Forward from: Bakhadir Mirzaev_press-service
"ТИҚХММИ" Миллий тадқиқот университетида Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев талабалар билан учрашув
Бугун «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университетида Сув хўжалиги вазири Хамраев Шавкат Раҳимович ташриф буюрди.
Ташриф давомида Сув хўжалиги вазирлиги томонидан таъсис этилган “Сув хўжалиги вазирлиги стипендияси”ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу стипендия илм-фан ва сув хўжалиги соҳасида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш ҳамда соҳага бўлган қизиқишни ошириш мақсадида ташкил этилган.
Шундан сўнг, вазир Шавкат Хамраев университет талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди.
—
Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube