ҲАЗРАТИ ФУЗУЛИЙ НАЗМИДА САЙЙИДИ КОИНОТ ВАСФИ
****
«ЁСИН»У «ТОҲО»ДА ВАСФ
ЭТИЛГАН ЗОТ
****
Неча тақрир эдайин
васфини бир шоҳингким,
Анго вассоф ўла «Ёсин»у
муъарриф «Тоҳо».
“Вассофи, яъни васф этувчиси “Ёсин” сураси бўлган ҳамда муъаррифи, яъни таъриф этувчиси “Тоҳо” сураси бўлган бир шоҳнинг васфини мен қандай баён қилайин, қандай тилга олайин?!”
Бу байтда ҳазрат Фузулий севикли пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавсифларини зикр қилмоқда ҳамда у зотни: васфлари Қуръони каримнинг “Ёсин” ва “Тоҳо” сураларида баён қилинган улуғ шоҳ деб атамоқда.
Фузулий қаламга олган суралардаги жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васфлар баён қилинган оятлар маъносига диққат қиламиз.
“Ёсин” сураси, 1–4-оятлар маъноси: “Ё, Син. Ҳикмат тўла Қуръонга қасамки; (Эй Расулим!) Ҳеч шубҳасиз, сиз юборилган (элчи-пайғамбар)лардансиз. Тўғри йўл узрадирсиз (тавҳид, ҳидоят ва илоҳий ҳукмлар йўлида муқимсиз)”.
“Тоҳо” сураси, 1–3-оятлари маъноси: “То. Ҳо. (Эй Расулим!) Биз Қуръонни сизга машаққатга тушмоғингиз учун эмас, фақатгина (Аллоҳдан) қўрқадиганларга бир эслатма бўлиши учун нозил қилдик”.
.........................
.........................
Фузулий улуғ одоб билан баён қилган – улуғ шоҳнинг, яъни жаноб Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг васф этувчиси ва таъриф қилувчиси бўлган оятларга ишора қилгач, энди “Ана шундай раҳбарнинг шариати этагини тутиб, ўзингни залолатдан қутқаргин!” – дея кўнгил аҳлларига хитоб қилади.
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК
@imronuzmingbuloq
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE_91QxxtiWbNedTQg