Юзлари енгил ҳаётдан ялтираётган, эгнидаги бир дона либосини олиш учун фаррошнинг бир неча йиллик ойлиги кетадиган , ўзини ҳар хил унвонлар билан номлаб олган хонимлар сабр ва шукр ҳақида гапириши менга заррача таъсир қилмайди. Шу даражада ёқмайдики ҳатто бир минут тинглашга ҳам тоқатим йўқ . Уларда носамиймийлик, айтаётган гапига ўзи ҳам ишонмаслик ва амал қилмаслик сезилиб туради. Уларда актрисалик маҳорати бор холос, мимикалар билан турли оҳангларни маромига етказиб гапиришни билади холос, ичи бўм-бўш. Уларнинг иймон ва исломдан бор бисоти бошига ёпишиб турган рўмолию бўртиб турган кўкси бўлса керак холос яна билмадим. Ёмон одамлар эмас аммо насиҳат қилиш, қандай яшашни ўргатиш уларга эмас деб ўйлайман. Содда аёллар уларнинг башанг кўринишига алданиб қолмасин. Гапга уста бўлиш ва бадавлат кўринишнинг ўзи ақл ўргатишга етарлимас.
Fayzuddin Mumin
Fayzuddin Mumin