O'qituvchilar | Ўқитувчилар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


✅FOTOLAVHALAR
✅Testlar
✅Taqdimotlar
✅Media mahsulotlar
✅Ssenariylar
✅Kitoblar
✅Ta'lim yangiliklari

KANAL ADMINI @Abdullayev_Shavkatjon
REKLAMA @JONAJON_USTOZLARbot
Foto joylash @JONAJON_USTOZLARbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


⚡️Дуч келган одам ўқитувчига дўқ қилиш уёқда турсин, маданият чегарасидан четга чиқиб гаплашишга ҳақли эмас

“Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади”.

“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасидан.

Афсуски, ижтимоий тармоқларда дарс вақтида синфхонага бостириб кириш, ўқитувчини ҳақоратлаш, ўқувчилар олдида изза қилиш, ҳатто дўппослаш ҳолатлари тез-тез муҳокама марказига чиқяпти. Яқинда Сирдарёда бўлган ҳолат ҳам шулар жумласидандир.

Зўравонлик ҳолатлари юз берганда тегишлича мурожаат қилиниб, айбдорларга чора кўрилган.

Бу каби ҳолатлар юз берганда ўқитувчи-педагогларимизни ҳимоя қилиш учун керакли юридик, ижтимоий, психологик ёрдам берилади.

Шуни тушуниб олишимиз керакки, мактабга дуч келган одам (дарс вақтида ҳатто ота-она ҳам) истаганича кириб-чиқиш, дарс жараёни ва педагоглар фаолиятига аралашиш, ўқитувчига дўқ қилиш уёқда турсин, маданият чегарасидан четга чиқиб гаплашишга ҳақли эмас. Бундай ҳолатлар аниқланса вазирлик зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилади!

Ҳурматли ўқитувчилар, жонкуяр педагоглар, қадрли жамоамиз, сизнинг фаолиятингиз ҚОНУН билан ҳимояланган, қадр-қимматингизни ҳимоя қилиш учун барча имкониятимизни ишга солишга тайёрмиз.

Ҳилола Умарова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири

https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali


Дам олиш муҳим

1. Тарихнинг катта қисми давомида бўш вақт имтиёз сифатида тан олиниб келинган. Фақат яқин вақтлардан бошлаб меҳнат ва бандлик муваффақиятнинг атрибутига айланиб қолди.

2. Дам олиш муҳим. Бу сизга қувватингизни тиклаш имконини беради, ижодкорликни оширади ва самаралироқ ишлашга ёрдам беради.

3. Дам олишга жиддий ёндашинг. Дам олишдан завқланиш учун бунга вақт ажратинг.

4. Қатъий чегараларни белгилаб олинг. Дам олиш кунлари ва иш соатларидан кейин иш электрон почтаси ва телефонни текшириш вақтини қисқартиринг, дам олиш ҳақида унутманг. Иш ва шахсий вақт ўртасидаги мувозанатга эришиш иккаласини ҳам самаралироқ қилишини тушунинг.

5. Дам олиш — бу кўникма. Мияга дам олиш кучидан фойдаланишни бошлаш учун вақт керак бўлади. Бунга вақт беринг.

6. Иш ва дам олиш ўртасида алмашинадиган жадвал тузинг. Агар сизда жадвал жуда эркин бўлса, узоқ давом этадиган узлуксиз ишни режалаштирманг. Дам олиш сизга ишга қайтиш учун ёрдам беради, шунинг учун дам олиш ва иш тез-тез алмашиб туриши лозим.

7. Қизиқарли тарзда дам олинг. Кўп сонли Нобель мукофоти лауреатлари, бош директорлар, тадбиркорлар жиддий севимли машғулотларига эга: елканли қайиқда сузиш, чўққиларга чиқиш, расм чизиш. Бундай ўйин-кулги сизга иш билан бирга завқ олиб келади, ишдан ягона фарқи — бунда стресс йўқ.

8. Уйқуга эътиборсиз бўлманг. Кундузи ухлаш «батарея қувватингизни» тўлдиришнинг ажойиб усули бўлса, тунги яхши ҳордиқ жисмоний саломатлик, ҳиссий барқарорлик олиб келади ва соғлом қаришга ёрдам беради.

