Ўтган йили «Тез ёрдам»га 2,7 мингдан зиёд ёлғон чақириқ келиб тушган – ССВ
2024 йил давомида «103» хизмати, яъни «Тез ёрдам»га жами 2 713 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг айни шу даври билан таққосланса, қарийб 792 тага камайган.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 645 тани ташкил этган. Ёлғон чақириқлар бўйича кейинги ўринларни Қашқадарё (436 та) ва Фарғона (259 та) вилоятлари банд қилган.
Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинган — 17 та.
Эслатиб ўтамиз, бу борада 2023 йил якунлари бўйича «пешқадам» 630 та ёлғон чақириқ билан Тошкент вилояти бўлган.
✅@ishtixonovozi 🌐Instagram
✅Facebook 📹Youtube
🌐Sayt