Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дўстлик тумани танқиддан тўғри хулоса чиқарди
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ташаббуси билан Дўстлик туманининг ижтимоий-иқтисоий ҳолати ўрганилган эди.
Ўрганиш натижасида туманда бир қатор камчиликлар аниқланиб, танқидий видеолавҳа намойиш этилди.
Танқиддан туман мутасаддилари тўғри хулоса чиқаришди.
Жумладан, Дўстлик тумани Тиббиёт бирлашмаси жамоаси томонидан иситиш қозонхонаси атрофи тартибга келтирилди. Кўмир ёқишдан ҳосил бўлган куллар тозаланди. Захира кўмирлар белгиланган жойда сақланмоқда.
Бирлашманинг Терапия бўлими ошхонасидаги ҳолат ҳам бартараф этилди.
Шунингдек, бирлашмага озиқ-овқат етказиб берувчи омборхонада маҳсулотларни сақлаш тўлиқ тартибга келтирилди.
"Чинобод" маҳалласидаги "Янги Ўзбекистон" массивида 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилмоқда. Танқиддан сўнг қурилиш олиб борилаётган ҳудуд қурилиш ташкилоти томонидан ўраб олинди.
"Дўстлик деҳқон бозори" МЧЖ ҳудудидаги автотураргоҳга шағал тўшалиб, текисланди. Натижада аҳоли учун ҳам, транспорт воситалари ҳайдовчилари учун ҳам қулайликлар яратилди.
Айни пайтда Ғафур Ғулом маҳалласида янги савдо комплекси бунёд этилмоқда. Жорий йил мазкур савдо комплекси ишга туширилади.
Бозордаги тадбиркорлар мазкур савдо комплексида харидорларга хизмат кўрсатади. Натижада сотувчилар ҳамда харидорлар учун ҳам қулай шароитлар яратиб берилади.
Аҳоли томонидан эътирозларга сабаб бўлган чиқиндихона тартибга келтирилиб, унинг атрофларига шағал тўшалди.
Шунингдек, танқидда келтирилган "Чинобод" маҳалласи Ҳамза кўчасига қум-шағал аралашмаси тўшалиб, аҳолининг ҳаракатланиши учун қулай ҳолатга келтирилди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi