JIZZAXNEWS🌏


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


"Jizzax haqiqati" va "Джизакская правда" gazetalari rasmiy telegram kanali
Официальный телеграм канал газет "Жиззах хакикати" и "Джизакская правда"
Murojaat: 👉 @Gefest84 @mydilband

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


ШУ КУНЛАРДА...

Ким қолибди, етганида гал,
Келган эдик, кетмай қолмаймиз.
Кимдир эрта, кимдир туриб сал,
Манзилга ҳам етмай қолмаймиз.

Одамзотнинг дарахтдан фарқи -
Тўкилади, фасл танламай.
Омонату, мўртлигин балки
Қолар баъзан ўзи англамай.

Яхшиликни эртага қўйманг,
Нархи бўлар "эрта"нинг қиммат.
Бир ҳикматни соддага йўйманг:
"Дам ғанимат, одам ғанимат!.."

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


ДЖИЗАКСКАЯ ПРАВДА-25.01.2025.pdf
1.1Mb
#Новый_тираж

Представлен новый выпуск №4  (6419)  газеты  «Джизакская правда»  от 25 января  2025 года для чтения.

Также вы можете следить за официальным веб-сайтом газеты  https://jizzaxnews.uz в интернете и за  телеграмм каналом @Jizzaxnews

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Jizzax haqiqati-25.01.2025. №8 (6573)_compressed (3).pdf
2.1Mb
«Жиззах ҳақиқати» газетасининг 2025 йил 25 январь кунги №8 (6573) сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

🤩Газетанинг  интернетдаги  www.jizzaxnews.uz веб сайти орқали ҳамда @Jizzaxnews телеграмм канали орқали Жиззах вилояти ва юртимиздаги энг сўнгги янгиликлардан бохабар  бўлиб боришингиз мумкин. 🤩

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ички ишлар ходимлари фуқаро билан нотўғри муомалада бўлса, тасвирга олиш ва ижтимоий тармоқларга тарқатиш мумкин

Анча муҳокамаларга сабаб бўлган қонун Сенат ташаббуси билан қайта кўриб чиқилди ва сўз эркинлиги таъминланди.

Қонун билан фақат ходимларни обрўсизлантириш мақсадида сўз ва видеоларни бузиб, нотўғри монтаж қилганлик тақиқланмоқда.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Юқори миқдордаги пенсияга чиқиш учун иш стажи муҳимми ёки иш ҳақи?

Саволга вилоят Пенсия жамғармаси Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Пардабой Юсупов жавоб беради.

Давомини ўқиш

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Планшетли давлат хизматчилари сафи ортди.

Эндиликда газ таъминоти ходимлари ҳам планшет орқали электрон тизимга уланиб, истеъмолчининг барча маълумотини текшириш, амалиёт бажариш имконига эга.

“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиалининг 90 нафар маҳалла газчиларида планшет аллақачон бор.

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


“Жиззах сомсаси” ҳамда “Зомин тандири” маҳсулотларининг географик кўрсаткичлари рўйхатдан ўтказилиб, уларнинг бренд ҳимояси мустаҳкамланди.

Энди ушбу маҳсулотларнинг ноқонуний тартибдаги олди-сотдиси билан шуғулланганларга жиддий жавобгарлик белгиланиши кўзда тутилади.

Якунланган йил давомида маҳсулоти махсус брендга эга шахслар томонидан уларнинг интеллектуал ҳуқуқлари бузилиши оқибатида вилоят адлия бошқармасига жами 32 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 30 тасига тақдимнома киритилиб, муаммолари ҳал этилган.

Вилоят адлия бошқармасида йил якунларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида шу каби муҳим маълумотлар очиқланди.

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Шароф Рашидов тумани марказий чиқинди полигонида чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ТУРФАОЛАМ

📍#АҚШ #Солт_Лейк_Сити

Бентонит тепаликлари табиий лой минералларидир. Ушбу сланец жинси юра геологик даврида лой, қум ва вулқон куллари аралашмасидан ҳосил бўлган ва бугунги кунда қизил, жигарранг, бинафша, кулранг ҳамда яшил ранглар камалагига эгадир.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


#Луқма #Cарказм

"ҲАМКАСБЛАР"

Бўрилар итни ўраб олишди ва ғажиб ташламоқчи бўлишди. Ит улардан ўлдирмасликни сўради, бунинг эвазига қўйларни овлашга ёрдам беришга ваъда қилди.

Бўрилар ўйлаб кўриб, итни тўдада қолдиришди. Икки йил давомида ит уларга яхши ёрдам берди, ҳамма нарсани ўргатди, тирикчилик учун қулай жойларни кўрсатди, улар билан ов қилди...

Сўнг совуқ қиш келди, очлик уларни қийнай бошлади. Овлар муваффақиятсиз, бўрилар эса умидсиз эди. Нима қилиш керак? Улар барибир итни ейишга қарор қилишди. Ейишди. Суякларини кўмишди.

Кейин қабр тоши қўймоқчи бўлишди. Унга нима деб ёзишни ўйлаб, бошлари қотди. "Хўш, кимдан деб ёзамиз?"

«Дўстлардан» дейишсинми? Йўғ-е, улар қанақа дўст... Ахир уни еб қўйишди-ку... «Душманлардан» деб ёзишсинми? Бу ҳам мос эмас, ахир икки йил давомида у билан ёнма-ён яшашди, ов қилишди, биров-бировдан хафа бўлмади ...

