Манучеҳр Мирзаев яна Эркинжон Турдимов билан ишлайди
Сирдарё вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Мирзаев Манучеҳр Бобораҳимович — Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Манучеҳр Мирзаев Турдимовнинг энг ишонган кадрларидан саналади.
У Сурхондарё вилоятида Турдимов ҳокимлиги даврида, аниқроғи 2018 йилгача вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи мутахассиси сифатида фаолият олиб борган.
Турдимов Самарқандга ҳоким бўлганидан кейин бир муддат ўтиб, Мирзаев ҳам Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд ҳудудий бўлими бошлиғи бўлиб ишга ўтади. 2019 йилда бир муддат Самарқанд вилоят ҳокимлиги Ахборот-Таҳлил гуруҳи етакчи мутахассиси сифатида ишлаб, шу йилдан то ўтган ойгача Самарқанд вилояти ҳокимининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
@jurnalistikauzbek