#Фахр_ифтихор
⚡️⚡️⚡️
Паркентлик Қудрат Тўрахўжаев дарвозабон бўлган Ўзбекистон ампутантлар жамоаси Осиё чемпиони бўлди!Туманимизнинг Обод маҳалласидаги Қудрат Тўрахўжаевни кўпчилик яхши танийди.
Қудратнинг истеъдоди, шижоати, футбол ўйинларидаги тажрибаси, эришган ютуқлари ҳақида илгари "Паркент тонги" газетаси ҳамда
@PARKENT_TONGI телеграм каналида кўп ёритганмиз.
Унда дарвозабонлик масъулияти юқори! Қудрат дарвозабон сифатида майдонни тўлиқ кўриб, рақибнинг қалтис ҳужумларини олдиндан тезда баҳолай олади. Унинг ишончли ўйини жамоадошларига куч-қувват бағишлаши эса ғалабаларга пойдевор бўлади.
Фикримизни Бангладешда футбол бўйича ампутантлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг якуний натижалари ҳам тасдиқлайди.
Финалда Ўзбекистон Индонезия билан баҳс юритиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та гол урди.
Шу тариқа Ўзбекистон қитъа чемпионатидаги барча ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ғолибликни қўлга киритди.
Бу жамоа гуруҳ босқичида Индонезия (8:1), Бангладеш (3:0), Непал (13:0) ва Ироқни (3:0) мағлубиятга учратганди.
Осиё чемпионати давомида юртдошларимиз рақиблар дарвозасига жами 33 та гол уришди ва атиги 1 та гол ўтказиб юборишди.
Қувонарли яна бир жиҳати шундаки, Осиё чемпионати якунида
Қудрат Тўрахўжаев "Осиё чемпионатининг энг яхши дарвозабони" номинацияси билан тақдирланди.
Маълумот учун айтганда
ампутант футболчиларимиз 5 карра Жаҳон чемпиони ҳисобланади! Ҳа, дўстлар, соғ футболчиларимиз ҳатто Жаҳон чемпионатига чиқа олмай турган бир пайтда бу жуда катта ютуқ!
Дарвоқе, Осиё чемпионларимиз — Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси
бугун пайшанбадан жумага ўтар кечаси соат 01:05да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига учиб келишади.
👉
@PARKENT_TONGI