9. Бошқаларга ўрнак бўлинг. Қанчалик кўп одамлар дам олишни ўрганса, жамият учун шунчалик яхши бўлади. Оилаларда муҳит яхшиланади, дўстлар билан янги машғулотлар ва ҳамкасблар билан янги кундалик тартиб юзага келади.

https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali


ҲАЙ ҲАЙ

Йўқламаган ҳар кунинг йилча бўлурми, ҳай-ҳай,
Шунчалик шафқат билмас дилча бўлурми, ҳай-ҳай.

Хуш суратинг бир нафас тарк этмас хаёлимни,
Кўз шаҳло-ю, қош эса нилча бўлурми, ҳай-ҳай.

Ҳар сўзда юз андиша қилғум донолиғингдан,
Кўнглингнинг нозиклиги қилча бўлурми, ҳай-ҳай.

Гоҳ ханжар, гоҳ асалдек сўзларингдан доғдамен,
Жон олиб, жон бергувчи тилча бўлурми, ҳай-ҳай.

Васлингнинг умидида дунёдан ўтиб боргум,
Қаноатда Саида филча бўлурми, ҳай-ҳай.

©Саида Зуннунова

https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Якшанба тонги хақида қисқача😂

https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali


O'zbek tilida ranglarning nomlanishi.

https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Боламни футболчи қилмоқчи эдим. Яхши ният билан футбол тўгарагига ҳам бергандим. Футболчи бошқа фанларни айниқса, чет тилларини ҳам билиши керак деб, мактаб дарсларини тўлиқ назорат қилардим...

Албатта улашиб қўйинг! Хулоса қилинг

https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali




❗️Келгуси ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар ўртасида муҳандислик олимпиадалари ва танловларини ўтказиш йўлга қўйилади. Ғолиб бўлган битирувчи ёшлар техника олийгоҳларига грант асосида ўқишга киради.

https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali


❗️O‘zbekistonda Prezident olimpiadasi musobaqalari tashkil etiladi

🗓 Musobaqalar har yili 10-20-dekabr kunlari yangi qurilayotgan Olimpiya shaharchasida o‘tkaziladi.

🏋‍♀Yilda 2 marta hududlarda o‘tkaziladigan olimpiya sport turlari bo‘yicha "Yangi O‘zbekiston Olimpiya cho‘qqilari" musobaqalari Prezident olimpiadasi uchun saralash bosqichi vazifasini o‘taydi. Tuman va viloyat sovrindorlarini hokimlar rag‘batlantirib boradi.

Viloyat bosqichi g‘oliblari Olimpiya shaharchasida o‘tkaziladigan Prezident olimpiadasida ishtirok etadi.

🏆Musobaqa g‘oliblari uy, avtomobil kabi qimmatbaho sovg‘alar bilan taqdirlanadi. Birinchi va ikkinchi o‘rinni olgan sportchilar Respublika olimpiya va paralimpiya markaziga qabul qilinadi.

💰Bunda 1-2-kurs o‘quvchilariga stipendiya to‘lash yo‘lga qo‘yiladi.


https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali


🦋🦋🦋
Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган
.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир

🦋
https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali


⚡️Ўқув йили якунида республика миқёсида "Энг намунали эко мактаб" танлови ўтказилади

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра:

2025-2026-ўқув йилидан:

➡️ республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилади;

➡️ янги баҳолаш тизими жорий этиладиган умумтаълим мактаблар сони 3 000 тага етказилади;

➡️ мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида қўл меҳнати билан яратилган асарлар, ўқувчилар томонидан чизилган расмлар ва ижодий ишларни ўз ичига олган "Экологик бурчаклар";

➡️ мактабгача таълим ташкилотларида "Экологик йўлакчалар";

➡️ мактабларда I ва III чоракнинг сўнггида "Табиатни асрашда менинг ҳиссам" мавзусида туркум тадбирлар ташкил этилади;

➡️ ўқув йили якунида республика миқёсида "Энг намунали эко мактаб" танлови ўтказилади; 

2025 йил 1 февралдан:

➡️ умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади;

2025 йил 1 майдан:

➡️ "Тоза қўллар" дастури доирасида барча таълим муассасаларининг қўл ювиш жойлари зарур санитария-гигиена воситалари билан таъминланади;

2025 йил давомида:

