Бугун,
Бош прокуратурада прокуратура органларининг 3 500 нафардан зиёд ёш ходимлари билан тадбир ташкил этилди.Тадбирда,
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев, Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев, Ёшлар ишлари агенлиги директори ўринбосари А.Мўминов, Бош прокуратура ва Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимлари, прокуратура фахрийлари, вазирлик ва идораларнинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этди.
Тадбир Давлат мадҳиясини жамоавий жўр бўлиб куйлашдан бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ёшлар ишлари агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида
Меморандум имзоланди.
Тадбир доирасида
"Уч авлод учрашуви" ташкил этилиб, прокуратура фахрийлари томонидан ёш ходимларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари
Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига ташриф буюриб, у ерда ташкил этилган янги экспозиция билан танишишди.
Kanalga ulanish:
➡️ @javohir_akhmadjonov