" KATTA QANGLI " Jome' Masjidi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ё РОББИ БУ ДУНЁДА ЧИРОЙЛИ Х,УЛК, БЕР
ИККИ ДУНЁДА САОДАТЛИ КИЛ
ВА БАРЧАМИЗГА ГУЗАЛ ХОТИМА БЕР !

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


​​РАМАЗОН ДУОСИ

Саудиялик аёл Рамазон ойида ҳар куни ифторликдан аввал фарзандларини жамлаб биргаликда шундай деб дуо қилишар экан:

"Эй Роббим, бизларга мулк этиб, олдида анҳори бор уй ато этгин".

Болалар ҳам она ортидан "Эй Роббим, бизларга мулк этиб, олдида анҳори бор уй ато этгин", деб қайтаришар экан.

Аёлнинг умр йўлдоши унинг бу ишидан кулиб деркан:
— Мулкли уйга қаноат этса бўлади, аммо олдидаги анҳорига..?! Қандай қилиб, биз саҳроли юртда бўлсак..!

Аёл жавобан шундай дебди:
— Роббингиз: "Дуо қилинг, ижобат этгум", деб айтган. Мен истаган нарсамни сўраб дуо қиламан. У (Аллоҳ) ато этгай, чунки у Карим зотдир.

Аёл ҳар куни дуо қилар, фарзандлари ҳам оналари билан бир ой давомида дуога қўшилишар экан.

Рамазон ойи тугади. Умр йўлдоши истеҳзоли кулиб дебди:
— Сўраган уйинг қани, унинг анҳори-чи?

— У (Аллоҳ) албатта беради, ихлосимни қайтармайди.

Аёл шундай дея ҳикоясида давом этди:
"Шаввол ойининг 6 чи кун рўзаси якун топгач ажиб бир ҳодиса рўй берди. Умр йўлдошим аср намозидан сўнг масжиддан чиқиб келаётса олдига Риёз шаҳридан бадавлат бир одам келиб, салом-алик қилиб дебди:

“Менинг бир уйим бор. Унинг ярми отамга қарашли. Қолган ярми эса менга ва оиламга ортиқчалик қилаяпти. Аллоҳ таоло Ўзининг фазли ва инъоми ила ризқимни кенг қилиб берди. Мен уйни биринчи кўрган инсонимга тақдим этишни дилимга тугиб қўйган эдим. Уйни ҳеч қандай эвазсиз олинг. Агар ҳижолат бўлсангиз унда майли, қодир этганингизча тўланг”.

Аёл ҳикоясини давом эттирди:
“Биз уйни ҳеч нарса бермай туриб қабул этишга ҳаё қилдик. Ва қодир этганича у ердан-бу ердан қилиб 7 минг риёл (1800$) пул жамлаб уй эгасига топширдик.
Ҳақиқатдан ким Аллоҳга содиқ бўлса Аллоҳ ҳам унга беради. Ким ижобат бўлишига чин дилдан ишонса топади.
Рамазондан сўнг Риёздаги энг кўркам туманлардан бирида уйлик бўлдик”.

Сўнгра аёл бир муддат ўйланиб қолиб деди:
“Бир нарса мени ҳаёлимдан кетмаяпти. Биз Аллоҳдан олдида анҳори бор уй сўраган эдик. Мана уй, анҳор қани?”

Шунда мен машойихлардан бири билан суҳбатлашиб, сўрадим:
— Шайх жаноблари, Аллоҳ азза ва жалла “Дуо қилинг, ижобат этгум!” деб айтмаганми?

— Албатта айтган.

— Шайх жаноблари, мен бир ой тинмай Аллоҳдан олдида анҳори бор уй ато этишини сўраган эдим. Уйга-ку эга бўлдим, лекин анҳори қани?

Шайх унинг дуосидан ажабланди. Унинг Аллоҳга бўлган ишончи ва Аллоҳ унга сўраганини ато этганидан янаям хайратланиб кетди.

— Ҳозир уйингиз олдида нима бор?

— Масжид бор.

