1986 йили Магаданда мени лагер бошлиғини олдига олиб боришди. У қўпол овозда шундай деди:
"Демак,мени эшит, ҳозир сенга тоза қоғоз берилади, шу ерда сен барча антисовет қарашларинндан воз кечишинг ва оддий одам бўлишингни ваъда қилиб ёзасан. Агар бунга рози бўлмасанг, ҳеч қачон бу ердан чиқмайсан".
Шу сўзлардан кейин у столдан рафиқам ва фарзандимнинг суратларини чиқарди.
"Уларни ҳам бошқа ҳеч қачон кўрмайсан. Совет ҳукумати сендан зўрларини хам синдирган".
Шу пайтда Горбачёв қайта қуриш ва демократия ҳақида гапираётган давр эди, аммо Магадан колонияси бошлиғи ўзини худди 1937 йилдагидай тутарди.
Мен рад жавоб берганимдан сўнг, мени изоляторга ташлашди. У ерда тўртта қотил ўтирган эди. Бахайбат тук босган ёвуз одамлар. Менинг ҳолатим қўйни бўрига ташлашдек бир гап эди. Улар одам ўлдиргани учун ўтирган эди. Бу одамларга неча йил ўтириши аҳамиятсиз эди: беш, ўн йилми ёки кўпроқ. Уларга топшириқни бажаргани учун гиёҳванд моддалар, озиқ-овқат берилиши муҳим эди.
Мендан бир неча камера нарида Володи́я ўтирарди, у билан жуда яхши муносабатда эдим. Мен унга инглиз тилини ўрганишда ёрдам берган эдим. У лагер бошлиғи билан зиддиятимдан хабардор эди. Мен келтирилганимни билиб, Володи́я баланд овозда чақирди:
"Mustafa! How are you?"
Мен унга инглизча жавоб бердим:
"Мен олтинчи камерадаман, қотиллар билан бирга".
Шу пайтда Володи́янинг камерасидан грузин акцентли овоз эшитилди:
"Олтинчи камера, мени эшитяпсизми?"
"Ҳа, Гога, сени эшитяпмиз", - деди камерадагилардан бири.
Гога, қонундаги ўғри (вор в зако́не) эди,у давом этди:
"Сизларга бир сиёсийни ташлашди. Агар унинг бошидан бирта ҳам соч толаси тўкилса, ўзингиз биласиз, сизни нима қиламан".
Менинг камерадошларим жиддий иккиланиб қолишди. Бир томондан, топшириқни бажариш керак эди. Иккинчи томондан, улар ўз ҳаётидан қўрқишарди. Ахир, улар ўзлари менга баланд овозда бошқа камерага ўтказишимни талаб қилишимни айтишди. Гувоҳлар бўлиши учун.
Шу тарзда мен қутқарилиб қолдим. Бу турмада ўтказган энг даҳшатли куним эди.
Мустафо Жемилев.