Posts filter


САҲАРЛИККА КЕЧ ТУРИБ 1 ПИЁЛА СУВ ИЧДИМ

@Savollar_kanal 8761-савол

Ассалому алайкум! Сахарлика ухлаб қолибман андижон вақти билан 4:19 да оғиз ёпилади мен 4:25 да турдим 1 пиёла сув ичдим ва ният қилдим. Рўзам нима бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Оғизни ёпиш учун бир пиёла сув ичиш керак деган гапни айтган одамни устидан лаънатлар ёғилади. Чунки ухлаб қолган одам саҳарлик вақти чиқандан кейин уйғонса ҳеч нарса еб ичмасдан ният қили олиши керак. Сув ичдими ўша кунги рўза унга йўқ. Қазосини тутиши шарт. Илтимос шуни кўпроқ тарқатиб юборинглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш


ВАФОТ ЭТГАН ГЎДАК УЧУН ҚИЛИНАДИГАН УРФ

@Savollar_kanal 10699-савол

Ассалому алайкум! Бу саволни сўраб беришни опам илтимос қилди. Бир йил олдин опамнинг 27 кунлик чақалоғини бериб қўйдик. Сабаби, туғма юрак пароги эди. Опамнинг қайнонасининг ҳам иккита фарзанди чақалоқлигида нобуд бўлган экан ва "жаннат аҳлига аср намозидан шомгача егулик тарқатилади, ўша вақтда бу дунёдаги ота-оналар нимадир еса ёки ичса, нариги дунёдаги боласи ўз улушидан бебаҳра қолади" деган нарсага ишониб, қарийб 30 йилдан бери асрдан шомгача ҳеч нарса танаввул қилмас экан. Опамга ҳам шундай қил дебди. Авваламбор, Аллоҳ билгувчидир. Мен опамга бу бидъат бўлса керак янаям илмлилардан сўраб бераман дедим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бидъат ҳам гапми бу динни яхши билмаслик ва ғирт жоҳиллик. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш


Forward from: Unknown
Assalomu alaykum. Iltimos shu insonga yordam qilelik odamlar litseydigi ustozim edila. Jigar sserrozi kasaliga uchrabdila. Qolimizdan kelganicha yordam qilelik azizlar. Ssilkadan korila vidni


Forward from: Unknown
bu videodagi ustoz litseyda bizga dars berishgan edi, hozir ko'rib yuragim ezilib ketdi chunki rostdanam anchadan buyon kasal edilar bir dona qizlari bor xolos. mobodo kimda imkon bo'lsa deb tashlayveryapman hamma guruhlarga


Forward from: Unknown
https://youtu.be/cuuppRTvpGU


НИКОҲ СУВИ

@Savollar_kanal 10017-савол

Ассалому алайкум! Никоҳ ўқилаётганда ижоб-қабул вақтида келин куёвни олдига бир идишга сув қўйшар экан. Кейин уни келин куёв ичишар экан ва юз-қўлларини ювишар экан, уйни бурчакларига, оёқ ости бўлмайдиган ерларга ўша сувни сепишар экан. Бу амалларни қайси бири шариатда бор?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Уларни ҳеч бири йўқ. Ҳаммасини тарк қилиш керак бўлган ишлар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш


#САВОЛ:

• Ҳамма пайғамбарларга битта дин келганми...?

