Ердан оқилона фойдаланиш: ҳуқуқий адолат тикланди
Каттақўрғон туман ҳокимлиги ва "Mohi Solihboy zotli chorvasi" хусусий корхонаси ўртасида 2021 йилда тузилган 10 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси судда кўриб чиқилди. Ердан мақсадли фойдаланмаганлик, чорва молларининг мавжуд эмаслиги, солиқ қарзлари ва ноқонуний қурилишлар каби жиддий қонунбузарликлар аниқланганлиги сабабли шартнома муддатидан олдин бекор қилинди.
Суд мажлисида туман ҳокимлиги томонидан келтирилган далиллар қонун асосида тасдиқланди. Суд "Mohi Solihboy zotli chorvasi" раҳбари томонидан шартнома шартларига риоя этилмаганлигини ва ердан самарасиз фойдаланилганлигини эътироф этди. Қарорга кўра, шартнома бекор қилиниб, давлат божи ва бошқа харажатлар жавобгар зиммасига юкланди.
Жасур Юсупов, Каттақўрғон туманлараро Иқтисодий суди раиси.