Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Фориш туманини ижтимоий-иқтисодий ҳаёти туризм ҳамда аҳолини яшаш шароитларини кўздан кечирди
Биз бу мавзуга яна қайтамиз.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев дастлаб, туманининг кириш қисмидаги муаммоларга тўхталиб ўтди. Жумладан, туманнинг кириш қисмидаги Оқтом маҳалласида туманни акс эттирувчи ёзувлар тарихий битиклар сингари эскичилик сарқиди эканлиги танқид остига олинди.
Шундан сўнг, Қоратош маҳалласи ҳудуди кўздан кечирилар экан, бу ердаги камчиликлар ҳам айтиб ўтилди.Қоратош маҳалласи ҳудудидан ўтган сой атрофида туризм учун асосий хизмат кўрсатувчи маҳаллий аҳоли томонидан тайёрланадиган тансиқ таомларнинг сотилиши бўйича жойлар ўта ёмонлиги ва бу ўз ўрнида туманга келадиган сайёҳларга салбий таъсир қилиши айтилди. Вилоят ҳокимининг туризимга масъул бўйича ўринбосари ва туман ҳокимига бу ерда маҳаллий аҳолини таомларини сотишда шарт-шароитлар яратиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Кейинги манзил, тумандаги “Хўжа боғбон ота” зиёратгоҳи бўлди. Туманга борадиган асосий йўлдан уч чақирим ичкарида жойлашган мазкур обидага равон йўл тортилган, аммо зиёратгоҳни замонавий қиёфага келтирилиши йўли билан кўпроқ зиёратчиларни жалб қилиш кераклиги айтилди.
Тумандаги энг яхшилардан деб эътироф этилган Ойбек маҳалласидаги 33-мактабда ҳам кўплаб камчиликлар борлиги кўринди. Хусусан, мактаб томининг очиқ жойлари борлиги, иситиш тизимидаги муаммолар, деворларнинг нураб тушиши, ўқувчилар танафус пайтида фойдаланииган ташқаридаги ўриндиқларни таъмирталаблиги ва мактаб ичидаги электр тақсимладайдиган шитларни ичи бетартиб эканлиги танқид остига олинди. Шу билан бирга мактабни ҳожатхонаси янгиланган. Бунга сабаб балким, Шароф Рашидов туманидаги 32-мактабнинг абгор ҳолдаги ҳожатхонасини видеосини кўрган мактаб маъмурияти хулоса қилиб, намунавий тарзда жиҳозларни янги ўрнатиб қуйгани шундоқ кўриниб турибди.
33-мактаб ёнида жойлашган 5 боғча кўздан кечирилганда ҳам камчиликлар кўзга кўринди. Боғчани иситиш учун олиб келинган кўмир очиқ холда сақланиб, кўмир сифати ўта ёмонлиги номоён бўлди. Боғчадаги болалар ўйингоҳи ҳам хавас қиладиган даражада эмас.
Ойбек маҳалласида истиқомат қилувчи Атҳам Ўсаров хонадонига борилганда, хонадон эгаси бугунги кунда уйида иссиқхонада лимон етиштириб, товуқ, қуй боқиб ва нонвойхонаси орқали йилига 45-50 миллион сўм атрофида даромад топаётгани аён бўлди. Туман ҳокимига Атҳам Ўсаров мисолида қолган оилаларда ҳам мазкур ишларни ташкил этиш топшириғи берилди.
Туманга ташриф давомида Боғдон маҳалласи ҳудудидаги битмаган Спорт мактаби ва қуриб битказилган лекин нураб томом бўлиб, бораётган янги бозор мажмуасига ҳам борилди.
Ачинарлиси спорт мактаби қурувчисининг ноқонуний фаолияти туфайли ишлар охирига етказилмай қолган.Натижада бугун мазкур ҳудуд ташландиқ бўлиб, обгор ҳолатда эканини кўриш мумкин. Мазкур мактабдаги камчиликлар бартараф этилиши бўйича ҳам топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Спорт мактаби атрофида жойлашган янгидан қурилиб, хали фойдаланмай туриб, нураб тукилиб тушаётган бозор мудҳиш манзара ҳосил қилган.
Фориш дарвозасидан Навоий вилояти Нурота туманига чиқадиган 90 км автомобиль йўлини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда. Мазкур йўл айнан бозор олдидан ўтишини инобатга олган холда мутасаддиларга бозор инфратузилмасини яхшилаш юзасидан топшириқ берилди.
Фориш тумани ҳокими Икром Матиев келтириб ўтилган муаммо ва камчиликлар тез орада бартараф этилишини айтиб ўтди.
Биз бу мавзуга яна қайтамиз.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi