Ijtimoiy axborot


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Ижтимоий-ҳуқуқий канал
-----

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


@ijtimoiyaxborot

❗️ПЕНСИЯ НИМА-Ю НАФАҚА НИМА, УЛАРНИ ФАРҚИ НИМА ?

✏️ Кўпчилик пенсия ва нафақа тушунчалари бир маъноли деб ҳисоблайди, яъни пенсия нафақа сўзининг русчаси деб ўйлашади (аслида, нафақа рус тилига “пособие” деб таржима қилинади). Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда ҳам фойдаланувчилар пенсионер ва нафақахўр тушунчаларини синоним сифатида ноўрин ишлатишади.

✔️ Аслида:

❗️Пенсия нима?

✅ Пенсия – бу маълум иш стажига эга бўлган фуқароларга ва уларнинг оилаларига давлат томонидан тўланадиган ижтимоий таъминот ҳисобланади.

❗️Нафақа нима?

✅ Нафақа эса, — ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга бериладиган пул тўлови ҳисобланади.

✏️ Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, пенсия маълум иш стажига эга бўлган фуқароларга тайинланади. Етарлича иш стажига эга бўлмаган қарияларга, ногиронлиги бўлган шахсларга хамда ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган шахсларга, кам таъминланган оилаларга ва ишсизсизларга, шунингдек, меҳнат шартномаси бекор қилинган айрим ҳолатларда ва ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан нафақалар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️КОРХОНАГА "СОКРАШЕНИЕ" КЕЛГАНИДА ИШДА ҚОЛИШ УЧУН КИМЛАР ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚҚА ЭГА ?

📃 Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан,

➖ корхонада ходимлар сони (штати) қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

❗️Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:

🟢 қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;

🟢 оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;

🟢 мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;

🟢 ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида;

🟢 мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;

🟢 ногиронлиги бўлган шахсларга;

🟢 уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

🟢 атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ ОЛИНГАН УЙ-ЖОЙНИ КРЕДИТИ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИГА ТОРТИЛМАЙДИ


📄 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,

➖ Уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмаслиги белгиланган

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг солиқ даври давомида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 80 баравари (92 400 000 сўм)гача қисмига татбиқ этилади.

✏️ Мазкур имтиёздан қандай фойдаланиш бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинади


Қарор (ПҚ-21-сон, 23.01.2025 й.) билан Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️Унга кўра, Президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматни (хизматни) ўташ билан боғлиқ чекловлар ўрнатишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

✅ Жумладан:


📕 Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомига киритилган қўшимчага кўра:

▪️Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган фуқаро “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган ички ишлар органларида хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар билан ёзма шаклда таништирилади.

▪️Мазкур чекловларга рози бўлган ҳамда вазирликнинг махсус талабларига жавоб берадиган номзодлар ички ишлар органлари хизматига қабул қилинадилар.

📕Шунингдек, давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга киритилган қўшимчага кўра:

▪️Божхона органларида хизматни ўташ билан боғлиқ қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этишни рад этган ёки махсус талабларга жавоб бермайдиган фуқаролар хизматга қабул қилиниши мумкин эмаслиги белгиланди.

📕 Бундан ташқари, фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомига киритилган қўшимчага кўра:

▪️Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунида ва ҳарбий хизмат шартларида назарда тутилган ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган чекловлар ҳамда махсус талаблар билан ёзма шаклда таништирилади.

▪️Мазкур чекловлар билан контракт тузишга рози бўлган ҳамда вазирликларнинг махсус талабларига жавоб берадиган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинадилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️Киберхавфсизлик бўйича давлат университети ташкил этилади


“Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-14-сон, 20.01.2025 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, “Cyber university” давлат университети ташкил этилади.

✔️ Ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-таҳлилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

📕 Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув жиҳатдан мустақил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.

📜 Унда талабаларни ўқитиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида олиб борилади.

🌐 Университет таркибида IT-кластер (ахборот технологиялар парки, технопарк) ташкил этилади ва илғор хорижий тажрибага асосланган технологик ва инновацион ғояларга йўналтирилган стартап лойиҳаларни яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш унинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.

