаба киргалик ҳолати, плагиат, ёрдамчи воситаларни олиб кириш ёки олиб киришга уриниш, ёрдамчи воситалардан фойдаланиш каби ҳолатлар аниқланган тақдирда, талаба имтиҳондан четлаштирилади ҳамда унинг талабалар сафидан чиқарилиши масаласи кўриб чиқилади.

@kiutpodrobno 🔖


#2

🔰Ички тартиб қоидалари 17- модда, 5-бандига кўра:
Имтиҳон бошланишидан олдин талаба ID карта, паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг аслини аудитория назоратчисига кўрсатиши шарт. ID карта ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этмаган талаба имтиҳонга киритилмайди.

2-ҳолат. ID карта ёки паспортсиз (ўрнини босувчи ҳужжатсиз) талабага имтиҳон эшиги ёпиқ.
Имтиҳон бошланишига 1 дақиқа қолганда бир талаба шошиб-пишиб хонага кириб келди. Назоратчилар ID карта ёки паспорт сўрашди. Талаба шошганидан унутганини айтди, назоратчилар баҳоналарига қараб ўтирмай чиқариб юборишди.
Оқибатда талаба имтиҳонга қатнаша олмай қолди.

Ўрнини босувчи ҳужжатга изоҳ:
ID карта бўлмаган тақдирда (йўқотиб қўйилган бўлса):
талаба ёки Паспорти, ёки Ҳайдовчилик гувоҳномасининг асли билан киритилади.

@kiutpodrobno 🆔


⛔️ Final имтиҳонларида кузатилган ҳолатлар #1 :

Хўш, админ ҳам сиз каби талаба бўлган хабарингиз бор. Якуний ва оралиқ имтиҳонларида ўзим кўрган, гувоҳ бўлган ҳолатлар тўғрисида айтиб беришга қарор қилдим.
Қизиқ бўлса ўқинг, бўлмасам мажбур эмассиз.

1-ҳолат: Огоҳлантириш бўлдими, демак, мажбурий.
Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон қоғозлари тарқатилгунча, барчани кузатиб ўтирдим. Ҳаммаси яхши. Назоратчилар кираётганда сизни текширишмайди, шунчаки огоҳлантиришади : "Телефонларни мана бу партага қўйинг", "Ўзингиз билан ручка ҳамда Ай-ди картангизни олингда, қолган ортиқча нарсаларингизни мана бу ерга қўйинг" деб.
Барча талабалар телефонларини қўйиб ўтиришди, имтиҳон тугашига 5 дақиқа қолганда, қоғозларни топширишни бошладик. Шу пайт ёнимда ўтирган талаба туриб қоғозини топшираётганида назоратчиларнинг кўзи талабанинг чўнтагига тушиб қолди, телефон борлиги шундоққина билиниб турар эди. Шу пайт имтиҳон қоғозини қабул қилаётган ўқитувчи, ўша талабанинг қоғозига 0 балл деб ёзиб қўйди. Талаба телефондан фойдаланмаганини қанча тушунтирмасин барибир телефонларни топшириш ҳақида огоҳлантириш берилган эди деб рад этишди. Оқибатда талаба 0 балл олди.

❌ Хулоса: Телефон олиб кирманг, тест бўладими ёзмами сумкангизда қолдиринг.

@kiutpodrobno 📵


⛔️Якуний имтиҳонларда ўзим кузатган ҳолатларни олдин ёзган эдим, шуни сиртқи таълим 1-курс талабаларига ҳам эслатиб, ҳам огоҳлантириш бермоқчиман. Кейинги постларни яқинда якуний имтиҳон (Final) топширадиган талабалар ўқишини тавсия қиламан.

@kiutpodrobno 💯


⚡️Якуний имтиҳонларга талаба ўзи билан ID-карта олиб бориши шарт, агар ID - картасини йўқотиб қўйган бўлса, унда паспорти бўлиши керак.

@kiutpodrobno


Якуний имтиҳондан четлаштирилган талабанинг баҳоси нима бўлади?

✅ Ўша фандан Fail бўлади, яъни қониқарсиз баҳога тенглаштирилади.

Шпаргалкадан фойдалангани кейин аниқланса ҳам натижаси бемалол 0 балл қилиб юборилиши мумкин.

Расмдагини яхшилаб ўқиб чиқишингиз мумкин, ҳурматли хитрлик йўлларини ишлатмоқчи бўлган талабалар! ( чунки, ҳар бир хонада камералар бооор 📹 )

⚠️Ҳаммаси ички-тартиб қоидаларида белгиланиб, тақиқланиб қўйилган!

@kiutpodrobno⚡️


⚡️Кундузги ва кечки таълим 2-ярим йиллик ўқиши 27 январда бошланади.

🔖Дарслар 27 январдан бошланади.

🔻Таътил тугашига ҳам 1 ҳафта қолди.

@kiutpodrobno 🫰🏻

5.7k 0 55 20 71

Имтиҳонга тайёрланиш керак...

@kiutpodrobno 😄


Forward from: EdKIUT (A305) 📚
Эслатиб ўтилади.
1. Кейинги ҳафтада қайта топшириш (retake) ўтказилмайди.
2. Кундузги ва кечки таълим 2-ярим йиллик ўқиши 27 январда бошланади.


Лекин синовдан ўтса ўзингизга осон бўлади, бир тушуниб олсангиз бўлди. Овора бўлиб икки марта бориб юрмайсиз.

7.9k 0 21 24 27

Forward from: EdKIUT (A305) 📚
Тушунмасангиз - тинчгина А-305 га келиб, анъанавий шаклда рўйхатдан ўтинг.

5.6k 0 25 18 37

❗️6- ҳолат пуллик!

❓Ҳозир рўйхатдан ўтишдан олдин яхшилаб ўйлаб, қарор қилинг.

❓Ўзи имтиҳонга тайёрмисиз, имтиҳонга бора оласизми, ҳаммасини инобатга олинг.

@kiutpodrobno

7.9k 0 52 11 13

🔥Бу дегани ҳар душанба университетга бормасдан ҳам онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади, АГАР синовдан ўтса!

⚡️Синов фақат рўйхатдан ўтиш учун, онлайн имтиҳон дегани эмас!

@kiutpodrobno ✍🏻


Диққат билан ўқинг: Аммо, ушбу имтиҳонга келмасангиз - академик қарздорлингиз тўғридан-тўғри 6-ҳолатга ўтиб кетади, яъни "просто так" тўлдирманг, жиддий қабул қилинг.

20 last posts shown.