➡️ мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган олис ва чекка ҳудудларда мактабгача таълимнинг муқобил шакли бўлган мобиль гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилади;

➡️ уйда таълим олаётган ўқувчилар учун электрон ва видео дарсликлар яратилади ҳамда мобиль қурилмалар орқали фойдаланиш учун махсус мослаштирилган платформа яратилади;

➡️ "Рақамли кутубхона" тизимининг китобларга буюртма бериш модули жорий этилади;

➡️ умумтаълим мактаблари табиий фанлар лаборатория жиҳозлари, спорт жиҳозлари ва миллий мусиқа чолғу асбоблари билан таъминланади;

➡️ умумий ўрта таълим муассасалари учун 65 номдаги янги дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китоблари яратилади;

➡️ умумий ўрта таълим муассасаларига 500 нафар хорижий мутахассислар жалб этилади;

➡️ нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 700 тага етказилади;

2025 йил октябрь-декабрь ойларида:

➡️ мактаб ўқувчилари ўртасида гимнастика бўйича "Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги" спорт мусобақаси ўтказилади.

Шунингдек, тегишли вазирлик ва ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда:

➡️ мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг ўқитувчи-тренерлари ривожланган хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юборилади;

➡️ интеллектуал ўйинларни ривожлантириш мақсадида таълим муассасаларида шахмат тўгараклари жорий этилади;

➡️ "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ёшларни нуфузли халқаро компаниялар талабларига мос дастурлар асосида тайёрлаш чоралари кўрилади;

➡️ таълим муассасалари эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда чиқинди контейнерлар билан таъминланади.

https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аммажон сиз бунча яхшисиз? ☺️

Аммажонларга юбориб хурсанд қилиб қўямиз)

https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali


⚡️Ўзбекистондаги пенсиялар автоматик равишда тайинланади: ҳеч қандай баёнот ва навбатлар йўқ

13 феврал куни Олий Мажҳлиснинг Қонунчилик палатаси биринчи ўқишда қонунни қабул қилди, шуни таъкидлашича, 2025 йил 1 мартдан бошлаб пенсиялар автоматик равишда - ҳужжатларсиз ва ҳужжатларсиз ўрнатилади.

📌 Бу қандай ишлайди?
Давлат органларининг ўзлари барча керакли маълумотларни алмашадилар ва пенсия ёшига этган фуқаролар (эркаклар учун 60 йил, аёллар учун 55 ёш) пенсия қатнашмасдан тайинланади.

https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мияни ҳар хил ёмон энергиялардан тозалаш учун кунига 1 маротаба эшитинг

Дўстларингизга ҳам юбориб қўйинг!

https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali


❗️Таниқли тарихчи Ихтиёр Эсонов большевикларнинг тарихий ҳужжатларига таяниб, Амир Олимхоннинг бойликлари рўйхатини тузиб чиқди:

- Амирнинг турли хил қимматбаҳо орденлари;
- йирик олмослар – 53 дона;
- жуда йирик олмослар – 39 дона (ҳар бири 138 каратлик);
- ўртача бриллиантлар – 400 та
- кичик бриллиантлар – 500 та;
- жуда кичик бриллиантлар жами – 1041 карат;
- соф олтиндан қилинган 1 та қалпоқ олмос ва инжулар билан безатилган;
- соф олтиндан – 4 та тож;
- соф олтиндан – 3 та сирға;
- соф олтиндан – 26 та узук;
- олтиндан ишланган – 26 та аёллар соати;
- соф олтиндан – 11 та балдоқ;
- соф олтиндан қилинган – 53 та портсигар;
- олтин лом – 4 пуд (1 пуд 16 кг);
- қуйма ёмби олтинлар 262 та, жами –12 пуд;
- рус тилла тангалари жами – 15 пуд;
- кумуш тангалар жами – 632 сандиқ ва 2364 қоп умумий оғирлиги — 102,7 тонна;
- қоғоз пуллар 26 сандиқда, империя пуллари жами — 2 010 111,00 рубль, Керенский пуллари – 923 450,00 рубль, Бухоро пули – 4 579 980 тилло;
- мануфактура (кийим-кечак, пойабзал матолар) жами – 180 сандиқ;
- мис тангалар ва идиш-товоқ 8 сандиқ, жами — 33 пуд.

Бундан ташқари, турли хил ўлчамлардаги инжу, қаҳрабо, лаъл, зумрад каби тақинчоқлар, узук, сирға ва балдоқлар каби ва яна бошқа бир қанча қимматбаҳо бойликлар бўлган.

Амир Олимхоннинг умумий бойлигини ўша пайтдаги йирик заргар мутахассислардан бири, Данилсон, тахминан, 103 миллион долларга баҳолаган. Ҳозирги пулга чаққанда чамаси 1,4 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади”, — дея мақоласида ёзган тарихчи Ихтиёр Эсонов.

Бойликларнинг барчаси Фрунзе томонидан вагонларга ортилиб, Москвага юборилган.

https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистонда 48 фоиз олимлар аёл киши экани маълум бўлди

Бугун «Ўзбекистон олима аёллари форуми»да Саида Мирзиёева аёлларни илм-фанда қўллаб-қувватлаш устувор йўналиш бўлишини таъкидлади.

Халқаро ҳамкорлик режалаштирилмоқда ва улар учун қулай шароитлар яратилмоқда.

https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali


⚡️2024/2025 ўқув йили якунигача мактаблар битирувчиларини эгаллайдиган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳондан ўтказиш ва уларга электрон сертификат бериш тартиби жорий этилади

❗️Ҳукумат қарори (78-сон, 11.02.2025 й.) билан “Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

✅Низом ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари билан тадбиркорлар ва ҳунармандларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

📜 Низом қуйидагиларни назарда тутади:

▪️умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари;

▪️умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш тартиби;

▪️тадбиркорлар томонидан мактабларда касб-ҳунар тўгаракларини ташкил этиш асослари;

▪️умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган биноларини тадбиркорларга ижарага беришда умумий ўрта таълим муассасаси ва тадбиркорларнинг мажбуриятлари.

📚 Касб тўгаракларига касбга қизиқиши бўлган 7–11-синф ўқувчилари жалб этилади.

▶️ 2025 йилдан 8-синф ўқувчилари учун саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, агротехнология соҳаларидаги корхона ва ташкилотларга экскурсиялар ташкил этилади.

🎓 2024/2025 ўқув йили якунигача мактаблар битирувчиларини эгаллайдиган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳондан ўтказиш ва уларга электрон сертификат бериш тартиби жорий этилади

https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali


#Olimpiada_savollari
#al_Xorazmiy_olimpiadasi
#aniq_fanlar

OLIMPIADANING TEST SAVOLLARI E'LON QILINMOQDA

⚡️ Xabaringiz bor bugun Respublikamiz boʻylab barcha tuman (shahar)larda al-Xorazmiy nomidagi aniq fanlar olimpiadasi boʻlib oʻtdi.

✔️Olimpiadada o‘quvchilar uchun aniq fanlar bo‘yicha 36 ta test savollari taqdim etildi.

Mazkur test savollarini e'tiboringizga havola etamiz:

7-sinf - matematika
8-sinf - matematika

🔴TEZ ORADA OLIMPIADA SAVOLLARINING VIDEO-YECHIMLARI E'LON QILINADI!

🗣Ma’lumot uchun mazkur olimpiadaning tabiiy fanlar yo’nalishi ertaga, 12-fevral kuni bo’lib o’tadi.

https://t.me/jonahon_ustozlar_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Отабекнинг маънавий падари оддий қул бўлганини биласизми? Отабекнинг бобоси бу қулни, қулдор туркманлар қўлидан 10 тилло тангага сотиб олади. Оқибатда эса бу қулнинг ўзи Отабекни тарбия қилади.

Бундай маълумотларни “Қурултой” подкастининг “Ўткан кунлар” асарига бағишланган сонида топишингиз мумкин.  Қурултойчилар “Ўткан кунлар” романидаги қаҳрамонлар ва воқеалар ортида турган маънолар ҳақида сўзлаб беришди. Подкаст меҳмони эса профессор Баҳодир Карим.

Албатта кўринг⬇️
https://www.youtube.com/watch?v=LFW1psZc_rE&t=46s

https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#darsdan_song

Nega uyga vazifalar ota-onalar uchun ham qiyinlik qilyapti?

📺 "Darsdan so'ng"

https://t.me/jonajon_ustozlar_kanali

20 last posts shown.