Forward from: Жоҳонгир Сафаров
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Каттақўрғонда органик қишлоқ хўжалигига асос солинмоқда
Каттақўрғон туманида замонавий ва экологик тоза маҳсулот етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолияти кенгаймоқда. "KENJA BOBO" фермер хўжалиги 40 гектар лалми ерда каврак ўсимлигини экишни бошлаб, органик қишлоқ хўжалиги йўналишида илғор тажрибани қўлламоқда. Лалми ерларда табиий усулда каврак етиштириш, каврак кўчати тайёрлаш ва халқаро бозорларга чиқариш фермернинг асосий мақсадларидан биридир.
Бу ташаббус доирасида Германиядан органик сертификатлаштириш бўйича экспертлар таклиф этилиб, корхонага туманда биринчи бўлиб халқаро даражадаги органик сэртификат олишга эришилди. Каттақўрғонда бу каби лойиҳалар нафақат маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиради, балки халқаро бозорда ҳудуднинг органик маҳсулотлар етказиб берувчи сифатидаги обрўсини оширишга хизмат қилади.