©️ Аброр Мухтор Алий

📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAD_LLyK9u4CRpp7V7g


ҚАБР ТОШИ

@Savollar_kanal 9952-савол

Ассалому алайкум! Бундан бир неча йил олдин акам вафот этувди. Биз ёшлик қилибми илмсизлик туфайли қабрига мармардан акамни расми тушурилган тош қўйдирганмиз, шу ишимиз жоиз эмасми? Шу тошни қандай қилиб йўқотсак бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Олиб ташланглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба


НИКОҲДА КЕЛИН ЎРНИГА БОШҚА РОЗЛИК БЕРСА

@Savollar_kanal 9834-савол

Ассалому алайкум! Никоҳ ўқилятканда кўп эшитамиз кўрганмиз. Келини ўрнига ҳола ёки аммалари розимисз деганда Ҳа дейшади. Домла эса келинни аниқ исми фолончи қизи розимисз дейди. Келин ўрнига берилган жовоб ўтадими никоҳга? 2. Никоҳ вақти розилик. сўралганда биринчисида Ҳа дейиш керак дейишади. Лекин қизлар никоҳ вақтида учунчи сўраганда жавоб беришади. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ўтмайди. Никоҳни қайта ўқитиб олинглар. 
2). Бу гап нотўғри, лекин ўзи рози бўлиб ҳамма иш битганидан кейин такаллуф қилиб ўтириши тўғри эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш


ЧАҚАЛОҚНИ ТУҒРУҚХОНАДАН ОЛИБ ЧИҚИШ

❓813-САВОЛ: Ҳозирги кунда чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқиш учун катта дабдабалар қилиш урфга кирмоқда. Онани келин кўйлаклар билан кийинтириб, безантириб, олиб чиқишмоқда. Динимизда бу ҳолатлар қандай баҳоланади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умр инсонга берилган энг катта неъмат. Умрини қадрига етган кишилар ўзидан яхши ном, одамларга фойдаси тегадиган ишлар қолдиради. Ҳаётда майда чуйда ишларга ўралашиб юрадиган, умрини бефойда ишлар ва сарф харажатлар билан ўтказадиганлар тупроққа қўйилиши билан унутилишга маҳкум бўлади. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Енглар, ичинглар, исроф қилманглар. Албатта, Аллоҳ таоло исроф қилувчиларни севмайди", деб буюради (Аъроф сураси 31-оят). Исро сураси 27-оятида исроф қилувчилар шайтоннинг биродарлари экани ҳақида огоҳлантирилади. Исроф — ҳаддан ошиш, вақтни, маблағни лойиқ бўлмаган ўринга ёки гуноҳ ишларга сарфлашдир. Исроф — ҳаромдир. Ҳаромга эса охиратда азоб бордир.

Тўғри фарзанд дунёга келиши катта хурсандчилик, лекин чақалоқни туғуруқхонадан олиб чиқишни катта дабдаба қилиб, қатор қатор машиналарни ёллаш, туққан онани келин кўйлаклар билан кийинтириш, ортиқча харажат ва исрофдир.

Ёш онани турли кўз ва суқларга рўпара қилгандан кўра, маъқул бир суратда уйга олиб келиб, ақиқа қилиб, одамларга таом едириб дуосини олиш суннатга мувофиқ бўлади. Ўша дабдабаларга кетаётган маблағни бир бева бечорага ёки бирор муҳтож талабага берилса, уларнинг хурсандчилигига сабаб бўлади. Уларнинг чин дилдан қилган дуолари сабаб ўзи ва фарзанди учун барака ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Икки соатда эмас,
Икки дақиқада керак бўлса
бузасизлар тарбиясини!

Тошкент шахри бош имом хатиби
Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий домла
Million va Dizayn kabilarga taalluqli


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Taloq ikki martadir | Талоқ икки мартадир - Hasanxon Yahyo Abdulmajid
👤 #Islom_uz


