ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКДАН ЖАБР КЎРГАН АЁЛ
Орзулари осмонча бўлган Солиҳани (исми ўзгартирилган) мактабни тугатиши биланоқ узатишди. У 2007 йилда Бектош билан турмуш қурди. Бугунги кунда уч нафар фарзанди бор. Аммо оила жар ёқасига келиб қолган...
Солиҳа турмуш қурганига эндигина уч ой бўлганида, эри Россияга ишлагани жўнаворди. Икки йилдан сўнг Росссиядан қайтганида ҳам қилдан қийиқ ахтариб, Солиҳани уриб калтаклади. Нотинчлик бошланди. Камига Бектошнинг акаси Шерзод, укаси Бегзод ва онаси Қуролойлар ҳам Солиҳани инсон ўрнида кўрмай уни уриб, хўрлашди. Оқибатда келин соғлигидан айрилди. У бу зўравонларнинг устидан қаерга мурожаат қилишни билмади.
Қайнонаси Қуролой ҳам келинига ва набираларига тинимсиз тазйиқ ўтказа бошлади. Бу орада қайнона зўравонлик қилиб, Солиҳанинг қўлидан эмизикли боласини тортиб олиб, ўзини уйдан қувди.
Аёл ноилож Муслима опасиникига паноҳ излаб борди. Уч кундан сўнг Муслима Қуролой билан жанжаллашиб, зўрға болани синглисига олиб берди.
Ҳовлининг бир томонига Бектош алоҳида икки қаватли, 7 хонали уй қурилишини бошлашни онасига тайинлади. Солиҳа тиним билмасдан усталарга ош-овқатини қилиб берди. Қурилиш 6 йил давом этди.
Бу орада қайнона келинни уялмасдан усталарга “ўйнаш” қилиб, ўғлига қўнғироқ қилиб, туҳмат қилди. Эр Солиҳага қўнғироқ қилиб “Уйни бўшатиб қўй! Чиқиб кет!” дея куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлади. Шундан сўнг у болаларини олиб, кўзида ёш билан ота-онасининг уйига кетди.
Солиҳани отаси Ойжон МФЙга чиқиб, вазиятни тушунтиргач, маҳалла оқсоқоли билан биргаликда уларни уйига олиб бориб қўйишди.
2012 йилда Бектош яна Россия Федерациясига ишлагани кетиб, 2015 йилда қайтди. Сўнгра яна кетди. Уйдаги нотинчликлар давом этарди.
Солиҳа нима қилишини билмасдан опаларидан маслаҳат сўради. Улар эрининг ёнига борсагина хотиржам яшашни маслаҳат беришди.
У 2018 йилда бир ёшдан ошган қизини олиб, эрининг ёнига Россияга кетди. Аввалига у Солиҳани яхши кутиб олди. Кейин у телефонда онаси билан гаплашди. Шундан сўнг у яна хотинини уриб сўкиб, хўрлашни бошлади. Бир йил шунақанги нотинчликда яшади. Солиҳа қаерга мурожаат қилишни ҳам билмади. Эри унга дўқ-пўписа қилиб “Миқ этсанг ўлдирвораман, ҳеч ким билмайди. Мафияларга топширвораман, изингни ҳам топишолмайди”, дея калтакларди.
Солиҳа бегона шаҳарда қаерга бориб нажот сўрашни билмасди. Ҳар бир куни азобда ўтарди. У ижарахонада унинг овқатини қилиб, кийимларини ювиб, боласига қараб ўтирарди.
Бектош бўлса кундан-кунга ваҳшийлашиб борарди. Уйга келгач пиво, ароқ ичиб, уни хўрлаб, камситиб урарди. Аёл: “Мен кетаман, уйга жўнатворинг!”, - дея унга ялинарди.
Бир йил эрининг зуғуми ва калтаклари остида яшади. Россияда ҳам уларни Бектошнинг акаси Шерзод тинч қўймади. Битта хонадонда яшашгани учун ярим кечаси уларнинг ётоғига кирди. Солиҳанинг бўйнига пичоқ тираб, қизи иккаласини ташқарига чиқариб юборди. Эр лом-мим демади.
Солиҳа қизалоғини бағрига босганча ўша атрофдаги “дом”нинг олдидаги ўриндиқда йиғлаб тонгни орттирди. Тонгда бир рус кишисига йиғлаб ярми русча, ярми ўзбекча қилиб милиция чақириб беришини сўради. Милиция ходимлари келиб, воқеани билгач, эрининг ижарахонасидан паспорт ва кийимларини олиб беришди. Уларга эри ва акаси зуғум ўтказганини айтмади. Тезроқ бу ғурбат уйдан кетишни хоҳлади. Уларга “Такси чақириб беринг, вокзалга олиб бориб қўйсин”, деди йиғлаб Солиҳа.
Таксида вокзалга бориб, яхши одамлар кўмагида Новосибирсккача чипта олди. Владивосток шаҳридан Новосибирскка етиб борди. Пули камлиги учун автобусга чиқишга мажбур бўлди. Автобусда 11 кун юриб, Қозоғистонга етиб келди. Қозоғистонни чегарасида эрига кўзи тушиб ажабланди. Бектош уйларига етиб келгунча “ғамхўр ва меҳрибон эркак” ролини қойилмақом қилиб ўйнади.
Содда ва яхши гапни гадоси бўлган аёл унинг сўзларига чиппа-чин ишонди. Уйларига етиб келишди. Ўша куннинг ўзидаёқ Бектошнинг асл башараси очилди. У ўғлига пул бериб дўкондан ароқ олиб келтирди ва ичди. Кейин йўқ жойдан жанжал чиқариб Солиҳани ўласи қилиб урди.
Оқибатда соғлиги ёмонлашди. Амаллаб ўрнидан туриб, Кадан посёлкасидаги туғруқхона бош шифокори Д. Норматовага учрашди.