Forward from: Adu.uz | Rasmiy kanali | Andijon davlat universiteti
#Эътироф
Зайнабиддинов Анвар Эркинжонович "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди
Андижон давлат университети профессори, биология фанлари доктори Анваржон Зайнабиддинов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.
Эндигина 36 ёшни қаршилаган олимнинг ютуқлари бир талай. У 11 йилдан бери илмий-педагогик фаолият билан шуғулланади.
Анваржон Зайнабиддинов 100 дан ортиқ илмий ва ўқув-услубий ишлар, шу жумладан, 3 та дарслик, 1 та монография, 4 та ўқув ва услубий қўлланма муаллифи. Унинг муаллифлигида чоп этилган "Биофизика", "Жисмоний машқлар физиологияси", "Валеология" дарсликлари республика олий таълим муассасаларида асосий дарслик сифатида ўқитиб келинмоқда.
Ёш олим 2016 йилда фан доктори илмий даражасини, 2021 йилда профессор илмий унвонини олган. Ёш бўлишига қарамай, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ишида ҳам илғор бўлиб, унинг илмий раҳбарлигида 3 та фалсафа доктори диссертацияси ҳимоя қилинган. Ҳозирда унинг раҳбарлигида иккита мустаққил тадқиқотчи ва учта докторант, бир қанча магистрлар илмий фаолиятини олиб бормоқда.
Яна бир аҳамиятли жиҳати Анваржон Зайнабиддинов Наманган давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.В.76.01 рақамли илмий кенгаш раиси, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти илмий даражалар берувчи DSc.03./30.12.2019.В.01.13 рақамли илмий кенгаш қошидаги 03.00.02-биофизика ва радиобиология ва 03.00.08-одам ва ҳайвонлар физиологияси ихтисосликлари бўйича илмий семинарлар аъзоси.
Унинг ташаббуси билан Одам физиологияси ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси қошида “Эксприментал иннвацион тадқиқотлар” лабораторияси ташкил қилиниб, ёш профессор ўқитувчилар ва докторантлар самарали фаолият юритиб келмоқда.
Унинг асосий илмий йўналиши – ҳужайра биофизикаси, кардиомиоцит ион каналларига маҳаллий ўсимликлардан ажратиб олинган биологик фаол моддаларнинг таъсир механизмларини ўрганишдан иборат. Ёш олим ўсимликлардан ажратиб олинган дитерпен қатори алкалоидларнинг юрак касалликларини даволаш ва олдини олишда янги, самарали антиаритмик таъсирга эга доривор моддаларни излаш устида илмий изланишлар олиб бормоқда. У эришган илмий натижалар амалиётда, жумладан, фармацевтика ва тиббиёт соҳаларида самарали қўлланилиши мумкин.
Анваржон Эркинжоновични ушбу муносиб эътироф билан қутлаймиз ҳамда келгусида бундан улкан зафарлар тилаб қоламиз!
Андижон давлат университети расмий саҳифалари
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube