🗓 Биринчи триместр (3- ҳафтадан 12-ҳафтагача) - ҳомиладорликнинг энг муҳим ва ҳаяжонли босқичлардан биридир. Айнан шу даврда келажакдаги чақалоқнинг барча аъзолари шаклланади, аёл организми эса янги ҳаётнинг ривожланиши учун энг яхши шароитни яратиш учун мақсадида катта ўзгаришларга учрайди. Келинг, бу даврда организмда қандай ўзгаришлар содир бўлиши биргаликда батафсил танишиб чиқайлик!
______________
Янада қизиқарли ва фойдали маълумотларга эга бўлшни хоҳлайсизми❓
🔔 Унда ҳозироқ каналимизга обуна бўлинг!
👉 t.me/biolabs_uz
📞 +998(95) 200-06-00
🏥 Biolabs - Андижон шаҳрида жойлашган замонавий тиббий лаборатория.
🤱 Аёл организмидаги ўзгаришлар
🏥 Гормонал қайта тузилиш - Ҳомиладорлик юз бериши билан организмда ҳақиқий гормонал инқилоб бошланади:
🟠 Сариқ тана – овуляциядан сўнг пайдо бўладиган вақтинчалик без бўлиб, прогестерон гормонини фаол ишлаб чиқаради. Бу гормон ҳомиладорликни сақлаб қолишга ёрдам беради, бачадоннинг қисқаришини олдини олади ва уни ҳомилани кўтаришга тайёрлайди.
🟠 Хорионик гонадотропин (ХГЧ рус.) – эмбрион бачадон деворига ўрнашгандан сўнг ишлаб чиқарилади. Айнан шу гормон сийдик ёки қон таҳлилида аниқланиб, ҳомиладорликни тасдиқлайди.
🟠 Пролактин – кўкрак безларини чақалоқни эмизишга тайёрлайдиган гормон.
🟠 Қалқонсимон без фаоллашади – у эмбрионнинг ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган гормонлар ишлаб чиқаришни кучайтиради.
🛡 Иммунитет тизимининг қайта тузилиши
Организм ҳомилани "бегона танача" сифатида рад этмаслик учун иммунитетни бироз сусайтирди. Шу сабабли, ҳомиладорлик даврида шамоллаш ва сурункали касалликларнинг кучайиш хавфи ортади.
💭 Руҳий-ҳиссий ўзгаришлар
Ҳомиладорликнинг биринчи ҳафталарида кўп аёллар токсикоз (кўнгил айниши, қусиш, ҳидларни кўтара олмаслик) билан тўқнаш келади. Кайфият ўзгаришлари, уйқучанлик ва жаҳлдорлик ҳам кўп учрайди. Одатда, бу ҳолатлар I триместр охирида (11-12 ҳафта) енгиллашади.
🤰 Ҳомила ҳафталар бўйича қандай ривожланади?
1️⃣ 3-акушерлик ҳафтаси
🔴Уруғ ҳужайраси сперматозоид билануруғланиб, зигота ҳосил бўлади.
🔴Зигота бачадон найи бўйлаб ҳаракатланиб, 4-5-куни бачадон бўшлиғига етиб боради ва эндометрийга жойлашишни бошлайди.
2️⃣ 4-ҳафта
🔴Дастлабки эмбриондан ташқари аъзолар: хорион (келажакдаги йўлдош), амнион (ҳомила пуфаги) ва сариқлик халтаси шаклланади.
🔴Йўлдош шаклланиши бошланади, аммо унинг тўлиқ ривожланиши 16-ҳафтада якунланади.
3️⃣ 5-ҳафта
🔴Орқа ва бош миянинг асоси бўлган нерв найи ҳосил бўлади.
🔴Тез орада ура бошлайдиган юрак куртаклари пайдо бўлади.
🔵Биринчи триместр давоми 👉 @biolabs_uz
🔵Иккинчи триместр 👉 @biolabs_uz
🔵Учинчи триместр 👉 @biolabs_uz
‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Ташхис қўйиш ва даволаниш учун албатта ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.
______________
Янада қизиқарли ва фойдали маълумотларга эга бўлшни хоҳлайсизми❓
🔔 Унда ҳозироқ каналимизга обуна бўлинг!
👉 t.me/biolabs_uz
📞 +998(95) 200-06-00
🏥 Biolabs - Андижон шаҳрида жойлашган замонавий тиббий лаборатория.