🎓 2025/2026 ўқув йили учун Университетга бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига 100 та давлат гранти ажратилади. Бунда:

🔹ажратиладиган давлат грантлари таълим йўналишлари кесимида тақсимланади;
🔹навбатдаги ўқув йилидан бошлаб давлат гранти давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари асосида ажратилади;

🗓 Университетда ўқув жараёни 2025 йил сентябрь ойида бошланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️ЎЗИНИ ЭГАЛИГИДА БЎЛМАГАН УЙ-ЖОЙДА 15 ЙИЛ УЗЛУКСИЗ ЯШАГАН ШАХС ЎША УЙГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ ОЛИШИ МУМКИН


📄 Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан,


➖мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади

✅ Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️"ПРАВАСИ РИШОН" БЎЛГАНЛАР МУДДАТИДАН ОЛДИН ЧЕКЛОВДАН ҚУТИЛИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Мени "правам" бир йил олдин бир йилу олти ойга "ришон" бўлган эди. Шуни тўлиқ муддат тугамасдан чекловдан қутилишим мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 343-моддасига асосан,

➖ муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган жиноят ишлари бўйича суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкинлиги белгиланган.

✏️ Сизни ҳайдовчилик гувоҳномангиз бир йил олдин бир йил олти ойга "ришон" бўлган бўлса, демак белгиланган муддатни ярмидан кўпи ўтибди. Энди Сиз ишлаётган ташкилот маъмурияти шу фуқарони транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган муддатини қисқартиришингизни сўраймиз деган мазмундаги илтимоснома билан судга мурожаат қилса, суд томонидан 1 йил 6 ой тўлиқ тугамасидан Сизни автомашина бошқариш ҳуқуқингиз қайта тикланиши мумкин.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️МАШИНА МИНИБ ЮРГАНЛАРНИНГ БОЛАЛАРИГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАЙДИМИ ?

⚡️САВОЛ;

Бизни автомашинамиз бошқа бир одамни номида, лекин шундай бўлса хам ўша автомашина сабабли бизга болалар пули берилмаслигини айтишмоқда. Автомашинаси бошқа одамни номида бўлганлар хам энди бола пули ололмайдими ?

⚡️ЖАВОБ;
Энди эмас, 2024 йилнинг март ойидан бери ушбу тартиб амалда ишлаб келмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2023 йилдаги 596-сон қарори билан 654-сон қарори асосида тасдиқланган Низомга бир-қанча ўзгартиришлар киритилган.

➖ Киритилган ўзгартиришлардан бири сифатида 2024 йил 1 мартдан бошлаб — болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари мавжуд ёки мавжуд эмаслик ҳолати масъул этиб белгиланган ижрочилар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиши, ўрганиш натижалари бўйича шундай ҳолатлар аниқланган тақдирда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари берилиши рад қилиниши назарда тутилган.

✏️ Яъни, юқорида кўрсатилган санадан бошлаб машина миниб юрганларнинг болаларига болалар нафақаси берилмайди. Миниб юрган автомашинангиз кимни номида эканлиги эса қизиқ эмас..

Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️3 МАРТА ХУЖЖАТ ТОПШИРДИМ, ЛЕКИН МЕНГА БОЛА ПУЛИ ЧИҚМАЯПТИ..

⚡️САВОЛ:

Мен икки нафар фарзандимга бола пули олиш учун уч марта хужжат топширдим, лекин менга болалар нафақаси берилмаяпти. Фарзандларим каттаси 7 ёш кичиги 4 ёшда. Эр-хотин хар иккимиз хам ишсизмиз. Нима учун бизга болалар нафақаси берилмаётган бўлиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:
Аввало болалар нафақасини олиш учун уч марта мурожаат қилган бўлсангиз Сизга нима сабабдан болалар нафақаси берилмаслигини сабаби кўрсатилган ҳолда телефонингизга СМС хабари келган бўлиши керак эди. Балки телефон рақамингиз билан боғлиқ муаммо сабаб Сизга СМС келмагандир. Майли, айнан саволингиз бўйича жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

✏️ Сиз саволингизда эр-хотин ҳар иккимиз хам ишсизмиз деб айтяпсиз. Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, болалар нафақаси олиш учун мурожаат қилган оилада расмий давромадга эга бўлмаган шахс бўлса (Айрим истиснолардан ташқари) ўша оилага болалар нафақаси берилмаслиги кўрсатилган. Агар кичик фарзандингиз 3 ёшдан катта бўлмаганида бундай талаб Сизни ўзингизга нисбатан тааллуқли бўлмас эди, бироқ, ҳар икки фарзандингиз хам 3 ёшдан катта бўлганлиги сабабли эр-хотин ҳар иккингизга хам бу норма бирдек амал қилади. Яъни, болалар нафақаси учун топширган аризангиз ўрганилаётган вақтда Сизлар расмий даромадга эга эмасликларинг (Бирор жойда расман ишламасликларинг) учун аризангиз рад қилинаверади. Катта эҳтимол билан Сизларга манашу сабаб билан болалар нафақасига топширган аризангиз рад қилиняпти.

✏️ Болалар нафақаси тайинланиши бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️АЙРИМ ЁШЛАРГА 1 ОЙЛИК АРМИЯ ПУЛИ ТЎЛИҚ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📄 1 ойлик армия тўлови Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 15-илова қилиб келтирилган схемага кўра субсидия шаклида тўланади.

❗️Ҳош, бу имкониятдан фойдаланаман деган талабгор нима қилиши керак ?

1) ➖ Бунинг учун талабгор, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ қоплаш учун субсидия ажратишни сўраб, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига мудофаа ишлари бўлими билан тузилган шартнома нусхасини тақдим этган ҳолда ариза беради.

2) ➖ Васийлик кенгаши 3 иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3) ➖ Маҳалладаги ёшлар етакчиси 5 иш куни ичида талабгорга армия пулини тўлаш ҳақида тавсияномани ёки уни рад этиш ҳақида асослантирилган ҳабарномани Васийлик кенгашига юборади. Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси армия тўлови учун субсидия бериш ёки рад этиш ҳақида Васийлик кенгашига хабар бермаса ёки бундай субсидия беришни асоссиз рад этиб юборса Васийлик кенгашининг ўзи талабгорга армия пулини тўлаш ҳақида қарор чиқаради ва уни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

4) ➖ Ҳокимлик томонидан Васийлик кенгашининг субсидия ажратиш ҳақидаги қарори асосида талабгорнинг 1 ойлик армия тўлови туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг тегишли ҳисобрақамига ўтказиб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️16 ёшга тўлган шахс ўз ФИО-сини ўзи ўзгартириши мумкин
!

📃 Оила кодексининг 226-моддасига асосан,

➖ Фамилияни, исмни ва отанинг исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи ўн олти ёшга тўлгандан кейин фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан, ушбу шахснинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар, кўриб чиқилади.

✅ Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги хулоса ички ишлар органлари томонидан ушбу шахс тегишлича текширувдан ўтказилгандан кейингина тузилиши мумкин.

❗️Агар Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришни рад этса рад этилганлик ҳолати бўйича манфаатдор шахс судга шикоят билдириш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️1 ВА 2 ГУРУҲ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ҲОДИМЛАР УЧУН ИШ ВАҚТИ ҲАФТАСИГА 36 СОАТДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК

📄 Меҳнат кодексининг 427-моддасига асосан,

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб

✅ Шунингдек, улар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан ортиб кетмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️ФУҚАРОЛАР ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ

📃 16.01.2024 йил кунги ЎРҚ-897-сон Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра,

➖ жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

❗️Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАНЛАР ТАШКИЛОТДА ИШЛАСА УЛАРГА ҲАМ ИШ СТАЖИ ЁЗИЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ:
2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бирор-бир расмий жойда ишласа унга иш стажи ёзиладими йўқми ?

⚡️ЖАВОБ:
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига кўра,

➖ I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

✅ I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

➖ Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛА БЎЛИШИ КЕРАК!

⚡️САВОЛ:
Болалар нафақасини кам таъминланмаган оилалар ҳам олиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йил кунги 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,

➖ Болалар нафақаси ва моддий ёрдам мазкур Низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади деб кўрсатилган.

✏️ Яъни, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун ариза берган оиланинг ижтимоий ҳолати юқоридаги Низом талаблари асосида электрон ахборот тизими орқали ўрганилганида ўша оила кам таъминланган деб топилсагина уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тайинланиши мумкин. Топилмаса йўқ.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ БОЛАГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСГА ҲАР ОЙДА 745 000 СЎМДАН НАФАҚА БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан,

➖ Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.

✅ Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

📄 Президентнинг 12.08.2024 йил кунги 108-сон Фармонига кўра,

➖ ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 745 000 сўмни ташкил қилмоқда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

⚡️ Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?

📃 Фирибгарлик – бу ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир.

❗️ Фирибгарлик учун қонунчиликда жиноий жавобгарлик белгиланган.

