Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сўнгги пайтларда Жиззах вилоятида кенг миқёсда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Бу жараёнда айниқса аҳоли учун қулай экологик муҳит яратиш ҳамда санитар-тозалаш хизматларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шаҳар марказидаги маҳаллалар ҳудудларида кўчалар, ариқлар тозаланиб, чиқинди ташиш шохобчаларининг ҳолати яхшиланди. Улар қайта таъмирланиб, замонавий талабларга мос ҳолда реконструкция қилинди. Буларнинг барчаси атроф-муҳит гўзаллигини сақлаш, санитар-гигиеник шароитни яхшилаш ва экологик хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.
Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, Экологик назорат инспекцияси, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси ҳамкорлигида мунтазам экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Махсус Ишчи гуруҳ маҳаллаларда чиқинди соҳасидаги муаммоларни ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўрмоқда.
Ноқонуний чиқиндихоналар, кўчалар ёқалари, ариқ ва лотокларда тўпланган чиқиндилар тезкорлик билан тозаланиб, чиқинди полигонларига жойлаштирилди. Бу жараёнда "Eco House", "Eco Sfera" масъулияти чекланган жамиятлари, "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси ҳамда бошқа ташкилотлар иштирок этмоқда.
Жиззах шаҳридаги 33 та маҳаллага 40 дона қўшимча чиқинди контейнерлари ўрнатилди. Контейнерлар сиғими оширилиб, қулайлик яратиш мақсадида ЧТШларга ёритгичлар ўрнатилди. Шунингдек, Кимёгар, Сангзор, Заргарлик, Иттифоқ, Ёшлик ва Маданият маҳаллаларидаги чиқинди ташиш шохобчалари таъмирланиб, атрофи бетонлаштирилди.
Аҳоли орасида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида экологик назорат кучайтирилмоқда. Давлат инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Тозалик ва экологик барқарорлик – жамият тараққиётининг муҳим омили. Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва санитар тозалаш ишлари аҳолининг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Бу каби ташаббуслар нафақат ҳозирги кун, балки келажак авлодлар учун ҳам соғлом ва озода муҳит яратишга хизмат қилади.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi