Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиззахда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” нишонланди
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” ни байрами Жиззах вилоятида тантанали тарзда нишонланди.
Дастлаб, Жиззах шаҳридаги "Хотира майдони”да вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев бошчилигида ташкилот, идора раҳбарлари ва ҳарбий хизматчилар иштирокида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ва ҳарбийлар иштирокида парад билан бошланди.
Байрам муносабати билан Ватан равнақи йўлида жон фидо этган шахслар хотираси ёдга олинди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокимлиги “Анжуманлар саройи” да байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев сўзга чиқиб, бугунги байрам билан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини самимий муборакбод этди.
Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий армиямизнинг қиёфаси ва салоҳияти тубдан ўзгарди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли кучлари мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга қодир бўлган, ҳаракатчан ва пухта қуролланган қудратли кучга айланди, деб айтишга барча асосларимиз бор.
Дунёда юзага келган ҳозирги мураккаб вазиятда Ватанимиз мустақиллиги ва суверенитетини, унинг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, энг қимматли бойлигимиз – жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини барчамиз албатта чуқур англаймиз.
Тантанали тарзда ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими бир гуруҳ ҳарбийларни тақдирлади.
Вилоят ҳокимлиги “Анжуманлар саройи” да бўлиб ўтган тадбирда санъаткорлар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi