⚡️1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилмоқда
Бу ҳақда Президентнинг тегишли Фармони имзоланди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Фармонга кўра:
✅ 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади.
✅ 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм;
➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм;
➖ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм;
➖болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;
➖зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 440 000 сўм;
➖иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440 000 сўм;
➖ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 623 000 сўм;
➖ 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 2 750 000 сўм этиб;
➖ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 440 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;
➖ боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига
440 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 165 000 сўмдан қўшилиши белгиланди.
👉 @Javohir_Xolmatov 👈