JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


ХАЛҚ МАНФААТЛАРИ ҲАММА НАРСАДАН УСТУН

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 5-7 февраль кунлари мамлакатимиз миқёсида “Ориат” ва “Қорадори” кенг кўламли тадбирлари ўтказилди.

7 февраль куни ўтказилган “Ориат” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари давомида ахлоқ ва соғлиққа қарши қаратилган жиноятларни аниқлаш, ОИВ (ОИТС) ва бошқа турдаги юқумли, тери-таносил касалликларининг тарқалишини олдини олиш мақсадида сауналар, СПА салонлар, массажхоналар, караоке барлар, меҳмонхоналар, хостеллар, тунги клублар ва бошқа жамоат жойларида ҳамкорликдаги тадбирлар олиб борилди.
Тадбирлар доирасида 340 та объект текширилиб, аҳоли саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган 2.957 нафар шахслар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва мобил тарзда шифокор кўригидан ўтказилиб, тегишли тиббий хулосалар олинди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича қўзғатилган 93 та жиноят ишлари доирасида 94 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди. 153 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1.920 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда уларнинг 766 нафари расмий огоҳлантирилди.

“Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг иккинчи босқичида жами 640 та махсус тезкор тадбирлар доирасида 1.401 нафар гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш, сақлаш, истеъмол қилишда гумон қилинган шахслар билан тезкор ва профилактик огоҳлантирув тадбирлари амалга оширилди.
Ўтказилган тадбирлар давомида жами 28 кг. 857 гр. гиёҳвандлик воситалари (героин, опий, гашиш, синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари) ҳамда 9.421 дона кучли таъсир қилувчи ва психотроп дори воситаларининг аҳоли орасида тарқатилиши тўхтатиб қолинди. 18 та ноқонуний ўқ отар қурол ва 126 дона совуқ қуроллар аниқланди.
Шунингдек, 339 нафар шахсларга нисбатан 269 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 119 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. 53 нафар қидирувдаги шахслар ушланди. 656 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 234 нафари расмий огоҳлантирилди.
Телеграм ижтимоий тармоғида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманида 1 кг синтетик гиёҳвандлик воситаси “закладка” усулида кўмилгани тўғрисида тезкор маълумот олинди.
Маълумот асосида олиб борилган тадбирлар натижасида 1986 ва 2002 йилда туғилган, икки нафар шахс гиёҳвандлик воситасини кўмилган жойдан олаётган вақтида ушланди. Улардан бири яшаб келаётган Миробод туманидаги уйнинг турли жойларида “закладка” усулида тарқатиш учун тайёрлаб қўйилган жами 200 гр. синтетик гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози, изоляцион лента ва зип-пакетлар борлиги аниқланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинди.
Одам савдосига қарши курашиш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда 1986 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида вақтинча яшаб келаётган Туркия Республикаси фуқароси ва икки нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қўлга олинди. Ушбу шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб, жинсий эксплуатация қилиш мақсадида 2 нафар аёлни Тошкент халқаро аэропорти орқали Истанбул шаҳрига жўнатаётган вақтларида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.
Пойтахт ҳудудида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 1980 йилда туғилган шахс Учтепа туманида 1987 йилда туғилган фуқарога таҳдид қилиб, унинг юз соҳасига бир неча маротаба урганлиги ва нархи 280 АҚШ доллари бўлган қўл телефони ҳамда 460 минг сўм пулларини қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Шунингдек, ушбу шахснинг таниши ўзининг яшаш манзилида “Макаров” пистолетини сақлаб келаётганлиги ҳақида тезкор маълумот олинди. 6 февраль куни 1978 йилда туғилган мазкур шахс ушланиб, унинг Учтепа туманидаги уйида ўтказилган тинтув давомида, 1980 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона "Макаров" пистолети, 2 дона ўқдон ва 15 та жанговар патронлар аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги тезкор тадбирлар бошқа йўналишларда ҳам давом эттирилади.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Видео_мулоқот

⚡️Ўз даврида Алишер Навоий давлат ва жамият бошқаруви соҳасида қандай қарашларни илгари сурганди?

👆Юқоридаги видеода бу ҳақида батафсил маълумот берилган. Давлат фуқаролик хизматчиларига томоша қилишни тавсия қиламиз.


Бугун, 9 февраль – Буюк шоир, давлат арбоби, мутафаккир Алишер Навоий таваллуд топган кун.
Навоийдан бизга кўпгина асарлар маънавий мерос сифатида етиб келган:
Девонлар: «Илк девон»;
«Бадое ул-бидоя»;
«Наводир ун-ниҳоя»;
«Хазойин ул-маоний»; у тўрт девондан иборат: «Ғаройиб ус-сиғар», «Наводир уш-шабоб», «Бадое ул-васат», «Фавойид ул-кибар»;
«Девони Фоний» (форсча).

Маснавийлар:
«Ҳайрат ул-аброр»;
«Фарҳод ва Ширин»;
«Лайли ва Мажнун»;
«Сабъаи Сайёр»;
«Садди Искандарий»;
«Лисон ут-тайр».
Тазкиралар: «Насойим ул-муҳаббат»; «Мажолис ун-нафоис».

Таржима ва хотира асарлари:
«Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер»;
«Ҳолоти Паҳлавон Маҳмуд»;
«Хамсат ул-мутахаййирин».

▫️Диний-ахлоқий асарлари:
«Арбаин» (Қирқ ҳадис);
«Сирож ул-муслимин»;
«Муножот».

▫️Тарихий асарлари:
«Тарихи анбиё ва ҳукамо»;
«Тарихи мулуки ажам».

▫️Тил ва адабиётга оид асарлари:
«Муфрадот»;
«Мезон ул-авзон»;
«Муҳокаматул луғатайн».

Бошқа асарлари:
«Муншаот»;
«Вақфия»;
«Назм ул-жавоҳир»;
"Маҳбуб ул-қулуб".


7-fevral kuni Jondor tumanida sportning voleybol turi bo'yicha "Hokim kubogi" musobaqasining mahallalararo sektor bosqichi bo'lib o'tdi.

https://t.me/jondortuman


#қурилиш_объектларида

Жондор тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Хуршид Бафоев “Алели” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Алели каналини бетонлаштириш ишларини бориб ўрганди.

Маълумот ўрнида, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-мавсум доирасида ушбу лойиҳага 1 миллиард 222 миллион сўм маблағ ажратилиб, ушбу объектда қазиш ишлари "Бухоро махсус сув пудрат" МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.

Ҳоким ўринбосари қурувчилар билан қурилиш ишларини сифатли бажариш бўйича ўзининг кўрсатмаларини бериб, соҳада юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан келишиб олди.

https://t.me/jondortuman


Жондор туман 26-умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Рахмонова иштирокида мактабда битирувчи қизлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароитлар, оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ҳақида тушунтириб ўтилди. Шунингдек, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий, намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-аҳлоқий негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, билим савиясини оширишлари кераклигини таъкидлаб ўтдилар. Ўқувчи қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳақида мазмунли маъруза қилинди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, хотин-қизларимиз учун ташкил этилган бу каби тадбирлар уларни келажакда касб танлаши, жамиятда ўз ўрнига эга маъсулиятли ходима, меҳрибон ва садоқатли уй бекаси бўлишида муҳим аҳамият касб этади.

https://t.me/jondortuman


"Kitobxon yoshlar" ko'rik - tanlovi o'tkazildi

Jondor tumani 11-son umumta'lim maktabida 6-11-sinflar o'rtasida "Kitobxon yoshlar" ko'rik - tanlovi o'tkazildi.

Tanlovda 72 nafardan iborat 18 ta guruh 3ta shartda bellashdilar. 1-shartda guruhlari tanlov adabiyotlari ya'ni Abdulla Qahhorning "Ming bir Jon", "Adabiyot muallimi", "Asror bobo", "Garov", "Rahmat sizga, xonim", "Dunyoning ishlari", "Qorako'z Majnun"asarlaridan tuzilgan test topshirig'ini ishladilar, 2-shartda esa asarlar yuzasidan asar qahramonlariga ta'rif berish sharti berildi. 3-shartda esa "Tezkor savol-javob" tarzda bellashdilar.

Umumiy tanlov natijalariga ko'ra, 1-o'rinni 7-"A" sinf o'quvchilaridan tuzilgan 3-guruh, 2-o'rinni 8-"A"sinf o'quvchilaridan tuzilgan 1 -guruh, 3-o'rinni esa 7-"A"sinf o'quvchilarning 8-guruh jamoasiga nasib etti.

G'oliblar pul mukofoti va qimmatbaho sovg'alar bilan taqdirlandilar.

https://t.me/jondortuman

7 last posts shown.