Шунда шайх жаноблари кулиб деби:
— Мана шу анҳор бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга айтинглар-чи, агар сизлардан бирингизнинг эшиги олдидан анҳор оқса, унда ҳар куни беш марта ювинса, нима дейсизлар, унда кир қоладими?»
Саҳобалар: «Умуман кири қолмайди», дедилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш вақт намоз ҳам худди шундай. Аллоҳ у билан хатоларни ўчиради», дедилар.

Дарҳақиқат, Аллоҳ аёлга бу саҳроли ердан анҳор чиқариб беришга Қодир бўлган зотдир. Аммо У (Аллоҳ) аёлга бу дунё анҳорларини хайрга ўзгартириб берди. Бу ҳар бир мўъмин учун хушбўй ва ёқимли бўлган анҳордир. Унда инсон дунё мусибатларидан ва оғриқларидан ҳордиқ чиқаргай.

Араб тилидан умму Ясмин ва Мустафо таржимаси.


• Ҳеч қачон ўзингиздан қаноатланманг!
• Қачонки ўзингиздан қаноатланишни бошлар экансиз, ривожланишдан қола бошлайсиз.
• Катта цивилизацияларнинг таназзули ҳам айни шу нуқтада бошланган.
• Инсон бутун умр ўзини танқид қилиб, ишларидан кўнгли тўлмай яшаши керак.
• Бугунги кунингиз кечадиган яхши бўлмаса, демак сиз ютқазяпсиз.
• Ҳеч қачон ўзингиздан қаноатланманг!

Инсонни қандай кулишига қараб тарбиясини, нима сабабдан кулишига қараб ақлини билса бўлади.

✍️ Мавлоно Румий.


Икки тоифа инсонлар борки, улар ўзлари хоҳламаган ҳолда ўзгаларга яхшилик қиладилар:

Биринчиси — бахилдир. У мол-дунё тўплайди, лекин молидан хайр-саховат қилмайди. Охир-оқибат ўз мулкини ўзгаларга қолдириб кетади.

Иккинчиси эса ғийбатчидир. У одамларни ғийбат қилиб, ўзининг савобларини уларнинг номаи-аъмолларига ўтказиб беради.

🌗🌘🌑🌒🌓


Forward from: ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
​​☝️БУНИ ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!

​​⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Қандай амаллар рўзани бузади?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

❓Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда


РАСУЛУЛЛОҲ РАМАЗОНДА

Набий алайҳиссалом масжидда қуёш чиққунига қадар зикр қилар, қуёш кўтарилиб, тахминан, йигирма дақиқа ёки ундан кўпроқ вақт ўтгач, икки ракат намоз ўқир, шу суннатларини бижарган кишига ҳаж ва умра савоби берилишини айтар эдилар.
Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб (масжидда) ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади», дедилар (Имом Термизий ривояти).


Рўзадорнинг фазилатини кўринг!

Ривоятларда келишича, Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга: “Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди.
Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги: “Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади.
Агар кийимини кийса, кийим: “Аллоҳим, унга жаннатинги ҳалол қил”, дейди.
Агар пойабзалини кийса, бир пой пойабзали: “Аллоҳим, унинг қадамларини сиротда собит қил”, дейди.
Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш: “Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди.
Агар таҳорат олса, сув: “Аллоҳим, уни гуноҳ ва хатолардан покла”, дейди.
Агар намоз ўқиш учун турса, уй: “Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади.
Аллоҳ таоло унинг дуоларини ижобат қилади.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.


​​​​#Рамазонга_тайёргарлик

🌙Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларга Рамазон ойи келиши ҳақида хушхабар беришлари 

🌙Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини ҳам Рамазон ойи учун тайёргарлик кўришга ундар ва бу ишни бу ой рўзасининг хусусиятлари, унга бериладиган улкан савоблар ҳақидаги ҳадислар билан амалга оширар эдилар.

🌙Бунга далолат қиладиган ҳадислар кўп. Қуйида уларнинг айримлари билан танишамиз:

🌙“Агар Рамазон ойи кириб келса, осмон эшиклари очилиб, Жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади".
(Бухорий ривояти, 1899-ҳадис)

🌙"Рамазон ойининг илк кечаси кириб келганида, шайтонлар ва жинлар кишанланади, Жаҳаннам эшиклари ёпилади, унинг бирорта эшиги очилмайди, Жаннат эшиклари очилади, унинг бирорта эшиги ёпилмайди. Бир нидо қилувчи шундай нидо қилади: “Эй яхшилик истовчи! Кутиб ол! Эй ёмонлик истовчи! Ўзингни тий! Аллоҳ бу ойда бандаларни Жаҳаннам оловидан озод қилади. Бу ҳар бир кечада бўлади".
📚(Термизий ривояти, 682-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис.)

🌙"Сизларга Аллоҳ таолонинг фарзи ва муборак ой - Рамазон келди. Унинг рўзасини тутинглар. Бу ойда осмон эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Унда Аллоҳнинг минг ойдан яхшироқ бўлган бир кечаси бор. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, (ҳамма яхшиликлардан) маҳрум бўлади”.
📚(Насоий ривояти, 2106-ҳадис. Бул саҳиҳ ҳадис.)

🌙"Жаннатда "Раййон” номли бир эшик бор. Ундан Қиёмат куни рўзадорлар киради. Улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. У кунда: "Рўзадорлар ўринларидан турадилар. Улардан бошқа ҳеч қаерда?”, деб нидо қилинади. Шунда рўзадорлар ким Раййон эшигидан кира олмайди. Рўзадорлар кириб бўлгач, эшик ёпилади, шундан кейин у эшикдан ҳеч ким кирмайди”.
📚(Бухорий ривояти, 1797-ҳадис.)

📚Бу улуғ суннатни тарғиб қилиш, бу чақириқ ва хушхабарларни овоза қилиш, одамларга Рамазон фазилати ва баракотини етказиш, бу ойда фурсатни ғанимат билиб, улкан савобларга эришиш ва барчани саодат сари чорлаш барчамизга муносиб вазифа саналади.

🌙Мўмин-мусулмон бандалар Рамазон кириб келиши туфайли қалбида мамнуният туйиши, Рамазонга алоҳида тайёргарлик кўришга, Рамазон ойидаги савоб ва ажрлардан тўлиқ истифода этишга, турли лаззат ва таомларга маҳлиё бўлмасдан, ибодатга кўпроқ эътибор қаратиши айни муддаодир.
Афсуски, кўп инсонлар Рамазон кириб келганини билмай қолишади, рўза тутса-да, рўзанинг мақсадини тўлиқ англамайди. Шу боис Аллоҳ таолодан ҳидоят ва тўғри йўлдан адаштирмаслигини сўраймиз!

✨«Расулуллоҳ алайҳиссалом рамазонда» китобидан.


​​⁠Тасаввур қил шундай банк борки, ҳар эрта тонгда у сенинг ҳисобингни $86400 билан тўлдиради. У ҳар кунгидан қолган маблағни сақламайди. Ҳар куни кечаси бутун кун мобайнида ишлатилган ва ишлатилмаган пулни нол билан тенг қилади.

Сен нима қилган бўлардинг? Албатта сен ҳаммасини ҳар куни оҳирги суммасигача ишлатишга ҳаракат қиласан!!!

Биласизми ҳар биримизнинг ушбу банкда ўз ҳисобимиз мавжуд?! Бу банк номини биласизми? – Бу ВАҚТ.

Ҳар эрта тонгдан мазкур банк сенинг ҳисобингни 86400 сония билан тўлдиради. Ҳар кечки пайт банк маълумотларни ўчириб ташлайди ва банк қайси қисмини ишлатмаганингни кўради.

Ушбу банк пулни сақламайди ва бошқа ҳисобларга ўтказишга руҳсат ҳам бермайди. Ҳар куни янги ҳисоб очилади. Ҳар кечаси ортиб қолгани ўчирилади. Агарда сен бу пулларни ишлатмасанг – фақатгини сен йўқотасан.

Сен бугунги кунда берилган нарсага яшашинг керак. Соғлиқга, бахтга, ўз устида ишлашга ва муваффақиятга кўпроқ сармоя киритиш керак.

- Бир йил қадрини билиш учун, бир йил ўқишга кира олмаган инсондан сўра.

- Бир ой қадрини билиш учун, туғиб қўйган онадан сўра.

- Бир ҳафта қадрини билиш учун, бу ҳақида нашр чиқарадиганлардан сўра.

- Бир соат қадрини билиш учун, буни бир-бирини кўришга интизор бўлган икки севишганлардан сўра.

- Бир дақиқа қадрини билиш учун, поездга кеч қолган инсондан сўра.

- Бир сония қадрини билиш учун, автоҳалокатдан қочишга улгурган инсондан сўра.

- Бир мил сония қадрини билиш учун, Олимпия ўйинларида кумуш медал ютган ўйинчидан сўра.

Сен яшаётган ҳар бир лаҳзани қадрла!

Кеча? Бу тарих!

Эрта? Бу сир!

Шунинг учун фақат ҲОЗИР мавжуд!!!!

Вақт сени кутиб ўтирмайди! Сен фойдаланган ҳар бир вақтни қадрла. Ҳеч қачон вақтни шошилтирма.

Ҳеч ким ўтмишга қайтиб ва ўз бошини ўзгартиролмайди. Аммо ҳар бир инсон ҳозирдан старт олиб, финишини ўзгартира олади.

Бу дунёда ҳамма нарсанинг ўз тайинланган пайти бор, ҳар бир ишнинг ўз вақти бор.


​​СОЛИҲА АЁЛ

Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Муборак айтадиларки: Мен ҳаждан қайтаётганимда бир отлиқ мен тарафга келаётганини кўрдим. Отлиқ менга яқин келганида, у аёл киши эканини билиб, унга салом бердим.

У аёл; "Раҳийм бўлган Роббдан "салом" сўзи бордир".  (Ясин 58) - деб жавоб берди.

У бу оятни ўқиганда, менинг саломимга жавоб берди деб тушуниб, қаердан келяпсиз деб сўрадим.
У аёл: "Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг".
(Бақара 196), - деб жавоб берди.

Мен шунда у Каъбатуллоҳни зиёратидан қайтаётганини тушуниб, қаерга кетяпсиз, - дедим.

У аёл: "Кимни Аллоҳ залолатга кеткизса, бас, унинг учун ҳеч бир ҳидоят қилгувчи йўқ".
(Аъроф 186) - деган оят билан жавоб берди.

Мен у бу оятни ўқиганидан йўлдан адашиб қолибди, деб тушундим. Менинг тахминимча у ёши каттароқ кампир эди. Мен: Онажон қаерга олиб бориб қўяй, деб сўрадим.
У аёл: "Аллоҳнинг ҳоҳиши ила Мисрга омонликда киринглар". (Юсуф 99) , - деб жавоб берди.

Мен унинг бу оятни ўқиганидан шаҳарга бориши кераклигини тушундим, мен ҳам шаҳарга боришим керак сизни йўл бошлаб бораман дедим.
У аёл: "Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни хуш кўради".  (Бақара 195) , - деб жавоб берди.
Мен унинг бу оятни ўқиганидан, йўлбошлаб боришимга рози эканини тушуниб, уловни юганини ушлаб йўл бошлаб кетдим. Бир қанча юрганимиздан кейин, мен баъзи арабча шеърларни ўқишни бошладим.
У аёл: "Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар" (Муззаммил 20) , - деди.
Мен жим бўлдим, лекин бу аёл ким экани ҳақида ўйлаб қолдим. Шунда мен унинг хонадони ҳақида маълумотга эга бўлмоқчи эдим,
У аёл буни сезиб: "Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади". (Моида 101), - деган оятни ўқиди.

Мен тушундимки, у оиласи ҳақида гапиришни ҳоҳламаяпти. Бир қанча юриб шаҳарга яқинлашганда мен ундан: шаҳарда сиз ким билан кўришмоқчисиз? - деб сўрадим.

У аёл: "Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир". (Каҳф 46) - деб жавоб берди.