МАЙИТ УЧУН АТАЛА

@Savollar_kanal 9760-савол

Ассалому алайкум! Яқин кунларда бобом вафот этди. Турли маросимлар ичида бир ҳолат мени жуда тасирлантирди. Бунда қўйни еттита турли азосидан (жигар буйрак ...)оз миқдорда олиб атала тайёрланар экан ва уни бир қанча одамлар истимол қилгандан сўнг, шу идишларни майит ювилган жойга тўнтариб, пичоқ ҳам суқиб қўяркан. Бунга сабаб 40 кунда майит ишиб чиқаркан, суқилган пичоқ эса шу шишни қайтарар эмиш. Менимча бу ғирт сафсата. Аммо буни ҳич кимга тушунтира олмаяпан. Илтимос шу саволимга жавоб берсангиз. Шунда бу бидат эканлигини сиздек аҳли илмдан эшитсалар яқинларим ҳам ишонишарди диган умиддаман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ниҳоят даражада бефаросатларча қилинадиган бидъатдир. Аллоҳ ақл бермаса қийин экан. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Онангизни қачон қучоқлаб, қўлларидан ўпиб, сизни яхши кўраман деб айтдингиз?!


СМАРТБУК АКЦИЯ ҚИМОР ЭМАСМИ

@Savollar_kanal 9623-савол

Ассалому алайкум! Смартбоок китобларини сотиб олса умра акциясини қўйган, кўп инсонлар бу китобни умра саёхати учун сотиб олаяптику. Агар умра чиқмаса афсусланаяптику бу акцияда иштирок этиш жоизми? Қолаверса бу китоб жуда қиммат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш


Tafakkur gulshani !


КАЙНОНАМ ЭРИМ БИЛАН ЯШАШИМНИ ХОХЛАМАЯБДИ

@Savollar_kanal 9616-савол

Ассалому алайкум! Эримни иши ва мени ўқишим сабабли биз бошқа вилоятда яшаймиз. 11 ойлик боламиз хам бор. Ўқишим шу йил тугайди. Қайнонам менга ўқиш тугаса уйга келасан деябди. Лекин мен хохламайман. Эримни олдида бўлишни хохлайман. Эримга айтсам кетмайсан деябди. Қайнонам хар кун телфон қилиб эринг ишласин уни тинч қўй. Сен буёққа келасан бола билан. Эринг силарни кўришга хар ой ўзи келиб кетади дейбди. Сал аввалроқ болани сутдан айириб менга бер ўзим боқаман деганди. Биз қарши бўлгандик. Хали 3 ёшигача эмизаман дегандим. Энди эса бунақа деябди. Эримдан алохида яшамайман дейишга уялябман. Илтимос маслат беринглар. Бу вазиятда нима қилсам бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Икки ёшгача эмизинг. Эрим билан бирга яшайман дейишга юз фоиз ҳақлисиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш




