Posts filter


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ал-Кувайт шаҳридаги "Ал-Баян" саройида тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказдилар.


Йиғилишда қамоққа олиш қонунийми?

Хабарларга кўра бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида “Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ тизимидаги ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Йиғилишда таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир этганликда гумонланган 7 нафар ходими процессуал тартибда ушланган.

Йиғилишга деб келган ушбу ходимлар ҳамманинг кўз ўнгида қўлига кишан тақиб олиб чиқиб кетилган. Тўғри, улар гумонланувчи бўлиши мумкин, лекин бу дегани уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш мумкин дегани эмас.

Терговчининг хонасида бир ўзини ушлаш бошқа, ҳамкасблар кўз олдида қўлига кишан тақилиши бошқа. Иккинчисида эса хоҳлаймизми йўқми, ушланганларнинг шаъни оёқости қилинган.

Хўп, қонунчилигимиз бунга нима дейди.

Конституциямизнинг 13-моддасига кўра
Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

26-моддасига кўра
Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас.

28-моддасига кўра
Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

31-моддасига кўра
Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

60-моддага кўра
Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.

ЖПК нинг 17-моддасига кўра
Судья, прокурор, терговчи ва суриштирувчи ишда қатнашаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари шарт.
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.
Инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар тарқалиб кетишига олиб келадиган, соғлиғини хавф остига қўядиган, асоссиз равишда унга жисмоний ва маънавий азоб-уқубат етказадиган ҳаракатлар қилиш ёки қарорлар чиқариш тақиқланади.

ЖК нинг 235-моддаси билан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Маълумот учун Конституциямизнинг 143-моддасига кўра
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.

Яъни, инсонларнинг (ким бўлишидан қатъий назар) шаъни ва қадр-қиммати камситилишини олдини олиш, агар шундай ҳолат юз берса, айбдорларни жавобгарликка тортиш прокурорларнинг вазифаси ҳисобланади.

Шунақа. Биз мана шундай давлатда яшаябмиз...

Ҳулоса ўзингиздан.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Ҳаётий триллер: малайзиялик аёл турар жой ижарасидан пул тежаш ва оиласини тез-тез кўриш учун ишга мунтазам равишда самолётда қатнайди.

Уйдан ишгача бўлган масофа бир соатдан камроқ вақт талаб этади — бу вақт ичида аёл 400 км. йўлни босишга ва аэропортдаги навбатлардан ўтишга улгуради. Олдинроқ малайзиялик "парвозлар маликаси" ўз офиси яқинидан $474 га ижара уйда турарди, бироқ кейинчалик у самолётда қатнаш орқали 160$ пул тежашни афзал билди.

Бу янгиликни ўқиб, Малайзиядаги парвоз чипталари нархига ҳавас билан ютиниб қўйдик холос)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Кувайт Давлатига келди. Ал-Кувайт халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳ, Валиаҳд Шайх Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шу ернинг ўзида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистонда бир кишининг бир ойлик минимал истеъмол харажатлари 669 минг сўм. Бу — кунига 22 минг 300 сўмдан тўғри келади.

Бу маблағ кундалик харажатлар учун етарлими? «Дарё» аҳоли фикрини ўрганди


❗️Янги ўзгаришлар: меҳнат таътили ва иш ҳақи бўйича муҳим янгиликлар

Президент томонидан имзоланган янги қонунга асосан Меҳнат кодексига бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилди. Бу ўзгаришлар ходимларнинг иш ҳақи, меҳнат таътили ва ишдан бўшаш пайтидаги ҳисоб-китобларга тааллуқли. Қуйида бу ўзгаришларни аниқ мисоллар билан тушунтириб берамиз:

☑️ Иш ҳақи сақланмайдиган таътил муддати чекланди:
▪️Илгари: Иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилаётганда, охирги марта олинган таътилдан ҳисоблаб бир йил ичида узлуксиз ёки жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак эди.
▪️Янги қоида: Энди иш ҳақи сақланмайдиган таътил бир йиллик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
👉 Мисол: Агар ходим 2024 йилнинг январь ойида 1 ой, март ойида 1 ой ва июнь ойида 1 ой иш ҳақи сақланмайдиган таътил олган бўлса, 2024 йилдаги таътиллари жами 3 ойни ташкил қилгани учун қўшимча таътил ололмайди.

☑️ Якшанба кунлари ҳисобга киритилмайди:
▪️Илгари: Ҳар йилги меҳнат таътилида якшанба кунлари ҳам таътил ҳисобида кўрилган ва шу асосида иш ҳақи ҳисобланган.
▪️Янги қоида: Эндиликда меҳнат таътили давомийлигини ҳисоблашда якшанба кунлари инобатга олинмайди.
👉 Мисол: Агар ходим 30 кунлик меҳнат таътилига чиққан бўлса, илгари ҳамма кунлар (якшанба ҳам) таътил кунлари сифатида ҳисобланган. Янги қоидага кўра, бу 24 кун бўлди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президент Шавкат Мирзиёев атом энергетикасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. 2028 йилги Олимпия ўйинлари: мақсад – кучли ўнталикка кириш. Ўзбекистоннинг "олтин фонди" вакиллари билан учрашув.


Коррупцияда айбланган ходимлар мажлисда қамоққа олинди

Бош прокурор ўринбосари Самарқандда энергетикадаги порахўрликлар бўйича йиғилиш ўтказган.


🇺🇿 🇰🇼 Шавкат Мирзиёев Кувайтга жўнаб кетди

Ташриф дастурига мувофиқ, Ал-Кувайт шаҳрида олий даражадаги музокаралар, бир қатор ишбилармонлик ва маданият тадбирлари бўлиб ўтади.


"Олий бош қўмондонʼʼ стипендияси жорий этилади

Ҳарбий олийгоҳларнинг намунали тингловчилари учун "Олий бош қўмондонʼʼ давлат стипендияси жорий этилади.

Ёшларни илмга қизиқтирувчи медиа контентлар, энг яхши интеллектуал шоулар яратишга Ёшлар агентлиги томонидан 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сиз газ-светга қанча сарфлаяпсиз?

@o'ylashimcha


Жорий ҳафта иссиқ ва қуруқ келади.

Сешанба—чоршанба кунлари республиканинг марказий ва жанубий вилоятларида бироз ёғингарчилик кутилмаларини ҳисобга олмасак, ҳафтанинг иш кунлари иссиқ ва қуруқ ўтади.

Пайшанба—шанба кунлари жойларда ҳаво ҳарорати ҳатто +20°С гача қизийди.

Шанба куни шимолга, якшанба куни республиканинг катта қисмига навбатдаги совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.

Газета.ўз жамоаси билан доимий анъанамизга содиқ қолган ҳолда об—ҳаво бюролари прогнозларига таяниб, ҳафталик об—ҳаво шарҳини тайёрладик.

Ўқинг: https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/17/weather/


Бугун Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Қуавайтга боради

Шавкат Мирзиёев Кувайт Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан ушбу мамлакатда бўлади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ДИҚҚАТ
‼️Телеграмдаги вирусли (.apk) файл устига босиб қўйдингиз. Энди нима қилиш керак?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фирибгарлик эмас қарз муносабати

15 last posts shown.