Мен тушундимки, Аллоҳ унга мол-у дунё ва ўғиллар берган экан. Мен шаҳарга кириб, ҳаждан қайтаётган карвон аҳлига йўлиқдим. Улар юкларини тушураётган экан. Мен у аёлдан: ўғилларингизни исми нима? - деб сўрадим.
У аёл: "Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ".  (Бақара 140)

Мен унинг ўғилларининг номлари шу экан деб тушундим ва баланд овоз билан уларни номини айтиб чақирдим. Шунда учта жуда чиройли, илм ва фазл эгаси бўлган йигитлар югуриб келишди. Улар карвоннинг ичидан оналарини қидириб, онамиз қаерда қолди экан, деб паришон бўлиб юришган эди. Улар бир-бирларини кўриб жуда ҳурсанд бўлдилар. Мен энди уйимга кетсам ҳам бўлади деб турган эдим,

У аёл буни сезиб, "Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, ва асирга берарлар", (Инсон 8) - оятини ўқиб, болаларига мени меҳмон қилишга ишора қилди.
Мен меҳмон бўлишдан бош тортиб, узр айтдим.

У аёл: "Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз". (Инсон 9),- деди.

Мен жуда ҳайрон бўлиб: "Эй Аллоҳ, бу қандай муомала, бу тугун менга ечилмаяпти", - дедим.

Мен бироз таомланиб, унинг болаларидан, бу қандай муомала қачон бу аёлга бир гап айтсам, ҳар гапнинг жавобида Қуръони Каримдан бир оят ўқиб жавоб беряпти,- деб сўрадим.

Ўғиллари: ''Бу бизнинг онамиздир, Қуръоннинг ҳофизаси, ҳадиснинг олимасидир, унинг дилида қиёмат кунида ҳар айтган сўзимга Аллоҳга қандай жавоб бераман, деган Аллоҳдан қўрқинч ўрнашиб олгандир. Шунинг учун, 20 йилдан бери Қуръон оятларидан бошқа бирорта лафз унинг тилидан чиққан эмас'',- деб жавоб бердилар.

☝️


​​​​❁═════ ❁﷽❁ ═════❁
️️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️

⏰ Вақт: «Барча нарсани унут, менга эргаш!» дейди.

💰 Мол - мулк:
«Ҳамма нарсани унут, мендан фойдаланиб қол!» дейди.

☀️ Келажак: «Бутун нарсаларни унут, мен учун кураш!».

👆 Аллоҳ таоло:
«Мени зикр қил, ҳамма нарсани ато қиламан», деб айтади.

📿 Баъзида инсон Аллоҳни ЗИКР қилади, лекин кўзлари намланмайди...

📖 Қуръон ўқийди лекин қалби ТАСЛИМ бўлмайди...

🔊 Ваъз, хутба эшитади лекин виждони таъсирланмайди...

📌 Бундай чоғларда у кўпроқ истиғфор айтиши лозим, чунки истиғфор қалбни тозалайди ва гуноҳларни ўчиради!


◢◣◢◣◢◣◢◣◢◣◢◣◢◣
Ассалому Алайкум!!!
◥◤◥◤◥◤◥◤◥◤◥◤◥◤

🌱 Янги кунимиз, янги умидларимиз, янги имкониятларимиз муборак! Аллоҳ бизни Ўзига муқарраб, МУҲСИН бандалардан қилсин! Кунимиз ўтган кунларимиздан кўп хайрли ўтсин!


Forward from: Sammuslim.uz
Қуръони каримда Пайғамбаримизнинг исми неча марта зикр қилинган?
Poll
  •   5 марта
  •   7 марта
  •   12 марта
  •   Энди билиб оламан
1168 votes


Forward from: Sammuslim.uz
Савоб ҳам, гуноҳ ҳам бўлмайдиган амалга нима дейилади?
Poll
  •   Суннат
  •   Мустаҳаб
  •   Мубоҳ
  •   Энди билиб оламан
1155 votes


Forward from: Sammuslim.uz
Намозни ичида узрсиз йўталиш қандай амал ҳисобланади?
Poll
  •   Мубоҳ
  •   Макруҳ
  •   Ҳаром
  •   Энди билиб оламан
1152 votes




Forward from: Sammuslim.uz
📖 ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИНИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

•┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
https://taplink.cc/sammuslim.uz

Telegram l Instagram l Facebook l You Tube


Forward from: Sammuslim.uz
🌙 Самарқанд Вилояти учун 2025-йил Рамазон тақвими

📘 САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.

📗 ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Менинг олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
https://taplink.cc/sammuslim.uz

Telegram l Instagram l Facebook l You Tube







19 last posts shown.