Охири, «Ҳамкасблардан» деб ёзишди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон, Жиззах ва Сирдарёда эса инфратузилма ва қурувчилар билан ишлаш ўз ҳолига ташлаб қўйилгани, Хоразмда 98 та, Бухорода 65 та, Жиззахда 19 та, Навоийда 12 та аукционда сотиб олинган ерда қурилиш бошланмагани танқид остига олинди.

Шунингдек, эскирган уйлар ўрнида реновация асосида замонавий кўп қаватли уйларни кўпайтиришга эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Бу борада Жиззах, Марғилон, Қўқон, Шаҳрисабз, Қарши шаҳарлари, Дўстлик ва пойтахт туманларида ишлар яхши бошлангани қайд этилди.

Уларнинг тажрибасини барча ҳудудда оммалаштириш кераклиги, авария ҳолатидаги эскирган уйларда яшаётган одамлар буни кутаётгани кўрсатиб ўтилди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор Шарофат НОРИЕВА "Ўзбекистон-2030" стратегиясининг 27-мақсади, унинг инсонлар тақдирига таъсири ҳақида жуда самимий сўзлаб берди.

https://www.youtube.com/watch?v=VNzb2dWvXJU

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Жиззах вилоятида яшаш ва овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектлари сони 1067 та.

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига республика бўйлаб яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 26 052 та тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Ой биринчи марта хавф остидаги маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди.

Бу ҳақда Бутунжаҳон ёдгорликлар жамғармаси (WМF) веб-сайтидаги матбуот баёнотида маълум қилинди.

Бу инсониятнинг Ердан ташқаридаги дастлабки қадамларини акс эттирувчи ноёб ашёларни тан олиш ва сақлаш зарурлигини кўрсатади.

Рўйхатга Ернинг йўлдошидан ташқари, иқлим ўзгариши, сайёҳлик, низолар ва табиий офатлар таъсир кўрсатаётган 29 та мамлакатдаги 24 та объект ҳам киритилган. Ушбу рўйхатдан Ғазо шаҳрининг тарихий тузилмаси, Украинадаги Киев Ўқитувчилар уйи, Африкадаги Суаҳили соҳиллари, Туркиядаги Антакя қадимий шаҳри ва Франциянинг Сорбонна ибодатхонаси ҳамда бошқа объектлар жой олган.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Телекоммуникация оператор ва провайдерлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини баҳолаш имконияти яратилади.

Бунда хизматлар даражасини баҳолаш услубларини очиқ манбаларда кўрсатиш талаб этилади.

Бу ҳақда 2024 йилнинг 27 декабрида қабул қилинган «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририда сўз борган. Қолаверса, мазкур Қонунга мувофиқ аҳоли ва телекоммуникация соҳасида фаолият юритувчи субъектларга бир қатор қулайликлар яратилган.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Мен Жасурман”

Шу кунларда интернетда вояга етмаган боланинг автомобиль бошқариши натижасида ҳалок бўлган Навоий вилояти ЙПХ ходими Жасур Муҳаммадов хотирасига бағишланган “Мен Жасурман” челленжи ўтказилаяпти.

Жиззахлик мактаб ўқувчилари ҳам бу тадбирда фаол қатнашмоқдалар. Муҳими, жамоатчиликнинг воқеликка бефарқ бўлмагани, ички ишлар тизимида ходимнинг – инсон қадрининг улуғлиги кўзга яққол кўринаяпти.

Йўлларда ҳаракатланиш ҳаёт-мамот масаласига айланмаслиги керак. Ҳаракатнинг ҳар бир иштирокчиси ўз масъулиятини англаши, автомобиль ажал машинаси эмас, қулайлик воситаси бўлиши лозим.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


29_илова_Имтиёз_ва_преференциялар_1_11_2024_й_ҳолатига_2.docx
37.9Kb
Жиззахда туризмни ривожлантириш учун берилган имтиёзлар билан таништиришда давом этамиз.

Чўл ҳудудларида тематик хиёбонларни ташкил қилган юридик шахслар тематик хиёбонлар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан уч йил давомида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан танишинг.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Жиззах вилоятида Ғаллаорол тумани меҳмонхона мавжуд бўлмаган туман ҳисобланади.

Эндиликда ҳукумат қарори билан бу туманда 2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабргача бўлган даврда мувофиқлик сертификати берилган янги қурилган (реконструкция қилинмаган) меҳмонхоналар ва кичик меҳмонхоналар учун уларнинг тоифаси ва хоналар сонидан келиб чиқиб бир марталик субсидия ажратилади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Диққат, муҳим маълумот!

2024 йил 1 мартдан 2026 йил 1 мартга қадар:

Мўйноқ ва Зомин аэропортларига парвозлар амалга оширилганда 23 ёшгача бўлган ёшлар, ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар учун авиайўловчилар чипталарини сотиш 50 фоизлик имтиёзли тарифлар бўйича амалга оширилади ҳамда йўловчи ташувчи компанияларнинг ушбу имтиёз тақдим қилиш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ижтимоий тармоқларда норозилик уйғотган яна бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилди.

Тошкент вилоятидаги боғчада илон билан томоша кўрсатуви иши судга юборилди

Болаларга кўрсатилган иккита заҳарли кобра мусодара қилиниб, Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

20 last posts shown.