Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!
Дўстлар сизларга Рамазон ойи муборак бўлсин!
Байтуллоҳда туриб сизлар учун Аллоҳдан сўрайман:
Телеграм | Инстаграм | Ютуб
Дўстлар сизларга Рамазон ойи муборак бўлсин!
Байтуллоҳда туриб сизлар учун Аллоҳдан сўрайман:
Эй Ягона Аллоҳ, биз фақат Сенга ибодат қиламиз ва фақат Сендан мадад сўраймиз. Бизга ҳалол, баракали ризқ ато эт, қалбимизни сабр ва шукр билан тўлдир. Оиламизни, яқинларимизни ва барча мусулмонларни Ўз раҳматингда асра. Ризқимизни кенгайтир, касалларга шифо, қарздорларга имконият, муҳтожларга ёрдам бер.
Эй Раббим, бизни тўғри йўлдан адаштирма, қалбимизни ҳасад ва адоватдан покла, ҳаётимизни бахт ва файз билан тўлдир. Иймонимизни мустаҳкам, оиламизни тинч, фарзандларимизни солиҳ ва итоатли қил.
Эй буюк Аллоҳ, барча мусулмонларни бир-бирига меҳрибон қил, орамиздаги адоват ва келишмовчиликларни йўқот. Бизни дунёда ҳам, охиратда ҳам саодатга етказ, дуоларимизни ижобат эт, Омин
Телеграм | Инстаграм | Ютуб