Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиззахда вилоят ҳокими фаолияти йирик тадбиркорлар билан учрашди
Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоевнинг "Deya" корхонасига ташрифи ҳудуддаги йирик тадбиркорлар билан учрашувга уланди. Учрашувда вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоевнинг "Deya" корхонасига ташрифи ҳудуддаги йирик тадбиркорлар билан учрашувга уланди. Учрашувда вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
"Deya" корхонаси фаолияти билан танишув
Дастлаб, ҳоким корхона ишлаб чиқариш жараёнлари, мавжуд имкониятлар ва келгуси режалар билан танишди. Шунингдек, объектдаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар амалга оширилиши таъкидланди.
Тадбиркорлар билан норасмий мулоқот
Ташриф доирасида ҳудуддаги йирик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди. Учрашувда вилоят иқтисодий ривожланишига доир фикрлар тингланиб, янги ғоялар муҳокама қилинди. Тадбиркорлар ўз таклиф ва ташаббусларини билдирдилар.
Жумладан:
Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш
Янги инвестициявий имкониятлар яратиш
Корхоналар учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш
Вилоят ҳокими давлат раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар тадбиркорлик ривожига хизмат қилаётганини таъкидлади. Шунингдек, ҳудудда бўш турган бинолар, мавжуд ишлаб чиқариш корхоналари ва соҳил бўйи драйвер лойиҳаларидан самарали фойдаланиш мумкинлигига урғу берилди.
Очиқ мулоқотлар давом эттирилади
Учрашув якунида бундай мулоқотларни ҳар ой мунтазам ўтказиш режалаштирилди. Бу орқали ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратиш мақсад қилинган.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi