БАХМАЛДА САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
🔰 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Рисқул Сиддиқов жорий йилнинг 28 февраль куни Бахмал туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.
🔰 Дастлаб, тумандаги Бахмал тумани Мўғол маҳалла фуқаролар йиғинидаги 7-сон оилавий поликлиникасида тиббиёт ходимлари, маҳалла фаоллари, депутатлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
🔰 Шу билан бирга Бахмал тумани "Мўғол" маҳалласидаги 45-мактаб фаоллар залида ижтимоий соҳа вакиллари, маҳалла еттилиги, депутатлар, маҳалла фаоллари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
🔰 Сўнгра, Бахмал тумани Новқа маҳалласидаги ҳунарманд Сафарбой ота ханодонига ташриф буюрилди. Сафарбой ота бугунги кунда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида от эгарларини ясаб келмоқда ва 20 нафар ёшларни иш билан таъминлаган.
Ўтказилган учрашувлар, очиқ мулоқотлар давомида амалиётдаги айрим муаммолар ва таклифлар илгари сурилди.
🌐Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:⬇️
web-sayt|telegram|facebook|instagram|youtube