САВДОДА ЯШИКНИНГ ВАЗНИНИ ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ#савдо
❓1560-CАВОЛ: Айрим савдогарлар боғлардан мева сотиб олишаётганда ҳамма яшикларни тарозида тортишмайди. Одатда яшиклар 1,5 дан 1,7 кг чиқади. Аммо савдогар умумий қилиб 2 кг чиқариб ташлайди. Уларнинг бу ишлари шариат бўйича жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар бундай савдони фосид (ношаръий иш ёки сифат аралашган) савдо дейишган. Савдо битими тақозо қилмайдиган, томонларнинг бирига наф келтирадиган ёки сотиладиган маҳсулот (товар)га зиёдалик берадиган шарт ила битим тузиш савдони фосид қилади. Бу ерда яшикларни ҳақиқий оғирлигидан кўпроқ ҳисоблаш харидорнинг фойдасига ишламоқда. Масалан, савдогар бир ярим килоли яшикни икки кило деб умумий оғирликдан чиқариб ташласа, ярим кило мевани ноҳақдан эвазсиз олаётган бўлади. Натижада бировнинг ҳақини ноҳақ ейиш юзага чиқади. Буни тўғрилашнинг йўли барча яшикларни мева солишдан олдин ёки кейин тортиб, яшикларнинг умумий оғирлигини ҳисоблаш ёки оғирлиги бир хил бўлган яшиклардан фойдаланиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube |
Instagram |
Facebook |
Ummalife🔗 Улашинг: @diniysavollar