📃 Жиноят кодексига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахс:

➖ БҲМнинг 50 бараваридан 100 баравари (37 500 000)гача миқдорда жарима;

➖ 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

➖ 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

➖ 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР 3 465 000 СЎМГАЧА БЎЛГАН ДАРОМАДИДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎЛАШЛАРИ ШАРТ ЭМАС!

📃 Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан,

➖ Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМ (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 3 баравари (3 млн 465 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди

✏️ Бу дегани, ҳозирги кунда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, болаликдан ногиронлиги бўлганлар 3 465 000 сўмгача бўлган даромадларидан даромад солиғи тўлашлари шарт эмас. Улар даромад солиғини манашу суммадан ошган даромадларига нисбатан тўлайди бўлди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️1-iyuldan shaxsni tasdiqlovchi va boshqa hujjatlarning elektron shakli ham tan olinadi

Bu bo‘yicha Vazirlar Mahkamasining qarori qabul qilindi.

Unga ko‘ra, "Raqamli hukumat" tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi doirasida shaxsiy hujjatlarning unifikatsiyalangan raqamli servislari joriy etiladi.

Bunda banklarda, notarial idoralarda, aeroportlarda ichki reyslarni ro‘yxatdan o‘tkazishda va O‘zbekiston hududidan o‘tuvchi poyezdlarga chiqishda, davlat, korporativ va boshqa xizmatlarni ko‘rsatish, shu jumladan, elektron xizmat ko‘rsatish hamda fuqarolarni qabul qilishda tegishli hujjatlarni taqdim etishni talab qiladigan davlat organlari va boshqa tashkilotlarda quyidagi hujjatlarning qog‘oz shakli talab etilmaydi:

🔹O‘zbekiston fuqarosining biometrik pasporti;
🔹O‘zbekiston fuqarosining identifikatsiyalovchi ID-kartasi;
🔹haydovchilik guvohnomasi;
🔹tug‘ilganlik haqida guvohnoma;
🔹nikoh qayd etilganligi haqida guvohnoma;
🔹nikohdan ajralganlik haqida guvohnoma;
🔹transport vositasining ro‘yxatdan o‘tkazilganligi to‘g‘risida guvohnoma (texnik pasport, texnik talon);
🔹pensiya (nafaqa) guvohnomasi;
🔹fuqaroligi bo‘lmagan shaxsning yashash guvohnomasi (ID-kartasi);
🔹nogironlik to‘g‘risida ma’lumotnoma;
🔹transport vositasining majburiy sug‘urta (fuqarolik javobgarligi) bo‘yicha sug‘urta polisi;
🔹oliy, o‘rta maxsus, kasb-hunar va professional ta’lim olganlik to‘g‘risida davlat namunasidagi rasmiy hujjat;
🔹talabalik guvohnomasi;
🔹yakka tartibdagi tadbirkorning davlat ro‘yxatidan o‘tkazilganligi to‘g‘risida guvohnoma;
🔹o‘zini o‘zi band qilgan shaxs sifatida ro‘yxatdan o‘tganligi to‘g‘risida ma’lumotnoma;
🔹turar joy obyektlarining kadastr pasporti;
🔹jismoniy shaxsning shaxsiy avtomototransport vositasini boshqa shaxslarga boshqarish huquqini beruvchi ishonchnoma.

Ushbu hujjatlarning portaldagi elektron shakllari ham tan olinadi.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

🚆O‘zbekistonda 1-fevraldan ayrim poyezd chiptalari narxi oshadi

Narxlar quyidagicha oshirilmoqda:

➖yuqori tezlikda harakatlanuvchi "Afrosiyob" elektropoyezdlarining VIP, biznes-klass toifadagi chipta narxlari — 25% ga;
ekonom-klass chipta narxlari — 20% ga;
➖tezyurar yo’lovchi poyezdlar "Sharq", "Nasaf" va "O‘zbekiston" poyezdlarining chipta narxlari — 30% ga.

💰"Afrosiyob" elektropoyezdlarni chipta narxlari quyidagicha:

🔹Toshkent — Buxoro

VIP – 994 000 so‘m
Biznes – 751 000 so‘m
Ekonom – 484 000 so'm

🔹Toshkent — Qarshi

VIP – 854 000 so‘m
Biznes – 634 000 so‘m
Ekonom – 406 000 so'm

🔹Toshkent — Samarqand

VIP – 619 000 so‘m
Biznes – 450 000 so‘m
Ekonom – 294 000 so'm.


Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot

20 last posts shown.