❓Қадр кечаси қандай кеча эканини биласизми?
🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қадр кечасини Рамазон ойининг охирги ўн кунлигидан қидиринглар”, деганлар.
🔹Бу кеча Қуръони карим нозил этила бошлаган.
"Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик" (Қадр сураси, 1-оят).
🔹Бу кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламай, тунни ибодат билан ўтказардилар.
🔹Бу кеча
"...минг ойдан яхшироқдир" (Қадр сураси, 3-оят).
🔹Бу кеча қилинган амаллар 1000 ойда қилинган амаллардан афзал ва савоби кўпдир.
🔹Бу кеча фаришталар тинимсиз мўмин-мусулмонлар ҳаққига салавот ва саломлар айтишади.
🔹Бу кеча ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти) деганлар.
🔹Бу кеча Аллоҳ таоло бедор бўлувчи бандаларини бошқа ойлардан кўра кўпроқ ажру савоблар билан мукофотлайди.
🔹Бу кеча иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди. Унинг тонгида қуёш қизғиш бўлиб чиқади.
🔹Бу кечада қуёш чиққунига қадар тинчлик ва сокинлик ҳукм суради.
"У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 5-оят).
🔹Бу кеча ҳақида Оиша онамиз розияллоҳу анҳо:
“Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
Ўқилиши: "Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"
Маъноси:
"Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин" (Имом Термизий ривояти).
🔹Бу кечада қилинган амаллар салкам 84 йил бетўхтов қилинган ибодатга тенг. 84 йил эса тахминан 30 минг-у 295 кунга тенг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Умматимнинг умрлари олтмиш билан етмиш ўртасидадир. Озларигина ундан ташқарида бўладилар", деганлар
(Имом Термизий ривояти).
🔹Бу кеча гина-адоват, нафрат-аразлар, хафагарчиликлар унутиладиган, ҳамма бир-биридан розилик ҳамда кечирим сўрайдиган кечадир.
🔹Бу кеча барча мўмин-мусулмонларга муборак бўлсин! Фазилатли ой ва муборак куннинг фазилатидан Аллоҳ таоло тўлиқ баҳраманд этсин!
Яқинларга улашиб, каналимизга обуна бўлинг👇🏻
https://t.me/+bYyQPTL5WqMwYjky