Daftar hoshiyasidagi bitiklar/Dil daftari📖


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Dunyoni anglamoqchimisiz,unda kitob o'qing...📖

✅Savol va takliflar: @yordamchibek_bot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


EY KO‘NGLIM!

Ey ko‘nglim!

Agar rostdan ham menga tegishli bo‘lsang, manmanlikdan uzoq tur!

Ey ko‘nglim!

Agar mening ko‘nglim ekanliging rost bo‘lsa, qazo va qadaringga rozi bo‘l!

Ey ko‘nglim!

Agar meniki ekanliging rost bo‘lsa, O‘zidan o‘zgaga mayl qilma, yon bosma, suyanma!

Robbingdan kelgan hukmlarga sabr qilib, Unga sodiq, va samimiy bo‘l. Ana shunda sen ham qushlar kabi kutmagan joyingdan rizqlanasan!


Bakriy


Дунё худди кўзгуга ўхшайди — нима қилсанг, унда ўзингни кўрасан. Шу билан бирга, у дала кабидир. Нима эксанг, шуни ўриб оласан.


Shayx Sa’diy shunday deydi: «Ey inson! Alloh- ga yaqin bo‘lishni istasang, dunyoning ortidan quvib, gaflatda qolma! Sen qalb go‘zalligiga qara, tashqi go‘zallikka aldanma!»🥀


Агар сабр ва дуонинг кучини идрок эта олгани- мизда эди, балки пешонамиз саждадан кўтарилмас, тилимиз ва қўлимиз дуодан тўхтамас эди...


Барчамиз ожиз бандалармиз. Баъзан бизга берилган бебаҳо неъматларни унутиб, қўлимизда бўлмаган ва аслида бисотимиздаги неъматлардан кўра қадрсиз бўлган нарсалар учун ортиқча қайгурамиз....


Сабр аччиқдай туюлади, аммо инсоннинг табиа- ти уни ўзига сингдирса, болдан ҳам ширин бўлади.


Баъзи нарсалар бизга ёқмайди. Ҳолбуки, улар хайрли бўлиши мумкин. Баъзан ёқимли нимадир содир булади, аммо у биз учун хайрли бўлмаслиги мумкин. Нима хайрлию нима хайрсиз эканини биз билмаймиз.🥀


Инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам шукур қилиб яша- моги керак. Кўли ва ихтиёрида бўлмаган нарсаларни орзу-ният қилавермаслиги, ўз ҳаётини заҳарга айлан- тирмаслиги лозим.

То тирик эканмиз, бир дунё орзу-ният билан яшаймиз, албатта. Аммо энг аввало, бисотимизда- ги неъматларнинг қадрига етишимиз шарт. Билиб- билмай, моҳиятини тушунмай, амалга ошмайдиган беҳуда орзу-ҳавасларнинг ортидан югурмаслигимиз даркор. Ким билади, балки, биз нолиб шикоят қила- ётган бу ҳаёт кимларнингдир орзусидир?


Саройларда яшасак ҳам, йиртиқ чодирда кун ке- чирсак ҳам фарқи йўқ бу дунё бир мусофирхона, биз- лар эса меҳмонмиз. Унутманг, барчамиз бу дунёдан ўтгувчимиз, қолувчи эмас!


Ўтиб кетмай- диган, ўткинчи бўлмаган ягона нарса бу ўлимдир. Ўлим ҳамманинг бошига бир марта келади, аммо ҳеч қачон ўтиб кетмайди.


Зулм зўрайиб, чўққига чиқса, шаксиз, у қулашга маҳкумдир. Ҳеч ким илоҳий адолатга қарши тура олмайди. Ягона чора зулм ҳали кучаймай туриб, бу йўлдан қайтиб, мазлумнинг розилигини олишдир. Мазлумнинг оҳи кўкка етса, золимнинг дардига даво топилмайди.🥀


ДАРД МЕҲМОНДИР — КЕЛАДИ-КЕТАДИ

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари бир куни уйига келса, ўғли хафа бўлиб ўтирган экан. Са- бабини сўраса: «Йўқ, ўзим, ҳеч нарса бўлмади», деб- ди. Шунда Мавлоно ҳазратлари ташқарига чиқибди ва михда осиғлиқ турган бўри терисини устига ёпиб олиб, қўлларини кўтарганча увуллай бошлабди. Буни кўрган ўғли роса кулибди. Мавлоно фарзандига изоҳ берибди: «Кўрдингми, ўғлим, дунё дардлари ҳам шундай. Мана, мисол учун, бўри ваҳший ҳайвон, ле- кин пўстиннинг тагида отанг борлигини билганинг учун сен ундан қўрқмадинг. Худди шундай, дардлар ортида ҳам Роббинг борлигини унутма!»


Эй инсон!

Бошингга тушган гам-аламлар сенинг меҳмонингдир.

Мусибатлар мангу қолиб кетади, деб ўйлама. Ғам-гуссалар сабаб маҳзун бўлма, чунки уларнинг бари ўткинчидир.


Жалолиддин Румий


Ризқингга барака киришини хоҳлайсанми? У ҳол- да, шукур қилиб яша ва сенга берилганлардан бошқа- ларга ҳам эҳсон айла. Зеро, шукур ва садақа кутилма- ган сирли хазиналарнинг эшигини очади.

Агар ношукурлик қилиб, хасислик йўлини тут- санг, сенга ато этилганлардан ночор ва фақирларга улашмасанг, ана шу ҳолингдан қўрқ! Чунки неъмат- ларнинг асл эгаси сен эмас, Аллоҳдир.

Кимнинг молини кимдан қизганяпсан?


Yangi yil uchun tayyorgarlikni boshladim. Sizchi?🙃


Бир йўл тугаса, бошқаси бошланади.
Бир эшик ёпилса, бошқаси очилади.
Ҳеч қачон шошиб хулоса қилманг. Акс ҳолда, сиз- нинг ҳам бошқалардан фарқингиз қолмайди. Ҳаётда- ги биргина воқеага қараб, умумий хулоса чиқаришдан эҳтиёт бўлинг. Зеро, ҳеч нарса доимий эмас!


Qaysidir voqeani yuz berishi uchun Yaratgan amri bilan o'n sakkiz ming olam harakatga keladi. Biz esa "Tasodifda" deb qo'yamiz 🙂


Doim ham yo'qotilganlarning qadri bilinmaydi, aksincha, ularsiz ham yashash mumkinligi ayon bo'ladi.🥀




...Мақсадларингиз аниқ бўлсин. Ноаниқ мақсад сари юрсангиз, натижа ҳам ноаниқ бўлади. Юраверайликчи олдимиздан бир нима чиқиб қолар, қабилидаги ишнинг натижаси ҳақиқатдан бир нима, аммо номаълум нимадир бўлади. Мақсадингиз султонларни шошириб қўйиши, инсониятга фойда келтириши керак. АЛЛОҲ Таъоло ишларингизга ривож берсин.

Аҳадқули Холмуҳаммад ўғли: Савдогарлар устози ёхуд ҳақиқий омад калити

20 last posts shown.