Дунёда Онамдек....
Ютса соғинчимни ютади фақат,
Йўлимга унингдек интизорим йўқ...
Мендан яхшиликлар кутади фақат,
Дунёда Онамдек умидворим йўқ...
Ҳолим ҳаробидан хабардор бўлиб,
Жонимга куюнар хасратга тўлиб,
Мендан кўп ўкинган ғамларим кўриб,
Дунёда Онамдек мехрибоним йўқ...
Бир жумла сўзламас бирор камидан,
Нолимас ҳаётнинг аччиқ таъмидан,
Дилгинам ёришар кўнглин шамидан,
Дунёда Онамдек хокисорим йўқ...
Қалби булутларга оқлик улашган,
Райҳон чаккасига бирам ярашган,
Юзи қуёш билан нурлар талашган,
Дунёда Онамдек беғуборим йўқ...
Дўстларим кетади битганда иши,
Кўнглимга ботади сохталар ниши,
Икки оламдаги энг содиқ киши,
Дунёда Онамдек вафодорим йўқ...
Ютса соғинчимни ютади фақат,
Йўлимга унингдек интизорим йўқ...
Мендан яхшиликлар кутади фақат,
Дунёда Онамдек умидворим йўқ...
Ютса соғинчимни ютади фақат,
Йўлимга унингдек интизорим йўқ...
Мендан яхшиликлар кутади фақат,
Дунёда Онамдек умидворим йўқ...
Ҳолим ҳаробидан хабардор бўлиб,
Жонимга куюнар хасратга тўлиб,
Мендан кўп ўкинган ғамларим кўриб,
Дунёда Онамдек мехрибоним йўқ...
Бир жумла сўзламас бирор камидан,
Нолимас ҳаётнинг аччиқ таъмидан,
Дилгинам ёришар кўнглин шамидан,
Дунёда Онамдек хокисорим йўқ...
Қалби булутларга оқлик улашган,
Райҳон чаккасига бирам ярашган,
Юзи қуёш билан нурлар талашган,
Дунёда Онамдек беғуборим йўқ...
Дўстларим кетади битганда иши,
Кўнглимга ботади сохталар ниши,
Икки оламдаги энг содиқ киши,
Дунёда Онамдек вафодорим йўқ...
Ютса соғинчимни ютади фақат,
Йўлимга унингдек интизорим йўқ...
Мендан яхшиликлар кутади фақат,
Дунёда Онамдек умидворим йўқ...