АБОРТ ҲАҚИДАГИ ЖАВОБЛАРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ

@Savollar_kanal 9554-савол

Ассалому алайкум! Мени биринчи саволим шу бўлган эди. 1). Ҳомла 11:48 / 18 июль | 3 Ассалому алайкум! Аёлим хомладор 6 ойликдан ошди. Текширувладан отганда болада гидросефалия борлиги аниқланди, болани мияси ривожланмай орнига сув гийилибди. Сабаби аёлим гриб болган докторлар совид болган болишингнхам мункин дебди. Болагаям вирус отиб мияни ривожланишига қоймаган дейишди. Коб жойлага бордик хамасида бир хил гап фойдаси ёқ тузатолмаймиз яхшиси болани 7 ойлигида тугдирволиш керак, катта болган сари болани бошига сув йигилиб каталашиб кетади тугилгандаям кисерва қилинади одий кисервамас каттароқ кесиш кк сабаби каласи катта болади. Кейин онаям болаям қийналади, болани мияси ривожланмагандан кейин эркин харакат қимайди, қол оёқлари козлари озига бой синмаслиги мункин, жинсиям қизбола экан дейишди. Ожарлик қиманглар силага охшаб хама тугилсин деб кейин илтимос қилиб болани ташлаб кетишябди дедомга ойлаб иш қилинглар дейишди. Каласи каттармаслигиям мункин экан тугилгандан кейин бошини апиратсия қилиб сувини олиш хам мункин лекин миясини тогирлаб болмайди боланиям озлариниям қийнаменглар дейишди. Мен аёлим 3 йил кутдик фарзандли болишни олдиришга чидолмаябмиз бола қимирлаб юраги уриб турибди. Уйдагилар онам қариндошларим қийналасила деб қарши болябди. Ютубедан шайх ҳазратларини видеоларини топдик олдин бомаган бунақа текшурувлар яқинда чиқди, 3 та мутаҳасис тасдиқласа жон кирмасдан олдирса болади деган эканлар. Жон кирмасдан олдин деганларини тушинмадик, жон қачон киришини тушинолмадик. Илтимос энг тогри ёлни корсатинг, умидимиз қолмади қийналишдан қорқиб олдирайлик десак аллоҳдан қорқамиз жаннатдан умидимиз бор, болаям қимилаб оёқлари билан тепиб турибди. Олдирмайлик десак аёлимни, болани ойлаб сиқилиб кетдим. Илтимос тогри ёл корсатинглар. Ҳамаларингни аллоҳ оз паноҳида асрасин, қиёмат кунида аллоҳ аршинг соясида туриш насиб этсин барчангизга. Раҳмат. Сизларни жавобларингиз: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: – Ва алайкум ассалом! Аслида бу масалани соҳани етук мутахассиси билан маслаҳат қилинглар. Уларнинг бу борадаги маслаҳатини олинглар. Биз одатда туғсин деймиз. Ким нима деса ҳам эътибор берманглар. Сизни болангизга қўйилган ташхис билан туғилган болалар соппа соғ туғилган ҳолатлари ҳам кўп бўлган. Валлоҳу аълам! Иккинчи саволим: Ассалом алекум устозлар, биз болани олдирмадик. Ҳудо ҳоласа яхши боб кетар деб таваккул қилгандик. Хозир бола 8 ойлик болди. Бугун текширтиргандик болани бош қисми 9 ойлик боларники билан тенг боб қолибди. Докторлар айтгандик рози бомагандилар энди 1 ойда яна каттаради кейин кисерва қиламиз дейишди. Болада орқа мияга сув йигилиб миячага отиш арафасида экан. Кисерва қилиб тугдирвоганимиз билан бола коб яшамайди деябди. Онаям қийналади, озларинг хам дейишди. Халиям кеч эмас укол қилиб тугдирволайлик дейишди. Биз болани оз қолимиз билан олдирмайлик, насиб қигани болади дегандик. Хозир нима қилишни билмай қолдик. Онани ойлаш керак деб болани жавобини қанде бераман хама отаси сен, сен хал қил деди болани жавобини Ҳудо кечирмайди деб ойлаябман. Ози берган жонни мени гапим билан обташасак. Нима қилсам болади? Хали коб нарсаларга ақлим етмайди. Тажрибам ёқ. Лекин яқинда ҳидоят топиб, номозга кирганман менга катта синовдай туйилябди. Ҳудо синовидан отолмасам деб қорқдим. Тогри ёлни айтинглар илтимос. Сизларни жавобларингиз: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: – Ва алайкум ассалом! Озгина қолибди. Сабр қилинг. Валлоҳу аълам! Учинчи мурожатим: Ассалом алекум азиз устозлар. Биз дуода болиб, ҳудога чин қалбдан илтижо қилдик, боламиз соғ-саломат, 4 мучаси сог, ширин бола тугилди. Докторлар 90% тогри топганмиз умид ёқ дейишгани, ҳудони ҳолагани болди. Сизларга мингдан-минг раҳмат тогри маслаҳатларинг ва бизга далда болганларинг, тогри ёл корсатганларинг учун. Оллоҳ барчамизни оз паноҳида асрасин. Сизларга буни айтишимдан мақсад, бошқа мурожат 1илганларгаям докторлар ва уларни апаратлари адашятганини етказинглар. Шошилиб гуноҳ қилиб қойишмасин. Сизларга катта ҳармат.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/187410


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

20 last posts shown.

7

subscribers
Channel statistics